
Zikr.uz
#tabrik
#juma
🕌
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
📿
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам
жума кунини зикр қилар эканлар,
шундай дедилар:
"у кунда бир вақт бор, мусулмон банда ўша вақтга мувофиқ келиб қолса, Аллоҳдан сўраган нарсасини албатта беради"
(Муттафақун алайҳи).
🤲
Уламолар ўша вақт ҳақида турли фикрларни билдирганлар. Шуларнинг орасини энг кучлиси:
- имом хутба учун минбарга чиққандан то намоз тугагунича,
- аср намозидан кейин қуёш ботгунича.
🌙
Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.
🚀
https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz
АЛЛОҲНИ КЎП ЗИКР ҚИЛГУВЧИЛАР ДЕБ КИМЛАРГА АЙТИЛАДИ?
Аҳзоб сурасининг, 35-ояти каримасидаги
“Аллоҳни кўп зикр қилгувчи эркаклар ва
(Аллоҳни кўп)
зикр қилгувчи аёллар — ўшаларга Аллоҳ мағфиратни ва улуғ ажрни тайёрлаб қўйгандир”
жумласининг мазмуни ҳақида уламолар турли фикрлар билдирганлар. “Аллоҳни кўп зикр қилувчилар”, деб кимлара айтилади?
Саид ибн Жубайр розияллоҳу анҳунинг сўзларига қараганда ҳар бир киши бирор амални бажаришда Аллоҳга итоат, Унинг розилигини топиш ниятида бўлар экан, у одам зокирдир.
Абу Саид ал-Ҳудрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалам дедилар:
“Эркак киши ярим тунда ўз аёлини уйғотса, икковлари ҳам икки ракат намозни ўқисалар, улар Аллоҳни кўп зикр этувчи эркаклар ва Аллоҳни кўп зикр этувчи аёллар қаторига ёзиладилар”
(Абу Довуд, Насоний, Ибн Можа).
Имом Абул Ҳасан ал-Воҳидий, Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан эшитиб айтган фикрларича, улар, беш вақт намоздан кейин ҳам, эрталаб ҳам, кечқурун ҳам, ётган жойларида ҳам, уйқудан уйғонган вақтларида ҳам, уйларидан кетаётган ва қайтиб келаётган вақтларида ҳам Аллоҳни зикр этувчилардир.
Мужохид айтадилар: “Тик турганда ҳам, ўтирганда ҳам, ётганда ҳам Аллоҳнинг зикрида бўлмаган эркаклар ва аёллар Аллоҳни кўп зикр этувчилардан бўлмайдилар”.
Ато ибн Рабоҳ айтадилар: “Беш вақт намознинг ҳақларини мукаммал адо этган кишилар Аллоҳни кўп зикр этувчилардан саналади”
(Имом Нававий “Ал-Азкор”).
Имом Абу Амр ибн Салоҳ розияллоҳу анҳунинг фикрларича, эрта ва кечқурунда, кечаси ва кундузда турли ҳалокатларда ўқиш тайин этилган дуоларни ўзига вазифа қилиб олган киши мунтазам ўқишда давом этса, у Аллоҳни зикр этувчи кишилардан саналади.
Манбалар асосида
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz
Бадгумонлик
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу:
«Агар яхшиликка буришнинг бирорта йўли бўлса ҳам, мўмин биродарингдан чиққан сўз ҳақида фақат яхши гумон қил», – деган эканлар.
Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳи Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда:
Набий алайҳиссалом: «Зинҳор ва зинҳор бадгумон бўлманглар, чунки бадгумонлик сўзнинг энг ёлғонидир», – деганлар.
https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz
#Ҳикмат
Ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг ёнларига бир киши келиб:
"Мен бир аёлга совчи қўйдим. У мен билан никоҳланишдан бош тортди. Бошқа бир киши совчи қўйган эди у билан никоҳланишни маъқул кўрди. Рашким келиб у аёлни ўлдириб қўйдим. Менга бирор тавба қилиш (имкони) борми?", деди.
Шунда у зот: "Онанг ҳаётми", дедилар.
У: "Йўқ", деди.
У зот: "Аллоҳ азза ва жаллага тавба қил ва Унга муқарраб бўл", дедилар. У киши кетди.
Ато айтади: Ибн Аббосдан у кишининг онасининг ҳаётини нима учун суриштирганини сўрадим
. У зот: "Мен онага яхшилик қилишдан кўра Аллоҳга муқарраброқ бирор амални билмайман
", деб жавоб берди.
✅
Бухорий "Адабул муфрад"да ривоят қилган
.
https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz
Қаттиқ шамол бўлганда айтиладиган зикрлар
Оиша онамиз розияллоҳу анҳо ривоят қиладилар: «Агар қаттиқ шамол бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ خَيْرَهَا وَخَيْرَ مَا فِيهَا وَخَيْرَ مَا أرْسِلَتْ بِهِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّهَا وَشَرِّ مَا فِيهَا وَشَرِّ مَا أرْسِلَتْ بِهِ
«Аллоҳумма инний ас
алука хойроҳа ва хойро ма фийҳа ва хойро ма урсилат биҳи ва аъузу бика мин шарриҳа ва шарри ма фийҳа ва шарри ма урсилат биҳи», деб айтар эдилар.
(Маъноси: Эй Раббим, Сендан унинг яхшисини, ундаги яхшиликни ва у билан юборилган нарсанинг яхшисини сўрайман. Эй Раббим, Сендан унинг ёмонидан, ундаги ёмонликдан ва у билан юборилган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман.)
Имом Муслим ривоятлари.
Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шамол бандаларга юборилган раҳматдир. Гоҳида у раҳмат билан келади, гоҳида азоб билан. Агар шамол эсса, уни сўкманглар. Аллоҳдан унинг яхшисини сўраб, ёмонидан паноҳ тиланглар», дедилар.
Абу Довуд ва Ибн Можа ривоятлари.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам осмон уфқида тўпланган булутни кўрсалар, қилиб турган ишларини тўхтатардилар, агар намозда бўлсалар:
اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّهَا
اللهُمَّ صَيِّبًا هَنِيئًا
«Аллоҳумма инний аъузу бика мин шарриҳа»
(Эй Раббим, Сенинг номинг ила унинг ёмонлигидан паноҳ тилайман), деб айтардилар.
Агар ёмғир ёғса:
«Аллоҳумма саййибан ҳаний
ан»
(Эй Раббим, шалдираб оқувчи ёқимли ёмҚир ёғдир), деб айтардилар.
Абу Довуд, Насаий, Ибн Можа ривоятлари.
Убай ибн Каъбдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шамолни сўкманглар, агар бирор кариҳ нарсани кўрсанглар:
اللهُمَّ إِنَّا نَسْأَلُكَ مِنْ خَيْرِ هَذِهِ الرِّيحِ وَخَيْرِ مَا فِيهَا وَخَيْرِ مَا أُمِرَتْ بِهِ وَنَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ هَذِهِ الرِّيحِ وَشَرِّ مَا فِيهَا وَشَرِّ مَا أُمِرَتْ بِهِ
«Аллоҳумма инна нас`алука мин хойри ҳазиҳир рийҳи ва хойри ма фийҳа ва хойри ма умирот биҳи ва наъузу бика мин шарри ҳазихир рийҳи ва шарри ма фийҳа ва шарри ма умират биҳи», деб айтинглар», дедилар.
(Маъноси: Аллоҳим, Сендан шамолнинг яхшисини ва ундаги яхшиликларни ва у билан буюрилган нарсаларнинг яхшилигини сўрайман. Ва Сендан, шамолнинг ёмонидан, ундаги ёмонликлардан ва у билан буюрилган ёмонликлардан паноҳ сўрайман.)
Термизий ривоятлари.
https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz
АМАЛЛАРИМ ТЎХТАБ ҚОЛАЁТГАНИГА ЙИҒЛАЯПМАН
Абдуллоҳ ибн Наср айтади: «Ибн Дорисий касал бўлиб қолди. Уни кўргани борсак, олдида Яҳё ибн Умар, Ҳамдис Қаттон, Жабала ва Саҳнуннинг катта шогирдлари ҳам бор экан. Улар Ибн Дорисийнинг бош тарафида ўтиришар, у эса қиблага қараб сажда қилар, кўзларидан тинмай ёш оқарди. Яҳё ибн Умар унга: «Аллоҳ сени ислоҳ қилсин, нима учун йиғлаяпсан?» деди. У: «Аллоҳга қасамки, ўлимдан қўрқиб йиғлаётганим йўқ. Ўлим шубҳасиз ичиладиган қадаҳ, Аллоҳ азза ва жаллага қайтишдир. Мен ҳам карамли ва раҳим Аллоҳга қайтаман. Мен ўлгандан кейин Қуръон тиловат қилиш, кечаси намоз ўқиш, таҳажжуд ўқиш, кундузи рўза тутиш роҳатларидан маҳрум бўлаётганимга, амалларим тўхтаб қолаётганига йиғлаяпман», деди. Кейин дўстларига баъзи нарсаларни васият қилди. Бир оздан сўнг калимаи шаҳодатни айтиб, жон таслим қилди.
"Солиҳлар гулшани" китобидан.
