
Tezkor Yangiliklar | Yurt Dardi | songi | Xalq Dardi | Yol yolakay | sara xabarlar | Dunyouz | Daryouz | Antivirusnewsuz
🇬🇧
Британияликлар ҳукуматнинг фавқулодда вазиятларга тайёргарлик кўриш ҳақидаги чақириқларидан сўнг оммавий равишда радио ва фонар сотиб олишмоқда
-
The Daily Telegraph
Буюк Британия мудофаа вазири мамлакатни 1000 кун ичида — 2030-йилга келиб — тўлиқ кўламли урушга тайёр бўлишини талаб қилди.
👉
@Yurt_Dardi
➖
Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!...
Буюк Британияда бўрон ва сув тошқини: 2 киши ҳалок бўлди
Буюк Британияда “Boelo” бўрони оқибатида икки киши ҳалок бўлди, 90 мингдан ортиқ хонадон электр таъминотисиз қолди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 25 октябрь куни Лондон шимолидаги Финчли ҳудудида ҳаракатланаётган автомобиль устига дарахт қулаган. Оқибатда 20 ёшлардаги ҳайдовчи воқеа жойида вафот этган. Бундан бир неча соат олдин Шотландиянинг Дамфрис-энд-Гэллоуэй ҳудудида 60 ёшли эркакнинг устига ҳам дарахт қулаб, у ҳалок бўлган.
Шунингдек, Шотландиянинг Аберфелди ҳудудида дарахт қулаш оқибатида икки аёл жароҳатланиб, шифохонага ётқизилган.
Маълумотларга кўра, 25 октябрь куни соат 19:00 ҳолатида мамлакат бўйлаб 90 мингдан ортиқ хонадон электрсиз қолган. Қутқарув ва таъмирлаш ишларига кучли шамол ҳамда хавфли об-ҳаво шароити тўсқинлик қилган.
Бўрон вақтида шамол тезлиги Шотландиянинг Махрихэниш ҳудудида соатига 137 километрга, Сторновей ва Уэльснинг Капел-Куриг ҳудудларида эса соатига 135 километрга етган. Кучли ёғингарчилик ҳам кузатилиб, Шотландия тоғли ҳудудларидаги айрим жойларда 130 миллиметргача ёмғир ёққан.
Ноқулай об-ҳаво сув тошқинларига ҳам сабаб бўлган. Шотландиянинг Ларгс шаҳрида бир қатор савдо шохобчаларини сув босган, Скелморли ва Ларгс ўртасидаги асосий йўл жиддий зарар кўрган. Дамбартон шаҳридаги мобил телефонлар дўконига ҳам сув кирган. Унинг эгаси етказилган зарарни 5 мингдан 10 минг фунт стерлинггача баҳолаган.
Бўрон сабаб мамлакат бўйлаб транспорт қатнови ҳам издан чиққан. Айрим авиарейслар бекор қилинган, паромлар қатнови чекланган, поездлар ҳаракатида узилишлар кузатилган. Шотландия полицияси фуқароларни зарурат бўлмаса, йўлга чиқмасликка чақирган.
Маълумот учун, “Boelo” бўронидан олдин, жорий йилнинг 23 октябрь куни Буюк Британияда “Austen” бўрони ҳам кузатилган. Энергетика тармоқлари ассоциацияси маълумотига кўра, икки бўрон оқибатида мамлакат бўйлаб жами 838,7 мингта хонадонда электр таъминоти узилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тайван қирғоқларидан ўтган “Чампи” тайфуни оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 527 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берилган эди.
👉
@Yurt_Dardi
➖
Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!
Учтепадаги ёнғинда вафот этган аёл қасддан ўлдирилгани маълум бўлди
Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида хонадон ёнғинида ҳалок бўлган аёл яшаган уйга қасддан ўт қўйилгани аниқланди. Ҳодиса жойида бир-бирига боғлиқ бўлмаган учта ёнғин ўчоғи аниқланган. Бу ҳақда
QALAMPIR.UZ
сўровига жавобан Бош Прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 24 октябрь куни соат 02:00 ларда тумандаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлган. Ёнғин жойида 2000 йилда туғилган аёлнинг жасади топилган. Шунингдек, унинг елкасидан сон қисмигача бўлган жойларида термик жароҳатлар аниқланган.
Ҳодиса жойини кўздан кечириш давомида ошхона, ётоқхона ва меҳмонхонада бир-бирига боғлиқ бўлмаган учта ёнғин ўчоғи борлиги аниқланган. Шунингдек, хонадонга қасддан ўт қўйилган бўлиши мумкинлигини кўрсатувчи аломатлар ҳам қайд этилган.
Мазкур ҳолат юзасидан 24 октябрь куни Учтепа тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов натижаларига кўра, қонуний қарор қабул қилиниши ва қўшимча маълумот берилиши билдирилган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу ёнғин сабабли ҳодиса жойига чақирилган қутқарувчилар автомобили кўп қаватли уйлар олдидаги йўлларда машиналарнинг тартибсиз қўйиб ташлангани сабабли юришга қийналгани ҳақида хабар берилган эди.
👉
@Yurt_Dardi
➖
Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!
🇾🇪
🇸🇦
Саудия Арабистони Эрон билан воситачилик музокаралари давомида Ҳусийлар ташкилотига қиролликка ҳужумларни тўхтатиш учун 1 миллиард доллар таклиф қилди
-
Исроилнинг Israel Hayom нашри Форс кўрфазидаги дипломатик манбаларга таяниб.
👉
@Yurt_Dardi
➖
Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!...
🇲🇩
🇺🇦
Молдова чегара полициясининг хабар беришича, украиналик эркак Молдова чегарасини моторли парапланда кесиб ўтган.
Эркак ҳибсга олинган ва кейинчалик Молдовадан бошпана сўраган.
👉
@Yurt_Dardi
➖
Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!...
“Даҳшатли томоша”. Трамп Бразилиядаги сайловларни танқид қилди
АҚШ Президенти Дональд Трамп Бразилияда бўлиб ўтган президентлик сайловларини танқид қилиб, уларнинг натижалари сохталаштирилган сайловни эслатганини айтди. Бу ҳақда РБК хабар берди.
“Менимча, бу даҳшатли кўринди. Ростини айтсам, бу яна бир сохталаштирилган сайловга ўхшади. Мен ҳеч кимнинг тарафини олмадим, аммо бу томоша даҳшатли эди”, деган Трамп.
Маълумот учун, Бразилияда президентлик сайловларининг иккинчи босқичи жорий йилнинг 25 октябрь куни бўлиб ўтганди. Унда амалдаги давлат раҳбари Луис Инасиу Лула да Силва 51,79 фоиз овоз билан ғалаба қозонган. Унинг рақиби, собиқ президент Жаир Болсонаронинг ўғли Флавио Болсонаро эса 48,21 фоиз овоз тўплаган.
Флавио Болсонаро сайловда мағлуб бўлган. Маълумотларга кўра, у ва унинг отаси Дональд Трампнинг тарафдорлари ҳисобланади. Жаир Болсонаро ҳатто “тропик Трамп” лақабини олган.
Жорий йил май ойида Трамп Флавио Болсонарони Оқ уйда қабул қилган. Учрашувдан кейин бразилиялик сиёсатчи АҚШ Президенти унинг номзодини очиқ қўллаб-қувватламаганини айтган. Бироқ июнь ойида Трамп у билан тушган суратини эълон қилиб, Флавиони “ўз мамлакатини жуда яхши кўрадиган ақлли йигит” деб таърифлаган.
Лула эса Бразилиянинг BRICS доирасидаги манфаатларини фаол ҳимоя қилиши ва АҚШдан мустақилроқ сиёсат юритиш тарафдори экани билан танилган.
Нашрга кўра, Луланинг қайта сайланишидан кейин Бразилия фонд бозори кескин тушиб кетган. Асосий фонд индекси 10 фоиздан ортиқ пасайгани сабабли биржада савдолар вақтинча тўхтатилган.
“Bloomberg” хабарига кўра, бозорнинг пасайиши мамлакатнинг энг бой банкирларига ҳам катта зарар келтирган. Улар биргаликда қарийб 10 миллиард доллар йўқотган. Жумладан, Banco BTG Pactual асосчиси Андре Эстевеснинг бойлиги 4,4 миллиард долларга, Nubank компаниясини назорат қилувчи Дэвид Велеснинг бойлиги эса 2,6 миллиард долларга камайган.
Бундан ташқари, Лотин Америкасидаги энг йирик банклардан бири Itaú Unibanco’ни назорат қилувчи Педро ва Фернандо Морейра Саллесларнинг жами бойлиги қарийб 2 миллиард долларга қисқарган. “Bloomberg” ҳисоб-китобларига кўра, Бразилиянинг энг бой 10 нафар миллиардери акциялар нархи тушиши ортидан жами 15 миллиард доллар зарар кўрган.
👉
@Yurt_Dardi
➖
Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!
🇫🇷
Биз бу ерга ҳамма нарсани вайрон қилиш учун келганмиз
-
Франциядаги намойишчи
Журналист: Нега намойишга чиқдинг?
Намойишчи: Шунчаки, бузиш учун…
Журналист: Тўхта, одамлар нима учун намойишга чиққанини биласанми?
Намойишчи: Албатта! Чунки… ошхонадаги овқат қиммат…
Журналист: Яна нима сабаб бор?
Намойишчи: Яна… ҳар хил нарсалар…
Журналист: Лекин намойишга чиқишдан мақсадингни тушунишинг керак-ку!
Намойишчи: Ҳа, тўғри… Лекин мен ҳам бирор жойга бориб, нимагадир қатнашмасам бўлмайди-ку…
Журналист: Намойишга чиқсанг, нима учун курашаётганингни билишинг керак!
Намойишчи: Биз бу ерга ҳамма нарсани остин-устун қилиш учун келганмиз! Бизга умуман фарқи йўқ!
👉
@Yurt_Dardi
➖
Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!...
🇷🇺
🇺🇦
Россия тунда Киевдаги Давлат Савдо ва Иқтисодиёт Университетига баллистик ракеталар билан зарба берди.
Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, Киевдаги Давлат Савдо ва Иқтисодиёт Университети ётоқхоналаридан бирининг ёнида тўрт киши ҳалок бўлган.
👉
@Yurt_Dardi
➖
Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!...
🇯🇵
Япония телевидениесидаги об-ҳаво маълумоти дастури
.
👉
@Yurt_Dardi
➖
Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!...
🇾🇪
🇸🇦
Яман қуролли кучлари Ражум дронларининг Нажран, Жизан ва Асир чегара ҳудудлари бўйлаб Саудия Арабистони ҳарбий офицерлари, аскарлари ва техникасига ҳужумлари тасвирланган видеони эълон қилди.
👉
@Yurt_Dardi
➖
Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!...