
Zaytun Med Tib
ШАРБАТ МЕВАНИНГ ЎРНИНИ БОСАДИМИ?
🍎
*«Мева ейишга вақтим йўқ, бир стакан шарбат ичиб қўя қоламан!»* Таниш гапми?
Аммо организм учун бутун мева билан шарбат бир хил эмас. Нега?
🍎
1. Меванинг энг муҳим афзалликларидан бири — клечатка.
Мева таркибидаги озиқ толалари ичак фаолиятини қўллаб-қувватлайди, тўқлик ҳиссини узайтиради ва овқатдан кейин қондаги глюкоза миқдорининг кўтарилиш тезлигини секинлаштиришга ёрдам беради.
Шарбат сиқилганда, айниқса сузиб олинганда, толанинг катта қисми чиқиб кетади. Натижада мевадаги табиий қандни камроқ чайнаб, қисқа вақтда кўпроқ миқдорда истеъмол қилиш осонлашади.
🍏
2. Учта олмани ейиш билан улардан сиқилган шарбатни ичиш бир хил эмас.
Бутун олмани ейиш учун вақт керак, у ошқозонни кўпроқ тўлдиради. Шарбатни эса тез ичиб юбориш мумкин. Шу сабабли шарбат ичганда тўқлик ҳисси камроқ бўлиши, умумий калория ва қанд истеъмоли эса ортиши мумкин.
🔬
3. Бу шунчаки тахмин эмас.
*BMJ* журналида чоп этилган йирик тадқиқотда 187 мингдан ортиқ киши узоқ йиллар кузатилган. Натижалар бутун меваларни истеъмол қилиш 2-тур қандли диабет хавфининг пастлиги билан боғлиқлигини, мева шарбатини кўп ичиш эса юқорироқ хавф билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини кўрсатган.
Бу боғлиқликнинг ўзи шарбат диабетга бевосита сабаб бўлишини исботламайди, аммо кундалик танловимиз ҳақида ўйлашга асос беради.
💡
Амалий тавсия:
✅
Олма, нок, шафтоли, апельсин ва бошқа меваларни имкон қадар бутунлигича истеъмол қилинг.
✅
Кун давомида меваларни меъёрида, хилма-хил танланг.
✅
Шарбатни чанқоқбосди кундалик ичимликка айлантирманг. Ичсангиз, 100% мева шарбатини ҳам меъёрида — катталар учун кунига 150 мл гача чеклаш маъқул.
❌
«Табиий шарбат экан, истаганча ичса бўлади», деган фикр тўғри эмас.
Эсда тутинг: мевани ичишдан кўра, уни бутунлигича ейиш кўп ҳолларда фойдалироқ!
🍎
–—————————————————
Маҳсулотлар хариди ва шифокорлар қабули учун:
🌐
https://t.me/zaytun_med
✅
Яқинларизга ҳам улашинг!!!
@zaytunmedtib
❤️
Ҳамкорларимиздан самимий дил изҳорлари!
Қадрли ҳамкорларимиз, сизларга бир саволимиз бор!
🌿
💚
Zaytuntibmed’нинг қайси маҳсулотларини севиб истеъмол қиласиз?
Қайси маҳсулотларимиз сизнинг кундалик ҳаётингиздан муносиб ўрин олган?
Изоҳларда биз билан бўлишинг! Сизларнинг самимий фикрларингиз биз учун жуда қадрли.
❤️
💗
💗
💗
Сотувда
🐝
🍯
Ўзган асали 1 кг 130.000 сўм
🐝
🍯
Тоғ асали1 кг 125.000 сўм
Танловда адашманг
🔥
Махсулот буюртмаси учун.
💬
✍️
Буюртмачининг исми шарифи
✍️
Кайси махсулотдан, нечта
✍️
Телефон рақам
✍️
Манзил( локация) ни
Шахсийга юборишингизни сураб қоламиз. Буюртмалар қуйидаги рақамга
👉
+998935874403
@zaytun_med
телеграм оркали қабул қилинади.
Махсулотларимиз хақида батафсил маълумот олиш учун линкни босинг.
🔽
➡️
@ZMTxk
АСАЛ — томоқ қичишиши ва йўтални енгиллатишнинг табиий усули
🍯
Шамоллашда томоқ қичишиши, қуруқ йўтал ва айниқса, тунги йўтал уйқуни бузиши мумкин. Бундай ҳолатда асал ёрдам бериши мумкин.
🔬
Асал қандай таъсир қилади?
✅
Томоқни юмшатади.
Асалнинг қуюқ консистенцияси томоқ шиллиқ қаватини қоплаб, қичишиш ва таъсирланишни камайтиришга ёрдам беради. Натижада йўтал рефлекси сусайиши мумкин.
✅
Антибактериал хусусиятга эга.
Асал таркибидаги водород пероксид, унинг кислотали муҳити ва юқори шакар концентрацияси айрим бактерияларнинг кўпайишини чеклаши мумкин. Аммо бу уни бактериал инфекцияни даволовчи воситага айлантирмайди.