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz
Фарзандлар, ҳаётнинг зийнати, чиройи, келажак эгаларидирлар. Фарзандларимиз жамият ривожига улкан ҳисса қўшадиган авлод бўлиб етишишлари учун улар билан муомалада ва тарбиясини тўғри олиб бориш йўлида ҳарис бўлишимиз лозим. Фарзанд тарбиясида, унга тўғри йўлни кўрсатишда ота-онадан катта куч, эҳтиёткорлик талаб этилади. Фарзанд тарбиясининг кўплаб замонавий усуллари мавжуддир. Қуйида улардан бир нечтасини келтирамиз:
Болани урмаслик
Бола шахсияти кичик ёшданоқ шаклланади. Шундай экан, уни калтаклашдан, кишилар олдида қаттиқ тергашдан, хатога йўл қўйганида дарров жазолашдан, эътиборсиз қолдиришдан, гаплашмаслик ҳамда тенгдошлари билан ўйнашга имкон бермасликдан тийилиш лозим, зеро, бу унинг шахсиятини заифлаштиради ва руҳиятига салбий таъсир кўсатади. Жазолашнинг бошқа енгилроқ турлари бор бўлиб, хатога йўл қўйганида уларни қўллаш ҳам мумкин. Мисол учун: севган нарсасидан маҳрум қилиш, унга қаттиқ назар солиш, ёки вақтинча устидан қулфлаб қўйиш, у билан гаплашмаслик ёки қулоғидан чўзиб қўйиш кабилар.
Уйқудан олдин эртак айтиш
Ухлашдан олдин ҳар доим бирон-бир фойдали ва маъноли ҳикояни танлаб, болангизга айтиб беринг. Фарзандингизнинг атрофидаги муҳитдан қўрқишига олиб келувчи қўрқинчли ҳикояларни сўзлаб беришдан узоқ бўлинг. Ҳикоянгизни болангизнинг ёши ва фикрлаш тарзига қараб танланг. Улар суратли бўлгани афзал. Шунингдек, унга пайғамбарлар тўғрисида қиссалар айтиб бериш, кичкинтойингизнинг эътиборини тортиш учун ҳар қандай фикрни унга ҳикоя тарзида етказиб беришингиз мумкин.
Болани тозаликка ўргатинг
Болангиз икки ёшга тўлганидан бошлаб кунига уч марта тишларини ювишга, тез-тез чўмилишга, ёрдамингиз билан тўшагини тартибга солиш, овқатланиш ва ўйнашдан олдин ва кейин қўлларини ювишга, ҳожатхона одобларига риоя қилишга ўргатиб боринг. Aйрим ишларни сизнинг назоратингиз остида ўзи бажаришига қўйиб беринг, масалан, овқатланишни. Бунда унга таомни синмайдиган идишга солиб беринг. Aгар у овқатни тўкиб юборса, уни урушманг. Вақт ўтиши билан унинг ўзига ишончи ортиб боради ва ёрдамингизга муҳтож бўлмай қўяди. Акс ҳолда эса унинг ўзи ейишга бўлган иштиёқини сўндириб қўясиз.
Маслаҳатлар:
1) Болалар олдида тортишманг: ота-оналар фарзандлари олдида ўзаро жанжаллашганларида, болада хавфсизлик ҳисси йўқолади, шунинг учун бола ота-онасидан нафратлана бошлайди.
2) Болалар олдида ёлғон гапирмаслик: фарзандлар ота-оналарининг хатти-ҳаракатларига, феъл-атворига тақлид қилишни яхши кўрадилар. Шунинг учун ўз хатти-ҳаракатларимизга эътиборли бўлишимиз, жумладан, боланинг олдида ёлғон гапириш, ғазабланиш, баланд овозда тортишиш, калтаклаш, чекиш каби ишлар мутлқо жоиз эмас.
3) Яхши кўришингизни кўрсатинг: фарзандингиз атрофидаги кишиларнинг меҳр-муҳаббатини ҳис қилиши керак, уни қаттиқ яхши кўришингизни ва ҳар доим ёрдамга тайёр эканлигингизни билдиринг. Ўзига нисбатан ишончи кучайиши учун уйқуга кетишидан аввал уни қучоқланг, ички кечинмаларини сиз билан ўртоқлашишга чорланг.
4) Бошқаларни ҳурмат қилинг: болангизга атрофидаги одамларни, дўстларини ҳурмат қилишни ўргатинг. У бирор яхши иш қилса, рағбатлантиринг ва унга кичик совға тақдим этинг. Унга бошқалар билан ҳамкорлик қилишни ўргатиш учун сиз билан биргаликда бирор ширинлик тайёрлашга ва ўз дўстларини у билан меҳмон қилишга имкон беринг.
https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz
#tabrik
#juma
🕌
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
📿
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам
жума кунини зикр қилар эканлар,
шундай дедилар:
"у кунда бир вақт бор, мусулмон банда ўша вақтга мувофиқ келиб қолса, Аллоҳдан сўраган нарсасини албатта беради"
(Муттафақун алайҳи).
🤲
Уламолар ўша вақт ҳақида турли фикрларни билдирганлар. Шуларнинг орасини энг кучлиси:
- имом хутба учун минбарга чиққандан то намоз тугагунича,
- аср намозидан кейин қуёш ботгунича.
🌙
Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.
🚀
https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz