
Zikr.uz
🤲
ҲАР БИР ДУО ИЖОБАТ БЎЛАДИМИ?
Кўпчилигимиз дуо қиламизу, натижаси тезроқ кўринишини истаймиз. Аммо Аллоҳнинг ижобати биз кутгандан кўра кенгроқ ва ҳикматлироқдир.
📜
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Модомики банда шошқалоқлик қилиб: “Дуо қилдим, лекин ижобат бўлмади”, демаса, албатта, ҳар бирингизнинг дуоингиз ижобат қилинади».
(Имом Бухорий ривояти)
✨
Дуо ижобатининг уч кўриниши:
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар:
«Қайси бир мусулмон гуноҳ ҳам, силаи раҳмни узиш ҳам бўлмаган дуо ила дуо қилса, Аллоҳ унга бунинг сабабидан уч хислатдан бирини беради:
1. Сўраган нарсасини тезда беради;
2. Унинг учун охиратга захира қилиб олиб қўйиди;
3. Унга тенг келадиган ёмонликни (балони) ундан даф қилади».
Буни эшитган саҳобалар: «Ундай бўлса, дуони кўпайтирар эканмиз-да?» дейишди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ кўпайтирувчироқдир»
, деб жавоб бердилар.
(Имом Аҳмад ва Ҳоким ривояти)
⚪️
Имом Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ айтганлар:
«Ҳаётимга назар солар эканман, шуни англадимки, ҳар сафар ўзимни бирор яхшиликдан маҳрум бўлдим деб ўйлаганимда, аслида бундан-да яхшироғига йўналтирилган эканман. Қалбингизни Аллоҳ таоло тақдир қилган ҳар бир нарса сиз учун энг муносиб ва энг фойдали эканига ишонтиринг».
Аллоҳ таоло дуоларингизга доимо сизнинг ҳолатингиз учун энг хайрли тарзда жавоб беради. Сиз кўп сўрашдан тўхтаманг, зеро Аллоҳнинг хазинаси чексиз ва У Зот бандасининг қўлини бўш қайтаришдан ҳаё қилувчи Карим Зотдир.
Яқинларингизга ҳам улашинг!
🌐
https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz
Кимнинг мақсади дунё бўлса...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Кимнинг нияти охират бўлса, Аллоҳ унинг қалбини бой қилиб қўяди ва ишларини жамлайди (тартибга солади), дунё эса унга хор бўлиб (ўзи) келади. Кимнинг нияти дунё бўлса, Аллоҳ унинг икки кўзи орасига камбағалликни қўйиб қўяди ва ишларини тарқоқ қилади...»
(Термизий ривояти)
Эрталабдан ниятингиз Аллоҳнинг розилиги бўлса, дунё ишлари ўз-ўзидан йўлга тушиб кетади.
Яқинларингизга ҳам улашинг!
🌐
https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz
🗣
Илоҳий
мўжиза
🎙
Устоз Убайдуллоҳ домла
Абдуллаев
#Бош_имом_минбари
🌐
ALHIDOYA.UZ
га
😎
ОБУНА БЎЛИНГ!
😎
УЛАШИНГ
🎬
Youtube
🔵
Facebook
📷
Instagram
🚀
Улашинг:
https://t.me/Alhidoyamedia
Zikr.uz
pinned a photo
ТАҚВИМ
✅
Ёзёвон тумани учун 2026-йил Милодий Сентябр- Октябр,
Хижрий 1448-йил Рабиус-Соний ойи намоз вақтлари.
✅
Эслатма:
‼️
‼️
Ёзёвон туманидаги барча масжидларда ушбу тақвим бўйича азон айтилади.
ZIKR.UZ
га
обуна бўлинг!!!
✅
🎬
🚀
Улашинг:
https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz
#tabrik
#juma
🕌
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
📿
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам
жума кунини зикр қилар эканлар,
шундай дедилар:
"у кунда бир вақт бор, мусулмон банда ўша вақтга мувофиқ келиб қолса, Аллоҳдан сўраган нарсасини албатта беради"
(Муттафақун алайҳи).
🤲
Уламолар ўша вақт ҳақида турли фикрларни билдирганлар. Шуларнинг орасини энг кучлиси:
- имом хутба учун минбарга чиққандан то намоз тугагунича,
- аср намозидан кейин қуёш ботгунича.
🌙
Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.
🚀
https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz
РИЗҚИНГИЗ БАРАКАЛИ БЎЛИШИНИ ИСТАЙСИЗМИ?
Ҳаким ибн Ҳизом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий cоллaллoҳy алайҳи васаллам:
«Сотувчи ва олувчи ажралмагунларича
(ёки ажралгунларича)
ихтиёрлидир. Агар рост сўзласалар ва
(молнинг айбини)
очиқ айтсалар, савдоларида уларга барака берилади. Агар яширсалар ва ёлғон сўзласалар, савдоларининг баракаси ўчирилади»
, дедилар». (Имом Бухорий ва Муслим ривояти)
Ҳадис шарҳи ва мулоҳаза:
1. Ростгўйлик – бойлик калити.
Кўпчилик кўпроқ фойда кўриш учун маҳсулотнинг айбини яширади ёки ёлғон ишлатади. Лекин ҳақиқий фойда – пулнинг кўплигида эмас, унинг баракасидадир. Тўғри сўз билан топилган озгина мол, ҳаром аралашган кўп молдан хайрлироқдир.
2. Айбни баён қилиш.
Мусулмон киши биродарига бирор нарса сотганда, унинг камчилигини айтиши вожибдир. Бу нафақат савдода, балки ҳар қандай омонатда ҳам амал қилиниши лозим бўлган қоида. Омонатдорлик бор жойда Аллоҳнинг нусрати бўлади.
3. Бараканинг ўчиши.
Ёлғон ва алдов билан топилган пул тез совурилади, уйдан хотиржамликни олиб кетади ва эгасига фақат чарчоқ келтиради. Савдонинг баракаси ўчиши – ўша молнинг охиратда азоб, дунёда эса мусибат бўлишидир.
Ризқни Аллоҳ беради.
Бизнинг вазифамиз – уни ҳалол йўл билан излаш. Харидорни алдаб топган пулингиз ҳам пешонангизга ёзилган ризқ эди, лекин сиз уни ҳаром йўл билан олишни танладингиз. Ҳалолликни танланг, баракасини кўрасиз!
🤲
Аллоҳ таоло барчамизга ҳалол ва баракали ризқ насиб этсин!
✅
Яқинларингизга ҳам улашинг:
☪️
https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz
Улуғлар ибрати.!!!
Ҳасан Басрийнинг ҳасрати!
120 та саҳобани кўриб, дуосини олиш шарафига эга бўлган Ҳасан Басрий рахматуллоҳи алайҳ шундай деди: "Мен Қуръони Каримнинг икки муқоваси орасида бўлган барча оятларни ўқидим. 90 та жойда Аллоҳ, кишининг ризқига кафил бўлганини кўрдим. Фақат битта жойда Шайтон инсонни фақирликдан қўрқитиши мумкинлигини кўрдим. Ҳаётда эса инсонларни, Роббисининг 90 та ваъдасини унитиб, Шайтоннинг битта ёлғонига ишониб қолганлигини кўрдим" деган экан.
https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz
Ҳидоятдан сўнг адашмаслик учун ўқиладиган дуо
Дуонинг арабча матни:
رَبَّنَا لَا تُزِغْ قُلُوبَنَا بَعْدَ إِذْ هَدَيْتَنَا وَهَبْ لَنَا مِنْ لَدُنْكَ رَحْمَةً إِنَّكَ أَنْتَ الْوَهَّابُ
Ўқилиши:
«Роббанаа лаа тузиғ қулуубанаа баъда из ҳадайтанаа ва ҳаб ланаа мил ладунка роҳмаҳ, иннака антал Ваҳҳааб».
(Оли Имрон сураси 8-оят)
Маъноси:
«Эй Роббимиз! Бизни ҳидоят қилганингдан кейин қалбларимизни оғдирма ва бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат ато қил. Албатта, Сен (барча нарсани) кўплаб ато этувчисан».
Шарҳ:
Ушбу оят иймон эътиқодида мустаҳкам туришни истаган ҳар бир мусулмон учун муҳим дуодир. Имом Аҳмад ривоят қилган ҳадисда Оиша онамиз розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўпинча ушбу дуони ўқиб юришларини айтганлар. Қалблар Аллоҳнинг измида, шунинг учун ҳидоятда қолишни доимо сўраб туриш лозим.
Яқинларингизга ҳам улашинг!
🌐
https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz