
Zafarbek Solijonov
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг таъкидлашича, давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Тошкентда қад ростлаётган янги Ўзбекистон Миллий музейи қурилиш жараёни билан танишиши мамлакатда маданий меросни ривожлантиришга қаратилган стратегик эътиборни кўрсатади. Лойиҳа жуда муҳим.
Мазкур мажмуа лойиҳаси нуфузли Прицкер мукофоти соҳиби Тадао Андо томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, ўзининг соддалиги, макон ва ёруғлик мутаносиблиги билан ажратиб туради. Кўргазма заллари, кутубхона, реставрация лабораториялари ва таълим майдонларини ўз ичига олувчи ушбу объект Марказий Осиёдаги энг йирик ва замонавий маданий лойиҳалардан бирига айланади. Бундай кўп тармоқли инфратузилма аҳоли учун маърифий марказ ва миллий ўзликни мустаҳкамлаш майдони бўлиб хизмат қилади.
Саида Шавкатовнанинг қайд этишича, бу каби тарихий лойиҳаларга дунё даражасидаги архитекторларни жалб қилиш мамлакатнинг халқаро нуфузини оширишда муҳим аҳамиятга эга. Жаҳон стандартлари асосида барпо этилаётган бу меъморий обида келажак авлодлар учун бой тарихий ва маданий мероснинг ажралмас қисмига айланади.
Манба
👉
@Zafarbek_Solijonov
1700 сўмлик йўл ҳақи ўзгариши кутиляпти. Хўш, сабаб нимада?
Тошкент жамоат транспортида йўлкира иқтисодий сабаблар туфайли ўзгариш арафасида. Нарх 2500 сўм бўлиши кечадан буён муҳокама қилиняпти. Буни ўзига яраша сабаблари ҳам бор, албатта.
Амалдаги тариф салкам уч йилдан бери ўзгармади, лекин шу вақт ичида соҳа учун электр нархи 900 сўмдан 1100 сўмга (22,2% га), заправкалардаги газ эса 1800 сўмдан 2750 сўмга (яъни 52,7% га) қимматлашди. Автобуслар сони 1900 тага етди, кутиш вақти 15 дақиқага тушди.
Шаҳар кенгайгани яхши, лекин буларнинг бари ёқилғи, шина, таъмирлаш ва маош дегани. Қайд этилишича, эски нарх харажатни мутлақо ёпмаяпти, қолганини бюджет тўлаяпти. Қўшни Олмаотада йўл ҳақи 3100 сўм, Бокуда 4200 сўм. Бизда эса ҳалигача зарарига ишлаш тизими эди.
Бу вазиятда Транспорт вазирлиги ўз изоҳида ташувчиларга шарт қўймоқда: йўл ҳақи ошдими, демак, автобуслар вақтида келиши, салонлар тоза бўлиши ва ҳайдовчилар маданияти ўзгариши шарт. Доимий йўловчилар учун эса янги абонементлар берилади.
Бу бўйича лойиҳа 19 сентябргача муҳокама учун очиқ.
👉
@Zafarbek_Solijonov
Фақат битта илтимос бўлиши мумкин, бургут символига тегишма деган
😂
👉
@Zafarbek_Solijonov
Халқнинг ягона расми йўқда, қўяй деса. Камига ҳоким топиб берган пулларам аслида халқники экани, лекин вакили орқали бошқаролмаслигини булар тушунмаса. Ҳоким топиб бермаса, жамоа Олий лигадан тушиб кетиши, фанат гуруҳ қўлловсиз қолишиям, халққа қолса, футболниям тақиқлаши бор гапда. Ўта мураккаб кейс
😁
👉
@Zafarbek_Solijonov
Банк қизга пул ажратиб, уни жорий ҳисоб варағига ташлаб, нақд кўринишда олгач, ҳоким олдига боргач, ҳоким нақд пулни олиб, "мана нақд пул кўринишида кредитни беряпмиз" деб қайта топширганми шунда?)
👉
@Zafarbek_Solijonov
Истеъмолчи ҳуқуқи бу нафақат қонун талаби, балки фуқароларнинг муносиб ҳаёт кечириши, бозорда адолат ва ишончни таъминлашнинг муҳим кафолатидир – Танзила Норбоева
Сенат ялпи мажлисида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган
қонун
маъқулланди.
Эндиликда нуқсоннинг сабаби ташқи кўринишидан билинмаса, маҳсулотдаги муаммо қаердан келиб чиққани текширув орқали аниқланади.
Шунингдек, текширишнинг тартиби ва муддати, истеъмолчининг ушбу жараёнда иштирок этишини ҳамда текширишни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларнинг ўрнини қоплаб бериш тартиби ҳам белгиланмоқда.
👉
@Zafarbek_Solijonov
Сенат ялпи мажлиси доимгидек
онлайн
узатилмоқда. “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига товардаги нуқсонларни унинг ташқи кўринишидан аниқлаш имкони бўлмаган ҳолларда товар сифатини қўшимча равишда текширишнинг ҳуқуқий асосларини аниқлаштирувчи ўзгартиришлар ва қўшимча киритилмоқда.
Шунингдек, текширишнинг тартиби ва муддати, истеъмолчининг ушбу жараёнда иштирок этишини ҳамда текширишни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларнинг ўрнини қоплаб бериш тартиби ҳам белгиланмоқда.
Товардаги нуқсонлар у истеъмолчига реализация қилинганидан кейин, товарни сақлашнинг ёки ундан фойдаланишнинг белгиланган қоидалари бузилганлиги сабабли ёхуд учинчи шахсларнинг ҳаракатлари туфайли юзага келганлигини товарнинг ташқи кўринишига қараб аниқлаш имкони бўлмаган тақдирда, товарнинг сифати қўшимча равишда текширилиши жорий этилмоқда.
Истеъмолчига шахсан ёки ўз вакили орқали товарнинг сифатини қўшимча равишда текширишда иштирок этиш шунингдек, товарнинг сифатини ўз маблағлари ҳисобидан қўшимча равишда текширишни амалга ошириш ваколатлари берилмоқда.
Сенат
👉
@Zafarbek_Solijonov
Органик маҳсулотлардан айрилиб қолмаяпмизми?
Дунёда 215 млн гектарга ГМО экилган. Энг кўпи соя ва маккажўхори. Бизга буни қурғоқчиликка чидамли деб мақташади. Лекин асл муаммо бошқа ерда.
ГМО уруғи бир марталик дастур. Оддий тилда айтганда: маккажўхорини еб, уруғини ерга экиб кўринг, у ўсмайди, насл бермайди. Бу эса уруғчилик бўйича муайян трансмиллий компаниялар ёки давлатларга бутунлай қарам бўлиб қолиш дегани. Тизимли геосиёсий хавф. Плюс, олимлар ГМО туфайли 20 га яқин янги касаллик пайдо бўлганини айтмоқда.
Сиёсий майдонда мана шундай реал ва глобал хавфлар устида баҳс бошлангани яхши.
Ўзбекистон Экологик партияси
"Олам" мунозара клубида олимлар ва экспертлар йиғилиб, аҳолини ўйлантираётган шу долзарб мавзуни олиб чиқди. Депутат, профессор Борий Алихонов томонидан
кўтарилган
бу масала эртанги кунимиз, уруғчилик мустақиллиги ва соғлиғимиз учун жуда муҳим.
👉
@Zafarbek_Solijonov
ИИВ барака топсин. Мана шу илова картадаги пулларингиз ўғирланишидан ҳимоя қиларкан. Ҳаммага тарқатворинглар
😎
👉
@Zafarbek_Solijonov
Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси эртага бўлади. Унда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини қўриқлаш ҳамда ҳимоя қилишни янада кучайтириш, Миллий гвардия фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган қонунлар кўриб чиқилади.
Шунингдек, Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги конвенцияга киритилган ўзгартиришлар билан боғлиқ баённомаларни ратификация қилишга оид қонун муҳокама қилинади. Бундан ташқари, Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳри ва Томди тумани, Сурхондарё вилоятининг Қизириқ ва Жарқўрғон туманлари маъмурий-ҳудудий чегараларини ўзгартиришга доир масалалар ҳам кун тартибидан ўрин олган.
Ялпи мажлисда ер ва кўчмас мулк муносабатларини тартибга солиш ҳолати юзасидан Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш масаласи ҳамда мамлакатимизда оила институтини мустаҳкамлаш ва никоҳдан ажралишларнинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан юборилган парламент сўрови натижалари кўриб чиқилади.
Сенат
👉
@Zafarbek_Solijonov