Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

yangiqorganhokimligi
Yangiqo'rg'on tumani hokimligining rasmiy kanali Manzil: 161200, Yangiqo'rg'on shaharchasi, Mustaqillik maydoni, 1-uy. Web-sahifa: https://gov.uz/yangikurgan El.pochta: yangikurgan-hok@inbox.uz Aloqa uchun: @Bizgamurojaatqiling_bot @oilavaxotinqizlarNe
Subscribers
3 415
24 hours
3
30 days
31
Post views
804
ER
23,54%
Posts (30d)
385
Characters in post
970
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
News
Audience gender
Male
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Government & Public Sector
Summary
September 12, 04:26
Media unavailable
9
Show in Telegram

ЯНГИҚЎРҒОНДА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ БЎЙИЧА ЎРГАНИШЛАР ОЛИБ БОРИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги директори Нозимжон Холмуродов ҳамда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Зуҳриддин Баҳриддинов бошчилигида Янгиқўрғон туманида камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромад манбаларини кенгайтириш бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганишлар давомида «Обод» ва «Қутлуғтол» маҳаллаларида хонадонбай ишлаш тизими асосида аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ҳолати, мавжуд имконият ва салоҳияти билан танишилди.
Хусусан, камбағалликка тушиб қолган ва камбағалликдан чиқариш имконияти мавжуд оилалар билан манзилли ишлаш, уларнинг қизиқиши ва қобилиятидан келиб чиқиб касб-ҳунарга ўқитиш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш ҳамда барқарор даромад манбаини яратиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Масъуллар «MIRANZA HOME TEXTILE» МЧЖ фаолияти билан ҳам танишиб, корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати, яратилган иш ўринлари ва келгусида фаолиятни кенгайтириш имкониятларини ўргандилар.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

September 12, 04:05
Media unavailable
3
Show in Telegram

МАҲАЛЛАЛАРДАГИ ВАЗИФАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
Бугун кун аввалида Янгиқўрғон тумани ҳокими А.Нажмиддинов бошчилигида маҳаллалардаги «еттилик» аъзолари иштирокида ZOOM платформаси орқали онлайн йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда маҳаллалардаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш, маҳаллий бюджет маблағларини шакллантириш, ҳудудларда камбағалликни қисқартириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Хусусан, ҳар бир хонадон ва фуқаронинг имкониятларини чуқур ўрганиш, мавжуд салоҳиятдан самарали фойдаланган ҳолда аҳоли учун барқарор даромад манбаларини яратиш, тадбиркорлик ва меҳнат фаолиятига жалб этиш бўйича масъулларга аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Шунингдек, маҳаллаларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш, ҳудудларнинг санитария ҳолатини яхшилаш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

September 11, 15:42
Media unavailable
5
Show in Telegram

Туманда камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромад манбаларини кўпайтириш борасидаги ишларни янги босқичга олиб чиқиш бўйича ташкил этилган штабда навбатдаги муҳокама йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда туман ҳокими Асадулла Нажмиддинов томонидан бугун "Бирлик", "Янгибоғистон" ҳамда "Маданият" маҳаллаларида камбағал оилалар билан манзилли ишлаш, бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.
Шу билан бирга, ҳар бир маҳалла ва оила кесимида аниқ натижага йўналтирилган ёндашувни кучайтириш, мавжуд имконият ва ресурслардан самарали фойдаланиш, аҳолига доимий даромад келтирадиган лойиҳаларни ишга тушириш бўйича вазифалар белгилаб берилди.
Масъулларга эртанги кун учун ҳар бир йўналиш бўйича аниқ топшириқлар юкланиб, белгиланган вазифалар ижросини қатъий назоратга олиш, ишларни амалий натижа асосида ташкил этиш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

September 11, 12:30
Media unavailable
1
Show in Telegram

#Тезкор
#РАСМАН
🇺🇿
Сенат “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қонунни маъқуллади.
ЭНДИ ТЕЗ ОРАДА ЁЗИШМАЛАР, КИТОБ ВА ҲУЖЖАТЛАР РАСМАН ЯНГИ АЛИФБОДА ЁЗИЛИШНИ БОШЛАЙДИ.
👉
@TezkorxabarUz_official
⚡️

