Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Zafarbek Solijonov

zafarbek_solijonov
Фақат реклама, пиар: 👉 @Proekt_PR 😎 Жаннатмакон каналим: 👉 @Zafarello
Subscribers
18 800
24 hours
30 days
-500
Post views
3 417
ER
18,18%
Posts (30d)
59
Characters in post
717
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Politics
Audience gender
Male
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Media & Communication
Summary
June 11, 13:29
Media unavailable
2
Show in Telegram

Эркинжон ака Турдимовнинг туман ҳокимлик пайтлари шекилли. Ажойиб инсон
😁
👉
@Zafarbek_Solijonov

June 11, 13:27
Media unavailable
3
Show in Telegram

Энг қизиғи, энг катта коррупционер, коррупция йўқолмаслик сабабларини Акмал акаям, Анораям, бизам биламиз. Лекин очиқ айта олмаймиз, кимдир айтишини хоҳлорамиз
😁
👉
@Zafarbek_Solijonov

June 11, 07:20
Media unavailable
1
Show in Telegram

Садриддин ака Турдиев кадастр тизимига бошлиқ бўлди. Бу инсон прокуратура тизимидан чиққан, ишини яхши билади, инсонлар билан киришувчан, одамлар муаммосига бефарқмас.
Аввалги ишлаган жойларида (масалан Сурхондарё вилоят прокурори) бу инсон ҳақида фаоллар ва халқ фақат ижобий гап айтишган. Кескин ўзгаришлар кутиб қоламиз. Қариндошининг номига мулклар олиб ташлаган айрим кадастрчилар тизимдан қувилиши керак
😎
👉
@Zafarbek_Solijonov

June 10, 17:05
Media unavailable
1
Show in Telegram

Кимгадир ёқади, кимгадир ёқмайди, ҳақиқат шуки, чинакам қулликдан 2016 йил озод бўлдик. Августда нормал давлатларда бола ва ўқитувчи китоб валақлашга тайёрланса, бизникилар бозорда этик ва қўлқоп қидирарди. Бозоригача ёпилган халқ эса бу кунларни унутибам юборди шекилли. Аммо биз эслатиб турамиз. Ютуқларниям. Бугун Ўзбекистоннинг бу сиёсатини дунё олқишлаяпти.
Женевада ўтаётган Халқаро меҳнат конференциясининг 114-сессияси доирасида 12 июнь — Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши курашиш куни муносабати билан ташкил этилган “Болалар меҳнатига қизил карточка: Марокашдан амалий ҳаракатларгача” мавзусидаги халқаро тадбирда
Ўзбекистон делегацияси фахрий меҳмон
сифатида иштирок этди.
Анжуманда Олий Мажлис Сенати Раиси, Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича Миллий комиссия раиси Танзила Нарбаева Ўзбекистонда меҳнат, таълим ва ижтимоий ҳимоя соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан тақдимот қилди. Мамлакатимизда болалар меҳнатининг деярли тўлиқ бартараф этилгани, бу натижа давлат сиёсати, кучли ижтимоий ҳимоя тизими ва халқаро ҳамкорлик самараси сифатида халқаро ҳамжамият томонидан эътироф этилди.
Конференция доирасида Танзила Нарбаева қатор халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан учрашувлар ҳам ўтказди. Халқаро меҳнат ташкилоти, Халқаро касаба уюшмалари конфедерацияси, Халқаро иш берувчилар ташкилоти, Парламентлараро иттифоқ ҳамда бошқа тузилмалар вакиллари билан меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ижтимоий шерикликни ривожлантириш, халқаро меҳнат стандартларини миллий қонунчиликка жорий этиш, янги ҳамкорлик дастурларини ишлаб чиқиш каби масалалар муҳокама қилинди.
👉
@Zafarbek_Solijonov

June 10, 16:54
Media unavailable
2
Show in Telegram

Президент Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси марказининг келгуси режалари билан танишди
​Пойтахтимизда очилганига ҳеч қанча бўлмаган, лекин аллақачон бутун дунёни ҳайратга солаётган маскан Ислом цивилизацияси маркази ҳақида эшитганмидингиз?
Давлатимиз раҳбари Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти натижалари ва келгуси режалари юзасидан ўтказилган тақдимот билан шахсан танишди. ​Президентимиз томонидан маъқулланган ушбу муаззам лойиҳа ҳар биримиз бориб кўришимиз шарт бўлган масканга айланмоқда.
Тақдимотда қайд этилганидек, мажмуа расман “Дунёнинг энг йирик ислом цивилизацияси музейи” сифатида “Гиннеснинг жаҳон рекордлари китоби”га киритилди. Президентга тақдим этилган ҳисоботга кўра, бу ерга робот-гидлар харид қилинган, залларга мультимедиа ва интерактив қурилмалар ўрнатилган.
​17 мартда расман иш бошлаган марказга 1 июнгача ярим миллион киши келган. Кунига ўртача 6 минг одам тарихимиз билан танишмоқда. Мажмуада Болар музейи ишлаб турибди.
Тақдимотда давлатимиз раҳбари 20 минг нафар ёшларни ва диний-маърифий соҳа вакилларини марказ фаолиятига жалб этиш, шунингдек, магистр ва докторантлар учун махсус “Ислом маърифати” стипендиясини жорий қилиш режаларини қўллаб-қувватлади.
👉
@Zafarbek_Solijonov

June 06, 10:16
Media unavailable
1
Show in Telegram

Мудофаа вазирлиги ходими
👉
@Zafarbek_Solijonov

June 06, 07:36
Media unavailable
3
1
Show in Telegram

Самарқанд глобал экологик минбарга айланди
Самарқандда ўтаётган Глобал экологик жамғарманинг (GEF) 8-Ассамблеяси Ўзбекистоннинг халқаро экологик сиёсатдаги ўрни янги босқичга чиққанини кўрсатди. ПА раҳбари Саида Шавкатовна ҳам ўз нутқида
шуни урғулади.
Анжуман шунчаки мулоқот майдони эмас, балки минтақа учун стратегик ва молиявий ечимлар марказига айланди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ассамблея иштирокчиларига йўллаган табриги (Саида Мирзиёева томонидан ўқиб эшиттирилди) расмий Тошкентнинг иқлим ўзгаришига қарши курашдаги қатъий позициясини намойиш этди. Бу тадбир Ўзбекистоннинг глобал экологик кун тартибини белгилашдаги нуфузи ортиб бораётганидан далолат беради.
“Eco Expo Central Asia-2026” кўргазмаси доирасида эришилган келишувлар қуруқ ваъдалардан иборат эмас.
80 миллион долларлик грантлар
ва
520 миллион доллардан ортиқ инвестицияларнинг
жалб этилиши — мамлакатнинг "яшил" иқтисодиётга ўтиш жараёнини реал молиявий ресурслар билан таъминлайди.
Саида Мирзиёева учрашган шахсларга қараб юқори даражадаги дипломатияни кўриш мумкин. БМТ Атроф-муҳит дастури (UNEP), GEF ва МАГАТЕ раҳбарлари билан ўтказилган музокаралар экология Орол фожиаси чегарасидан чиқиб, ядровий хавфсизлик, замонавий тиббиёт ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш каби кенг қамровли, тизимли муаммолар даражасида ҳал этилаётганини кўрсатади.
Самарқанд саммити Ўзбекистоннинг нафақат экологик хавф-хатарлардан жабрланувчи, балки уларга қарши глобал миқёсда ечимлар таклиф қилувчи ва йирик яшил инвестицияларни бошқара олувчи муҳим етакчига айланганини исботлади.
👉
@Zafarbek_Solijonov

June 05, 05:39
Media unavailable
1
Show in Telegram

Одамлар ўта норози сиёсатингиздан. Тезроқ чорa кўринг.
👉
@Zafarbek_Solijonov

June 05, 04:23
Media unavailable
7
Show in Telegram

Ўзбекистон ва Сербия парламентлараро ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда
Сенат ўзининг ташқи сиёсат функциялариниям ўз вақтида, тиним билмай бажаряпти. Ўзбекистон парламент делегациясининг Белградга ташрифи давомида Сербия Президенти Александр Вучич, Сербия Халқ йиғилиши Спикери Ана Брнабич ҳамда Сербия Бош вазирининг ўринбосари, иқтисодиёт вазири Адриана Месарович, шунингдек, Венгрия Миллий Ассамблеяси Спикери Агнеш Форстхоффер билан самарали учрашувлар ўтказилди.
Музокаралар жараёнида нафақат парламент дипломатияси, балки амалий ҳамкорлик йўналишлари ҳам муҳокама қилинди. Айниқса, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, инвестициявий ҳамкорликни чуқурлаштириш, транспорт ва логистика йўлакларини ривожлантириш, ишбилармон доиралар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда давлат бошқаруви соҳасида тажриба алмашиш масалалари эътибор марказида бўлди. Хуллас соққа келишига ҳуқуқий фундаментлар қўйиляпти.
Ташриф давомида Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ва Сербия Халқ йиғилиши ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум ҳам имзоланди.
Парламент дипломатияси сиёсий мулоқот билан бир қаторда амалий ҳамкорликни рағбатлантирувчи муҳим платформа сифатида намоён бўлмоқда. Ўзбекистон ва Сербия мисолида эса бу жараён икки давлат муносабатларини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқаётганини кўриш мумкин.
👉
@Zafarbek_Solijonov

June 04, 15:18

Бугун гувоҳи бўлган воқеам. Электр ўчиши муаммосини давлатам қабул қилади. Мирзо Улуғбек туман, Паркент чорраҳасида, иссиқда, аслида бошқа муҳим ишлар билан шуғулланиши керак бўлган ЙПХ ходими светофор вазифасини бажаряпти. Камига саводсиз баъзи ҳайдовчилар ҳалиги ходимни машинаси ичида нимадирлар деб сўкиб кетяпти.
Мен иқтисодчи эмасман. Давлат бу вақтда қанча тушум, солиқдан қолди, ўзи билади. Аммо ёз бошидан бу муаммолар бўлиши яхшимас. Энди электрни деб эски даврга осилишниям бас қилинглар. 10 йил ўтди. Бошиданоқ шу муаммоларни ўйламаганингиз ҳалиям мени ўйлантиради...
👉
@Zafarbek_Solijonov