📚
Илмий далиллар:
Cochrane таҳлилида асал болаларда ўткир йўтални қисқа муддатга енгиллатиши ва тунги уйқуни яхшилаши мумкинлиги кўрсатилган.
🍯
Қандай истеъмол қилиш мумкин?
Ётишдан олдин 1–2 чой қошиқ асални ўз ҳолича ёки илиқ чойга қўшиб истеъмол қилиш мумкин. Қайноқ ичимлик шарт эмас.
⚠️
Муҳим:
бир ёшгача бўлган болаларга асал бериш қатъиян мумкин эмас — чақалоқлар ботулизми хавфи бор.
Хулоса:
асал — йўтални енгиллатишга ёрдам берувчи оддий восита. Аммо йўталнинг сабабини аниқлаш ва зарур бўлса, тегишли даволашни танлаш муҳим.
–—————————————————
Маҳсулотлар хариди ва шифокорлар қабули учун:
🌐
https://t.me/zaytun_med
✅
Яқинларизга ҳам улашинг!!!
@zaytunmedtib
YODA SELEN – Қалқонсимон без фаолиятини яхшилаш ва организмнинг йод ҳамда селен билан кунлик таъминланишини қўллаб-қувватлаш учун самарали комплекс!
Таркиби:
- Оқ лапчатка илдизи
- Калий йодид – 260 мкг
(соф йод 200 мкг)
- Селен метионин – 50 мкг.
Фармакологик таъсири:
- Қалқонсимон безни қўллаб-қувватлайди.
- Антиоксидант хусусиятга эга.
- Метаболик жараёнларни нормаллаштиради.
- Тиропротектив таъсир кўрсатади.
Асосий фойдалари:
- Қалқонсимон без фаолиятини яхшилайди ва унинг тўлиқ ишлашини таъминлайди.
- Йод ва селен етишмовчилиги билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олишда ёрдам беради.
- Оқ лапчатка илдизи эндокрин тизимни қўллаб-қувватлаб, қалқонсимон без фаолиятини тиклашга ёрдам беради.
- Эхинацея пурпурея иммунитетни мустаҳкамлайди ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади.
- Қалқонсимон без операциясидан кейин унинг қайта касалланишини олдини олишга ёрдам беради.
Ҳажми: 60 дона.
Нархи: 90.000 сўм.
Манзилимиз: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Уста Олим 2-берк кўчаси, 22.
Мўлжал: Себзор чорраҳаси, Ривиера савдо маркази орқаси.
Мурожаат учун: +998555103003; +998935874403
@zmtxk
ҚАЛҚОНСИМОН БЕЗ: ҚАНДАЙ ОВҚАТЛАНИШ КЕРАК?
Қалқонсимон без — организмнинг «ички термостати». У ишлаб чиқарадиган гормонлар модда алмашинуви, тана ҳарорати, юрак уриши ва энергия сарфига таъсир қилади.
Без фаолияти пасайса —
гипотиреоз
, ортиқча фаоллашса —
гипертиреоз
ривожланиши мумкин.
🔬
Нима учун йод ва селен муҳим?
Йод — қалқонсимон без гормонларини ишлаб чиқариш учун зарур. Унинг етишмаслиги без катталашиши ва гормонлар камайишига олиб келиши мумкин.
Аммо йодни ортиқча истеъмол қилиш ҳам хавфли: айрим одамларда без фаолиятини бузиб, гипотиреоз ёки гипертиреозни келтириб чиқариши мумкин.
Селен эса қалқонсимон безда гормонлар алмашинуви ва ҳужайраларни оксидланишдан ҳимоя қилиш жараёнларида иштирок этади.
✅
Қайси маҳсулотлар фойдали?
—
Йодланган туз
— йоднинг асосий манбаларидан бири. Уни меъёрида ишлатинг.
—
Денгиз балиқлари
— йод ва бошқа муҳим озиқ моддалар манбаи.
—
Тухум
— йод ва селенни ўз ичига олади.
—
Ёнғоқлар ва бошқа селенга бой маҳсулотлар
— селен эҳтиёжини қоплашга ёрдам беради. Бразилия ёнғоғида селен жуда кўп бўлиши мумкин, шунинг учун уни ортиқча истеъмол қилманг.
❌
Нималардан эҳтиёт бўлиш керак?
— Ламинария ва денгиз ўтидан тайёрланган қўшимчаларни назоратсиз узоқ қабул қилиш.
— Йод таблеткаларини таҳлил ва шифокор тавсиясисиз юқори дозада ичиш.
— Селенни юқори дозада қабул қилиш. Унинг ортиқчаси ҳам организмга зарар етказади.
💡
Энг муҳим хулоса:
Қалқонсимон без саломатлиги учун йод ва селен зарур, аммо уларни қанча кўп қабул қилсангиз, шунча яхши дегани эмас.
Овқатланиш без фаолиятини қўллаб-қувватлайди, лекин гипотиреоз ёки гипертиреозни мустақил даволамайди.Агар касаллик аниқланган бўлса, йод ва селен қўшимчаларини қабул қилиш масаласини эндокринолог билан ҳал қилинг.
–—————————————————
Маҳсулотлар хариди ва шифокорлар қабули учун:
🌐
https://t.me/zaytun_med
✅
Яқинларизга ҳам улашинг!!!
@zaytunmedtib
MAGNIY BISGLITSINAT - Ҳар бир ҳужайра учун зарур минерал!
Танадаги 300 дан ортиқ ферментатив реакцияларни тартибга солувчи, асаб тизими ва мушаклар фаолиятини яхшилайдиган самарали минерал!
Таркиби:
- Магний бисглицинат – 500 мг.
Асосий фойдалари:
✔
Асаб тизимини тинчлантириб, стресс ва ташвишни камайтиради.
✔
Уйқу сифатини яхшилайди, уйқусизликни бартараф этади.
✔
Юрак-қон томир тизимини қўллаб-қувватлайди.
✔
Мушаклар таранглигини камайтириб, тикланиш жараёнини тезлаштиради.
✔
Бош оғриғи, мигрень ва тарангликни пасайтиради.
✔
Суяк ва тиш тўқималарини мустаҳкамлайди.
✔
Ҳомиладорлик ва лактация даврида магний танқислигининг олдини олади.
✔
Глюкоза ва инсулин даражасини тартибга солишга ёрдам беради.
✔
Гормонал мувозанат ва ҳайз циклини нормаллаштиради.
✔
Иммун тизимини қўллаб-қувватлаб, ҳужайра ичидаги энергия ишлаб чиқаришни рағбатлантиради.
Қўлланилиши:
🔹
Стресс, асабийлик ва уйқу бузилишида.
🔹
Юрак-қон томир тизими муаммоларида.
🔹
Мушак крамплари ва тартибсиз асаб сигналларида.
🔹
Семизлик ва қандли диабетда қўллаб-қувватловчи восита сифатида.
🔹
Ҳомиладорлик ва лактация даврида магний етишмовчилигида.
🔹
Бош оғриғи ва мигреньда ёрдамчи восита сифатида.
Ҳажми: 60 дона.
Нархи: 90.000 сўм.
Манзилимиз: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Уста Олим 2-берк кўчаси, 22.
Мўлжал: Себзор чорраҳаси, Ривиера савдо маркази орқаси.
Мурожаат учун: +998555103003; +998935874403
@zmtxk
СТРЕСС ВА КОРТИЗОЛ — НИМА ЕЙИШ КЕРАК?
Сурункали стресс пайтида буйрак усти бези «стресс гормони» — кортизол ишлаб чиқаради. Муаммо шундаки, стресс организмдаги магний (Mg) захирасини сийдик орқали «ювиб» чиқариб юборади.
Магний камайса, асаб тизими тинчлана олмайди ва янада кўпроқ кортизол ажралади — бу «ёпиқ доира» каби: стресс магнийни камайтиради, магний камайса, стресс кучаяди.
Магний бу доирани узади: у асаб ҳужайраларидаги қўзғалувчи рецепторларни «тинчлантирувчи тугма» каби босиб, ортиқча қўзғалишни сўндиради.
Йирик клиник тадқиқотда аниқланишича, магний етишмовчилиги бўлган, кучли стрессдаги кишиларда 8 ҳафта магний қабул қилиш стресс даражасини сезиларли камайтирган, айниқса B6 витамини билан бирга.
💡
Амалий хулоса: магнийга бой табиий маҳсулотларни рационга қўшинг: кўк баргли сабзавотлар, ёнғоқ-бодом, қовоқ уруғи, нўхат ва бутун донли маҳсулотлар. Сурункали стрессда шифокор билан маслаҳатлашинг.
–—————————————————
Маҳсулотлар хариди ва шифокорлар қабули учун:
🌐
https://t.me/zaytun_med
✅
Яқинларизга ҳам улашинг!!!
@zaytunmedtib
Tabobat sultoni, buyuk alloma Ibn Sinoning oltin qoidasi:
🌱
Agar sog‘ayish
turmush tarzini to‘g‘rilash
bilan bo‘lsa — dori kerak emas.
🌱
Agar dori zarur bo‘lsa —
eng yengilidan boshlanadi
.
💊
Kuchli dori esa —
faqat zarurat tug‘ilganda
.
🌿
Tabiiy shifoni qadrlang, immunitetingizni asrang. Qadimgi tabobat va zamonaviy tibbiyot uyg‘unligida, 20 yillik tajribaga ega mutaxassislar tomonidan tayyorlangan
Zaytun Med Tib
mahsulotlariga
oson va tez onlayn buyurtma bering!
Bugunoq boshlang:
@ZMT2012bot