September 11, 11:42
Media unavailable
9
Show in Telegram

ТАДБИРКОРЛАРНИНГ ТАШАББУСЛАРИГА АМАЛИЙ КЎМАК
«Маданият» маҳалла фуқаролар йиғини биносида туман ҳокими ва тадбиркорлар иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокими А.Нажмиддинов, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ Наманган вилояти филиали бошқарувчиси М.Ғайбуллаев, тегишли ташкилотлар раҳбарлари ҳамда «Маданият» ва «Заркент» маҳаллаларида фаолият юритаётган тадбиркорлар иштирок этди.
Мулоқот давомида тадбиркорлар томонидан янги лойиҳаларни амалга ошириш, мавжуд фаолият турларини кенгайтириш ва қўшимча иш ўринлари яратиш бўйича таклиф ва ташаббуслар билдирилди.
Хусусан, тадбиркорлардан айримлари қорамолчилик ва қўйчиликни ривожлантириш мақсадида кредит маблағлари ажратишда кўмак сўраган бўлса, яна бири пеноблок ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириш учун қўшимча ер майдони ажратиш масаласини кўтарди. Шунингдек, уй меҳмонхонаси ташкил этиш истагида бўлган тадбиркор имтиёзли кредит олиш бўйича мурожаат қилди.
Учрашувда билдирилган ҳар бир таклиф ва мурожаат атрофлича ўрганилиб, уларни амалга ошириш бўйича масъулларга тегишли вазифалар белгилаб берилди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

September 11, 11:27
Media unavailable
10
Show in Telegram

Камбағалликни қисқартириш: ҳар бир оила имконияти ўрганилмоқда
Янгиқўрғон туманида аҳоли ўртасида камбағалликни қисқартириш, оилалар даромадини ошириш ва уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича хонадонбай ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Хусусан, бугун туман ҳокими А.Нажмиддинов ҳамда «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ Наманган вилояти филиали бошқарувчиси М.Ғайбуллаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан «Маданият» маҳалласида хонадонбай ўрганиш ишлари олиб борилди.
Маҳаллада 81 та эҳтиёжманд оила рўйхатга олинган бўлиб, ўрганиш жараёнида оилаларнинг мавжуд имкониятлари ва муаммолари чуқур таҳлил қилинди.
Асосий эътибор оила аъзоларини муносиб иш билан таъминлаш, уларнинг даромад манбаларини кўпайтириш, томорқа ерларидан унумли ва самарали фойдаланиш, шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш орқали оилаларнинг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш масалаларига қаратилди.
Ўрганиш давомида аниқланган муаммоларни бартараф этиш ва эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича масъулларга тегишли вазифалар белгилаб берилди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

September 11, 10:53
Media unavailable
5
Show in Telegram

«Боғ» маҳалласида хотин-қизлар билан хонадонбай ишлаш ҳолати ўрганилди
Янгиқўрғон туманида хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини хонадонбай ўрганиш, уларнинг муаммо ва эҳтиёжларини аниқлаш ҳамда ҳар бир ҳолат бўйича манзилли иш ташкил этишга қаратилган ишлар давом этмоқда.
«Оила ва гендер» илмий-тадқиқот институти масъул ходими Ф. Собиров томонидан «Боғ» маҳалласида маҳалла еттилиги томонидан хотин-қизлар балансини шакллантириш ва юритиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.
Ўрганиш давомида хотин-қизларни хонадонбай ўрганиш ва хатловдан ўтказиш ишларининг ташкил этилганлиги, анкета-сўровномаларни тўлдириш ҳолати, шунингдек, ҳар бир хотин-қизнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати, мавжуд муаммо ва эҳтиёжларини аниқлаш, уларни тегишли тоифаларга ажратиш ишлари таҳлил қилинди.
Ўрганиш якунида хотин-қизлар билан индивидуал ва манзилли ишлашни кучайтириш, аниқланган муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш ҳамда шакллантирилган маълумотлар асосида амалий чора-тадбирларни белгилаш бўйича тавсиялар берилди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

September 11, 10:46
Media unavailable
7
Show in Telegram

Янгиқўрғон тумани ҳокимлигида хотин-қизлар балансини шакллантириш масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Унда “Оила ва гендер” илмий-тадқиқот институти масъул ходими Ф. Собиров, туман ҳокимининг ўринбосари Оила ва хотин қизлар бўлими ҳамда балансни шакллантириш буйича туман ташкилот рахбарларидан ташкил этилган штаб аъзолари қатнашдилар.
Семинар давомида хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, уларнинг ижтимоий ҳолатини ўрганиш, мавжуд муаммоларини аниқлаш ва ечим топишда хотин-қизлар балансини шакллантиришнинг аҳамияти хусусида фикр алмашилди.
Шунингдек, балансни шакллантиришда маълумотларни тўғри ва тизимли юритиш, ҳар бир хотин-қизнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб манзилли иш ташкил этиш бўйича масъулларга тегишли тавсиялар берилди.

September 11, 10:33
Media unavailable
3
Show in Telegram

Тадбиркорлар ўртасида очиқ мулоқот ўтказилди
Янгиқўрғон туманида камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, янги даромад манбаларини яратиш ҳамда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган очиқ мулоқотлар давом этмоқда.
Навбатдаги мулоқот "Бирлик" маҳалласида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Р.Шомирзаев иштирокида тадбиркорлар билан ўтказилди.
Унда «Ўзсаноатқурилишбанк», "Агробанк» ва «Халқ банки» вакиллари ҳамда маҳаллада фаолият юритаётган тадбиркорлар иштирок этди.
Очиқ мулоқотда тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш, қўшимча иш ўринлари яратиш ва аҳоли даромадларини ошириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Шунингдек, тадбиркорларнинг мавжуд муаммо ва таклифлари бевосита тингланиб, уларни ҳал этиш юзасидан масъулларга аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

September 11, 09:07
Media unavailable
9
Show in Telegram

Камбағалликни қисқартириш — аҳолига даромад манбаи яратишдан бошланади
Юртбошимиз томонидан белгилаб берилган вазифалар ижроси доирасида Янгиқўрғон туманида камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, хонадонлар даромадини ошириш ҳамда аҳолига янги даромад манбаларини яратиш бўйича амалий ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Хусусан, «Янгибоғистон» маҳалласида хонадонбай ишлаш асосида аҳолининг чорвачилик билан шуғулланиш истаги ўрганилиб, 60 бош Монголиядан келтирилган зотли қўйни имтиёзли кредит асосида аҳолига тарқатиш чоралари кўрилмоқда. Мазкур ташаббусга 10 га яқин хонадон вакиллари қизиқиб, чорвачилик орқали ўзини ўзи банд қилиш ва оилавий даромадини ошириш истагини билдирди.
Туман ҳокими А.Нажмиддинов қўй олиш истагида бўлган фуқаролар билан суҳбатлашиб, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, чорвачиликни даромадли йўналишга айлантириб, барқарор даромад манбаига эга бўлиш бўйича тавсиялар берди.
Шунингдек, маҳаллада фаолият юритаётган ёш тадбиркор Баҳодир Боқиев томонидан зотли қорамоллар сонини кўпайтириш ва чорвачилик йўналишидаги фаолиятини кенгайтириш таклифи билдирилди. Айни пайтда тадбиркор хўжалигида 18 бош швед зотли қорамол парваришланиб, кунига 100–120 литрга яқин сут маҳсулоти етиштирилиб, истеъмолчиларга сотилмоқда.
Тадбиркорнинг мазкур йўналишдаги фаолиятини кенгайтириш, чорва моллари сонини кўпайтириш ва янги иш ўринлари яратиш бўйича режалари қўллаб-қувватланди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати