
Tezkor Yangiliklar | Yurt Dardi | songi | Xalq Dardi | Yol yolakay | sara xabarlar | Dunyouz | Daryouz
Ким Чен Ин Путинга табрик йўллади
👉
@Yurt_Dardi
➖
Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!
Ўзбекистонда йўл безорилиги учун машиналар мусодара қилиниши мумкин
Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузган ҳайдовчиларга нисбатан жавобгарликни кучайтириш бўйича янги таклифлар ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи Шерзод Ибрагимов “Oʻzbekiston24” телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
Унинг айтишича, идоралараро ишчи гуруҳ томонидан тайёрланган таклифлар давлат раҳбарига тақдим этилган.
Таклифларга кўра, беш турдаги қўпол қоидабузарлик учун транспорт воситасини вақтинча олиб қўйиш, вояга етмаганларга автомобил бошқаришни топширган ҳолатлар учун алоҳида маъмурий жавобгарлик жорий этиш, ноқонуний пойгалар учун жазони кучайтириш режалаштирилмоқда.
Шунингдек, транспорт бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган ёки бу ҳуқуқдан маҳрум қилинган шахс томонидан содир этилган йўл безорилиги учун автомашинани мусодара қилиш ёки вақтинча олиб қўйиш таклиф этилмоқда.
Яна бир муҳим таклифга кўра, маст ҳолда транспорт бошқарган шахсларга нисбатан 15 суткагача маъмурий қамоқ жазосини қўллаш, қўпол қоидабузарлик содир этган ҳайдовчиларни эса бир йил давомида жаримани чегирма билан тўлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш кўзда тутилган.
Бундан ташқари, вояга етмаган шахсга автомобиль бошқаришни топшириш оқибатида одамлар жароҳатланса ёки ҳалок бўлса, бу ҳолатлар учун тўғридан-тўғри жиноий жавобгарлик белгилаш таклиф этилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда наркотик билан шуғулланган ҳамда вояга етмаганларнинг автомобиль бошқаришига йўл қўйганларга жавобгарлик кучайтирилиши ҳақида хабар берилганди.
👉
@Yurt_Dardi
➖
Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!
МДҲ давлатлари транзит соҳасида меморандум имзолади
МДҲга аъзо давлатлар божхона хизматлари транзит ташувларни соддалаштириш бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолади. Бу ҳақда “
Sputnik.kz
” хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу ҳужжат МДҲ давлатлари божхона хизмати раҳбарлари кенгашининг 82-йиғилиши доирасида имзоланган.
“МДҲга аъзо давлатлар божхона хизматлари ўртасида транзит ташувларни соддалаштириш бўйича ўзаро англашув меморандумини тайёрлаш бўйича қўшма иш якунланди. Ҳужжат йиғилиш давомида имзоланди. Ҳужжатга кўра, божхона идоралари ўзаро тақиқланган ёки хавфли товарлар рўйхатини алмашади. Шунингдек, тез бузиладиган маҳсулотлар МДҲ давлатлари чегараларидан тезроқ ўтиши учун зарур чоралар кўрилади”, дейилади хабарда.
Шунингдек, меморандум МДҲ давлатларининг чегара ўтказиш пунктларидаги инфратузилма лойиҳалари бўйича ахборот алмашинувини йўлга қўйишга ҳам имконият бериши қайд этилган.
Россия Федерал божхона хизматининг айтишича, йиғилиш доирасида яна “тузланган-қуритилган балиқ ва калмар” товарини таснифлаш бўйича ягона ёндашувлар тасдиқланган ҳамда Озарбайжон ва Ўзбекистондан ходимлар қўшилиши муносабати билан кенгашнинг маҳсулот таснифлаш масалалари бўйича ишчи гуруҳи таркиби янгиланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар Ташқи ишлар вазирлари Москвода йиғилганди. Унда Форс кўрфази минтақасидаги кескинликнинг кучайиши муҳокама қилинган.
👉
@Yurt_Dardi
➖
Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!
Тарихда илк бор мундиаль очилиш учрашувида 3 та қизил карточка кўрсатилди
Жаҳон чемпионати очилиш ўйинлари тарихида биринчи марта битта учрашувда 3 нафар футболчи қизил карточка олди. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар берди.
Кеча, 11 июнь куни Мехико шаҳридаги “Астека” стадионида Мексика терма жамоаси Жанубий Африкани 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувнинг 49-дақиқасида бразилиялик ҳакам Уилтон Сампайо Жанубий Африка ярим ҳимоячиси Сфивело Ситолега қизил карточка кўрсатди. Кейинчалик, яна бир футболчи Тэмба Зване ҳам майдондан четлатилди.
Ўйиннинг 90+2-дақиқасида Мексика терма жамоаси сардори Сезар Монтес ҳам қизил карточка олди.
Аввалги рекорд 1990 йилги Италияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатига тегишли эди. Ўшанда Аргентина ва Камерун ўртасидаги очилиш ўйинида икки футболчи майдондан четлатилган: Камерун ҳимоячиси Андре Кана-Бийик қизил карточка олган, унинг ҳамюрти Бенжамин Масcинг эса, икки сариқ карточкадан кейин майдонни тарк этган.
Жаҳон чемпионатида битта ўйинда энг кўп қизил карточка 2006 йилда қайд этилган. Португалия ва Нидерландия ўртасидаги 1/8 финал учрашувида ҳакам Валентин Иванов тўрт нафар футболчини майдондан четлатган.
👉
@Yurt_Dardi
➖
Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!
“Қўйлиқ” яқинида 34 килограммдан зиёд наркотик мусодара қилинди
Тошкент шаҳридаги “Қўйлиқ” бозори яқинида 34 килограммдан ортиқ наркотик моддалар контрабандасига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, “Қўйлиқ” бозори ёнида шубҳали тарзда тўхтаб турган Lasetti русумли автотранспорт воситаси холислар иштирокида кўздан кечирилган. Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида яшовчи, 1968 йилда туғилган, муқаддам судланган шахс бошқарувидаги автомашинада 1984 йилда Денов шаҳрида туғилган, ҳозирда пойтахтда истиқомат қилувчи фуқаро ҳам борлиги маълум бўлган.
Шунингдек, автомашина салонида бўлган елим идиш ичида 30 дона ўрамда жами 34 кг 610 гр оғир турдаги гиёҳвандлик воситалари, жумладан, 12 кг 960 гр “опий” ва 21 кг 650 гр “гашиш” моддалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан ДХХ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 28,246-моддаси (контрабанда) 2-қисми ва 25,273-моддаси (гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тергов ҳаракатлари доирасида уларнинг жиноий шерикларининг шахсини аниқлаш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда.
👉
@Yurt_Dardi
➖
Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!
Трамп разведка раҳбари лавозимига номзодини эълон қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп Манхэттеннинг етакчи федерал прокурори Жей Клейтонни АҚШ Миллий разведка директори лавозимига номзод қилиб кўрсатди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Ушбу қарор Вашингтон сиёсий доираларида кескин баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда, чунки ҳозирда бу лавозимни вақтинчалик раҳбар Билл Пулте бошқармоқда.
Демократлар Пултенинг миллий хавфсизлик соҳасида тажрибаси йўқлигини танқид қилиб, у лавозимдан четлатилмагунча муҳим FISA разведка дастурини узайтиришга овоз бермасликларини билдирган. Трамп эса Пулте фақат вақтинчалик раҳбар эканини ва тез орада унинг ўрнини Клейтон эгаллашини айтган.
Сенат разведка қўмитаси Жей Клейтон бўйича тасдиқлов эшитувини келаси ҳафтага белгилаган. Агар у тасдиқланса, у АҚШнинг 18 та разведка агентлигини мувофиқлаштирувчи энг юқори разведка лавозимини эгаллайди.
Клейтон сиёсий жиҳатдан мўтадил инсон сифатида танилган бўлса-да, разведка ва миллий хавфсизлик соҳасида тажрибага эга эмас. У аввал АҚШ Қимматли қоғозлар ва биржа комиссияси раиси бўлиб ишлаган, кейинчалик Манхэттен федерал прокурори лавозимини эгаллаган.
Агар Сенатда етарли овоз тўпланмаса, ушбу муҳим разведка дастурининг муддати узайтирилмай қолиши ва АҚШ разведка тизимида жиддий бўшлиқ юзага келиши мумкин.
👉
@Yurt_Dardi
➖
Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!
Рақобат қўмитаси тиббиёт ташкилотларида “сирли мижоз” тадбирларини ўтказади
Рақобат қўмитаси тиббиёт ташкилотларида “сирли мижоз” тадбирларини ўтказиш бошланганини маълум қилди.
Маълум қилинишича, истеъмолчилар хусусий ёки давлат тиббиёт ташкилотларига мурожаат қилганда клиник протоколлардан четга чиқиб, бошқа диагностик аппаратларда қўшимча текширувлар ўтказиш, шифокор билан келишилмаган ҳолда кераксиз текширувлар ёки таҳлилларни (анализларни) топшириш, айнан ушбу касаллик учун зарур бўлмаган дори воситалари ёки БФҚларни қўшимча равишда буюриш ҳолатлари юзасидан ижтимоий тармоқларда эътирозлар кўп учраётгани қайд этилган.
Қўмитада шу каби ҳолатлар бўйича тушган шикоятлар 2025 йилда 53 тани ташкил этган бўлса, 2026 йилнинг ўтган даврида бу кўрсаткич 2,3 баробарга ошиб, 127 тани ташкил этган.
Тиббиёт соҳасида бундай ҳолатларни олдини олиш ва профилактика қилиш мақсадида Рақобат қўмитаси ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган. Унга кўра, вазирлик клиник протоколларга амал қилингани ёки улардан четга чиқилгани бўйича тегишли хулоса беради.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йилдаги 667-сон қарори билан тасдиқланган “Дори воситалари ва тиббий буюмларни тайинлаш, реализация қилиш ҳамда тиббий хизмат кўрсатиш фаолиятини назорат қилишда ‘сирли мижоз’ тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом талаблари доирасида бундай тадбирларни ўтказиш белгиланган.
Низомга кўра, “сирли мижоз” тадбири фақат аудио ёки видео кузатув мосламаларидан яширин фойдаланган ҳолда ўтказилади.
Рақобат қўмитаси мулкчилик шаклидан қатъий назар барча тиббиёт ташкилотлари истеъмолчиларга ортиқча оворагарчиликларсиз белгиланган тартибда хизмат кўрсатиб, тўғри ва тушунарли маълумот тақдим этишлари лозимлигини таъкидлаган.
👉
@Yurt_Dardi
➖
Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!
Хави “Барселона Афсоналари” рўйхатидан чиқарилди
“Барселона”нинг собиқ футболчиси ва бош мураббийи Хави Каталония клубининг “Афсоналар” жамоаси сафидан четлатилди. Бу ҳақда AS нашри хабар берди.
Манбанинг маълумотига кўра, Хави клуб президентлиги сайловлари арафасида берган интервьюси ортидан Майами ва Сеул шаҳарларида ўтказиладиган “Барселона Афсоналари” жамоасининг сўнгги икки учрашуви учун таркибга киритилмаган.
Ўша интервьюда Хави клуб президенти Жоан Лапортани танқид қилган ҳамда Лапортанинг собиқ қайниси Алехандро Эчеваррия клубда президентнинг ўзидан ҳам кўпроқ таъсир ва ваколатга эга эканини таъкидлаган.
Қайд этилишича, Эчеваррия “Афсоналар” жамоаси ўйинларига футболчиларни таклиф қилиш жараёни учун ҳам масъул ҳисобланади.
Маълумот учун, 46 ёшли Хави “Барселона” академияси тарбияланувчиси бўлиб, 1997–2015 йиллар давомида клуб шарафини ҳимоя қилган. У каталонияликлар сафида саккиз марта Испания чемпионати ва тўрт марта UEFA Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган. Шунингдек, Хави “Барселона” бош мураббийлигида бир марта мамлакат чемпионлигини қўлга киритган.
Испания миллий терма жамоаси билан эса, Хави бир марта Жаҳон чемпионати, икки марта Европа чемпионати ғолиблигини қўлга киритган. Шунингдек, у Олимпия ўйинларининг кумуш медали соҳиби ҳисобланади.
👉
@Yurt_Dardi
➖
Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!
Ўзбекистонда инфляция 7 фоизгача етиши мумкин – ХВЖ
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон 2026 йилда инфляция даражаси энг юқори бўлиши кутилayotgan дунёдаги давлатлар қаторига киритилди. Бу ҳақда Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) прогнозларида келтирилган.
Маълум қилинишича, Қозоғистон 10,7 фоизлик прогноз билан 18-ўринни эгаллаган. Қирғизистон эса 10,6 фоизлик кўрсаткич билан 19-ўринда қайд этилган.Марказий Осиё давлатлари ичида айнан шу икки мамлакатда истеъмол нархларининг ўсиши энг юқори даражада бўлиши кутилмоқда.
Бошқа минтақалар давлатлари бўйича прогнозлар қуйидагича:
Энг юқори инфляция эса Венесуэлада кутилмоқда – 387,4%. Коста-Рика эса дефляция қайд этилиши мумкин бўлган ягона давлат сифатида кўрсатилган.
ХВЖ маълумотлари мамлакатлардаги нархлар динамикасини баҳолаш ва иқтисодий барқарорликни таҳлил қилиш учун ишлатилади.
Маълумот учун, инфляция – бу иқтисодиётда товар ва хизматлар нархларининг умумий даражаси вақт ўтиши билан ошиб бориши, яъни пулнинг харид қобилияти пасайиб кетиши ҳолатидир. Оддий қилиб айтганда, аввал бир миқдор пулга кўпроқ нарса сотиб олиш мумкин бўлган бўлса, инфляция кучайганда шу пулга камроқ маҳсулот ёки хизмат олиш мумкин бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марказий банк апрель ойида Ўзбекистонда умумий йиллик инфляция 7 фоизни ташкил этиб, март ойига нисбатан бироз пасайиш трендини кўрсатгани ҳақида хабар берганди.
👉
@Yurt_Dardi
➖
Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!
Таиланд маликаси 47 ёшида оламдан ўтди
👉
@Yurt_Dardi
➖
Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!