Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

yangiqorganhokimligi
Yangiqo'rg'on tumani hokimligining rasmiy kanali Manzil: 161200, Yangiqo'rg'on shaharchasi, Mustaqillik maydoni, 1-uy. Web-sahifa: https://gov.uz/yangikurgan El.pochta: yangikurgan-hok@inbox.uz Aloqa uchun: @Bizgamurojaatqiling_bot
Подписчики
3 390
24 часа
30 дней
50
Просмотры
1 018
ER
30,03%
Посты (30д)
361
Символов в посте
703
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Новости
Пол аудитории
Мужской
Возраст аудитории
35-44
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Государственный и публичный сектор
Краткое описание
June 12, 11:12
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

Биласизми?

Меҳнат фаолиятини давом эттираётган пенсионерлар иш ҳақларини ҳам, пенсияларини ҳам олиш ҳуқуқига эгадирлар.
☎️
69-228-57-09
☎️
1271
📱
Telegram
|
📱
Facebook
|
📱
Youtube
🇺🇿
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати

June 12, 09:17
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

⚽️
Bugun Mash'al MFY yoshlari DXX kubogi musobaqasining viloyat bosqichidagi ishtirokini etadi.
Jamoamizning barcha futbolchilariga kuch-g‘ayrat, ishonch va omad tilaymiz!
🤝
Maydonda bor mahorat va imkoniyatlaringizni namoyon etib, mahallamiz sharafini munosib himoya qilishingizga ishonamiz. Har bir uchrashuvda muvaffaqiyat yor bo‘lsin!
🏆
Mash'al MFY jamoasiga g‘alabalar, yorqin o‘yinlar va yuqori natijalar tilab qolamiz!
Omad sizlarga yor bo‘lsin!
💪
⚽️
🔥

June 12, 06:25
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

ОЛҒА, ЎЗБЕКИСТОН!
ОЛҒА, "ОҚ БЎРИЛАР
"!
—————————
OLGʻA, OʻZBEKISTON!
OLGʻA, "OQ BOʻRILAR"!
Sayt
|
Telegram
|
Instagram
|
Facebook
|
Twitter
|
YouTube

June 12, 05:21
Файлы недоступны
7
Открыть в Telegram

📚
#Якуний_имтиҳон
Айни кунларда Янгиқўрғон туманида 6184 нафар 9-11 синф битирувчи ўқувчилари якуний давлат аттестация имтиҳонларида иштирок этмоқда.
Бугунги синов — эртанги муваффақият пойдевори!
Барча битирувчиларга омад, юқори натижалар ва ёруғ келажак тилаймиз!

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

June 12, 05:08
Файлы недоступны
6
Открыть в Telegram

Жума — миллий либослар куни!
Янгиқўрғон туманидаги барча жомеъ масжидларида миллий қадриятларимиз рамзи бўлган дўппилар тарқатилмоқда.
Дўппи — бу шунчаки бош кийим эмас, бу миллатнинг ғурури, урф-одати ва ўзига хослигидир.
Сиз ҳам бугун дўппи кийдингизми?
Миллийликка бўлган муҳаббатни фарзандларимизга қандай етказяпмиз?
Қадриятларга бефарқ бўлмайлик!
Миллийликни биргаликда тарғиб қилайлик!
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

June 12, 04:17
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Namangan viloyati bo'yicha 3 157 ta tadbirkorlik uchun yer uchastkalari mulk va ijara huquqi bilan
savdoga chiqarildi
:
▪️
Mingbuloq tumanidan
(koʼrish
)
▪️
Kosonsoy tumanidan (
ko'rish
)
▪️
Namangan tumanidan (
koʼrish
)
▪️
Norin tumandan (
koʼrish
)
▪️
Pop tumandan (
koʼrish
)
▪️
To'raqo'rg'on tumanidan (
ko'rish
)
▪️
Uychi tumanidan (
ko'rish
)
▪️
Uchqo'rg'on tumanidan (
ko'rish
)
▪️
Chortoq tumanidan (
ko'rish
)
▪️
Chust tumanidan (
ko'rish
)
▪️
Yangiqo'rg'on tumanidan (
ko'rish
)
▪️
Namangan shahridan (
ko'rish
)
▪️
Davlatobod tumanidan (
ko'rish
)
▪️
Yangi Namangan tumanidan (
ko'rish
)
Barcha hududlardan yer maydonlari savdoga chiqarildi, endilikda yerlar soni ko'payishda davom etadi.
☎️
: 71-202-21-11,
📞
: 99 207-36-12,
99 207-26-12

June 12, 01:46
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

#ОБ_ҲАВО
«Ўзгидромет» томонидан Наманган вилояти бўйича 12 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди.
Унга кўра:
Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23°, кундузи 32-37° бўлади.
Тоғли ҳудудларда:
Ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 22-27° бўлади

June 12, 01:38
Файлы недоступны
6
Открыть в Telegram

Ғалла ўрим-йиғим ишларига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.
“Бирлашган Феруз Умид Ороли” агрофирма ҳудудида жойлашган “Янгиқўрғон шифобахш замини” фермер хўжалигида ғалла ўрим-йиғим мавсумига пухта тайёргарлик кўриш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокими, туман ИИБ раҳбари бошчилигида мутасадди ташкилотлар ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди.
Йиғилиш давомида ғалла ҳосилини нес-нобуд қилмасдан, қисқа муддатларда сифатли йиғиб олиш, ўрим техникасини шай ҳолатга келтириш, ёнилғи-мойлаш материаллари захирасини яратиш ҳамда меҳнат хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, ҳосилдорликни сақлаб қолиш, ҳар бир гектар майдондан унумли фойдаланиш ва ўрим жараёнларини уюшқоқлик билан ташкил этиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Таъкидланганидек, ғалла — халқимиз дастурхони тўкинлигини таъминловчи муҳим неъмат бўлиб, мавсумни уюшқоқлик билан ўтказиш барча масъуллар олдидаги устувор вазифалардан бири ҳисобланади.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

June 11, 16:04
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

🔠
🔠
🔠
🔠
🔠
🔠
🔠
🔠
Янгиқўрғон
тумани ҳокими Асадулла Нажмиддиновнинг туман аҳолисига гиёҳвандликка қарши курашиш бўйича мурожаати.
Ҳурматли Янгиқўрғон тумани аҳолиси!

Бугунги кунда гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг ноқонуний тарқалиши жамиятимиз барқарорлиги, аҳоли саломатлиги ҳамда ёш авлод тарбиясига салбий таъсир кўрсатаётган энг долзарб муаммолардан бири бўлиб қолмоқда.
🤔
Гиёҳвандлик инсоннинг жисмоний ва руҳий саломатлигига жиддий зарар етказади, унинг ҳаётий мақсадлари ва келажак режаларига путур етказади. Бу иллат нафақат бир шахснинг, балки бутун оиланинг тақдирига таъсир қилиб, жамиятда турли ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг кўпайишига сабаб бўлиши мумкин. Айниқса, ёшлар орасида бундай ҳолатларнинг учраши келажагимиз учун катта хавф туғдиради.
Шу боис барча фуқароларни, ота-оналарни, маҳалла фаолларини, таълим муассасалари ходимларини ва кенг жамоатчилик вакилларини гиёҳвандликка қарши курашиш ишларида фаол иштирок этишга чақирамиз.
Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни спорт, илм-фан, маданият, санъат ва касб-ҳунарга жалб этиш орқали ушбу иллатнинг олдини олиш мумкин. Ҳар бир ота-она фарзандининг тарбияси, атроф-муҳити ва қизиқишларига доимий эътибор қаратиши муҳим аҳамиятга эга.
🤔
Туманимизда гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши профилактик тадбирлар, тушунтириш ва тарғибот ишлари мунтазам олиб борилмоқда. Бироқ бу муаммога қарши самарали курашиш давлат ташкилотлари билан бир қаторда ҳар бир фуқаронинг ҳам масъулияти ҳисобланади.
Қадрли юртдошлар!
Агар сиз гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний муомаласига оид ҳолатлардан хабардор бўлсангиз, бу ҳақда тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга зудлик билан хабар беришингизни сўраймиз. Сизнинг бефарқ бўлмаслигингиз кўплаб инсонларнинг ҳаёти ва тақдирини асрашга хизмат қилади.
✔️
Келинг, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиб, ёшларимизни турли зарарли иллатлардан асраш, халқимиз саломатлиги ва юртимиз осойишталигини таъминлаш йўлида биргаликда ҳаракат қилайлик.
Гиёҳвандликка қарши курашиш — ҳар биримиздан масъулият ва фаоллик талаб этадиган муҳим фуқаролик бурчидир.
Ҳурмат билан,
Асадулла Нажмиддинов,
Янгиқўрғон тумани ҳокими

June 11, 12:15
Файлы недоступны
4
Открыть в Telegram

Наманган вилояти ҳудудларидан Наманган тумани, Норин тумани, Тўрақўрғон тумани, Чуст тумани ҳамда Янгиқўрғон туманларидан ПФ-68-сонли Фармонга асосан, қишлоқ хўжалиги екинларини етиштириш учун ер майдонлари
савдога чиқарилди:

Наманган туманида
1 та
(
кўриш
)

Норин туманида
1 та
(кўриш
)

Тўрақўрғон туманида
1 та (
кўриш
)

Чуст туманида
39 та (
кўриш
)

Янгиқўрғон туманида
7 та (
кўриш
)
.
____________
Namangan viloyati hududlaridan Namangan tumani, Norin tumani, Toʼraqoʼrgʼon tumani, Chust tumani hamda Yangiqoʼrgʼon tumanlaridan
PF-68-sonli Farmonga asosan, qishloq xo‘jaligi ekinlarini yetishtirish uchun yer maydonlari
savdoga chiqarildi
:

Namangan tumanida
1 та
(
ko'rish
)

Norin tumanida
1 та
(
ko'rish
)

To'raqo'rg'on tumanida
1 та
(
ko'rish
)

Chust tumanida
39 ta
(
ko'rish
)

Yangiqo`rg`on tumanida
7 та
(
ko'rish
)
.