Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

Zaytun Med Tib

zaytunmedtib
Табобат ва Тиббиёт уйғунлиги Табиий маҳсулотлар, тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи ҳақидаги илмга асосланган маълумотлар бериб борилади. Биз билан тиббий саводхонлигингизни оширинг!!! Мурожаат учун: @zaytun_med
Подписчики
10 473
24 часа
1
30 дней
-8
Просмотры
1 237
ER
11,81%
Посты (30д)
38
Символов в посте
1 234
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Медицина
Пол аудитории
Женский
Возраст аудитории
35-44
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Здравоохранение и медицина
Краткое описание
July 28, 03:07
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

Темир танқислигини фақат овқат билан тўлдирса бўладими?
🗣
«Нима керак менга витамин? Ҳозир бир бўлак жигар билан гречка ейман, устига анор шарбати ичаман — темир танқислигим ўтиб кетади! Врачлар ҳамма нарсада пул қилмоқчи, яхши биламан сизларни!»
Аслида, бу фикр — оддий тушунмовчилик эмас, балки халқимиз онгида шаклланган маълум менталитет. Бунинг ортида эса стандартлашган тиббиёт тизими ва “буюк фарма” индустрияси ҳам туради. Афсуски, шифокорларга ишонч пасайиб кетган. Лекин келинг, ҳақиқатда темир танқислигини фақат овқат билан тўлдириш осонми-йўқми, бирга таҳлил қилайлик.
🔹
Соғлом одам учун темирнинг кунлик эҳтиёж миқдори:
Аёллар (19–50 ёш) – камида
18 мг
Ҳомиладор аёллар – камида
27 мг
Ўсмирлар (14–18 ёш):
қизлар –
15 мг
,
ўғил болалар –
11 мг
Катталар ва кекса ёшдаги инсонлар –
8 мг
⚠️
Спорт билан шуғулланувчи, оғир жисмоний меҳнат қиладиган ва ҳайз кўп келадиган аёлларда бу миқдор янада ортиши мумкин.
🔬
Темир нима учун муҳим?
Темир гемоглобин таркибига киради — бу модда қон ҳужайраларига кислородни боғлаб, уни тўқималарга олиб бориш ва ортиқча углерод газини чиқариб ташлаш вазифасини бажаради.
🫁
Агар темир етишмаса, ҳужайралар “тўлиқ нафас ола олмайди”.
🥩
Темирни қаердан оламиз?
Ҳайвон манбасидан (гўшт, жигар)
— организм 15–35% гача ўзлаштиради
Ўсимлик манбасидан (буткалар, дон маҳсулотлари)
— фақат 2–20%
👉
Бу ерда
С витамини
иштирок этса, сўрилиш яхшиланади
🍽
Темирга бой маҳсулотлар ва қанча сўрилади:

Қуён жигари
(100г): 10–15 мг → сўрилиши:
3–5 мг

Гўшт (говяжья печень)
(100г): 5–9 мг → сўрилиши:
1–2,5 мг

Қобирға (говядина)
(100г): 3–4 мг → сўрилиши:
0,6–1,2 мг

Гречка қайнатилган ҳолда
(100г): 0,8–1 мг → сўрилиши:
0,04–0,1 мг

Чечевица -Маржумак
(100г): 12 мг → сўрилиши:
0,24–2,4 мг

Ловия
(100г): 6 мг → сўрилиши:
0,12–1,2 мг

Кунжут
(100г): 16 мг → сўрилиши:
0,32–3,2 мг
⚠️
Бир вақтнинг ўзида 100 грамм кунжут ейиш осон иш эмас

Кедровый ёнғоқ
(100г): 5,5 мг → сўрилиши:
0,11–1,1 мг
🍎
«Олмада кўп темир бор» деган афсона
Аслида 100 г олмада
фақат 0,12 мг
темир бор, сўрилиши эса
0,1–0,2 мг
👉
Яъни
5 мг темир
олиш учун
25 та олма
еб қўйиш керак!
🔴
Анор
ҳам худди шундай: 150 г анорда
0,2–0,3 мг
темир бор холос.
Яъни, бу мевалар фойдали, лекин
темир манбаи сифатида самарасиз
.
🔚
Хулоса:
📉
Ҳатто темирга бой маҳсулотларни доимий равишда истеъмол қилганда ҳам, сўрилиш даражаси пастлиги сабаб кунлик эҳтиёжни тўлдириш осон эмас.
🔁
Танқисликни даволаш учун эса бу етарли бўлмайди. Темир парҳези узоқ вақт сақлаб бўлмайди — у камбағал, бир хил ва зерикарли бўлиб қолади.
👉
Шундай экан,
озиқ-овқат ёрдамида темирни ушлаб туриш мумкин
, аммо
етишмовчиликни фақат овқат билан бартараф этиш – жуда қийин.
Шу сабабли баъзи ҳолларда қўшимча темир препаратлари керак бўлади — бу ҳақиқат.
–—————————————————
Қабулга ёзилиш учун:
Офлайн қабул учун
🌐
https://t.me/zaytun_med
Онлайн қабул учун
🌐
https://t.me/tabobatdarslar

Яқинларизга ҳам улашинг!!!
🛡
Doktor Gulbahor
🔗
Telegram |
Instagram |
Youtube

July 27, 08:37
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

Камқонмисиз?
Холсизмисиз?
Дори ичишни хохламайсизми?
Унда бу сухбат сиз учун
🔽
🔽
🔽
https://youtu.be/jCijFz6VcDQ
Кўринг, ёқса лайк ва обуна сиздан.

July 25, 04:21
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Ошқозон кислоталилигини қандай ошириш мумкин?
Сўнгги пайтларда ошқозон кислоталилигини ошириш зарурлиги ҳақида жуда кўп фикрларни учратяпман. Гўёки бу оқсилларни яхши ҳазм қилиш, паразитознинг олдини олиш ва ичак фаолиятини яхшилаш учун керак экан.
Бу мақсадда қуйидаги воситалар тилга олинади:
1️⃣
Бетаин гидрохлорид
2️⃣
Дастарбош экстракти
3️⃣
Лимон шираси
4️⃣
Олма сиркаси
Буларнинг барчаси айрим ҳолатларда ва маълум кўрсатмалар асосида қўлланилиши мумкин. Аммо…
Айрим ҳолатларда эса бундай воситаларни қўллаш мумкин эмас ёки жуда эҳтиёткорлик билан, камроқ дозада ишлатиш талаб этилади.
Масалан:

организм кислоталилик ошишига ўта сезгир реакция қилса — оғриқ кучайиши, ўт йўллари фаоллигининг ортиши, ичак перистальтикасининг тезлашиши кузатилса;

ошқозон ёки ўн икки бармоқли ичакда эрозия ва яралар мавжуд бўлса;

индивидуал кўтаролмаслик ёки ножўя реакция бўлса.
Буларни асло майда-чуйда масала деб қарамаслик керак!
❗️
Номувофиқ даволаш усулини ҳатто бир ҳафта қўллаш ҳам шиллиқ қават ҳолатининг жиддий ёмонлашишига олиб келиши мумкин. Кейин эса уни қайта тиклаш учун анча вақт талаб этилади.
Ошқозон кислоталилиги — шунчаки «ёқиш» ёки «ўчириш» мумкин бўлган тугма эмас. Бу жуда нозик ва мураккаб тизим. Уни меъёрга келтириш учун аввало организмда кислоталилик нима сабабдан ўзгарганини тушуниш ва шунга мос ёндашувни танлаш керак.
–—————————————————
Маҳсулотлар хариди ва шифокорлар қабули  учун:
🌐
https://t.me/zaytun_med

Яқинларизга ҳам улашинг!!!
@zaytunmedtib

July 24, 10:00

НАМОЗДА БУЙРАКНИНГ ФАОЛЛАШУВИ
Маълумки, инсон тик турганида ёки спорт билан шуғулланганида буйракдаги қон оқими секинлашади. Замонавий тиббиёт илмининг тасдиқлашича, намоздаги сажда ҳолатида ёки ёнбошлаб ётганда бу аъзодаги қон айланиши тезлашар экан. Олимларнинг бу кашфиёти асосида кун бўйи тик турувчилар устида олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, гавданинг тик туриши буйракдаги қон оқими миқдорини камайтириб, пешоб ажралишини секинлаштиради. Бу эса эса буйракдаги гломерул (“glomerol” –тугунча) деб аталадиган майда қон томирларидан иборат пешоб майда қилувчи махсус биологик воситада айланувчи қоннинг софланиш суръатининг пасайишига сабаб бўлади. Тадқиқотчилар одам тик турганида буйракдаги қон айланишининг секинлашишига унга қон етказиб берувчи томирлар деворининг сиқилиши сабаб эканини топишди. Бу жараёнларни доимий ҳолда бошқарувчи асаб тизими эса қон томирларининг кесилиши ёки кенгайишига тик турилганда ёки ёнбошлаганда кўпроқ ҳукмронлик қилиши аниқланган.
Олимлар буйракдаги бу физиологик воқеликни ҳанузгача изоҳлай олишмаяпти. Лекин тик турган ҳолатда нафақат буйракларга, балки барча пастки аъзоларга қон оқиш миқдори камайишини, шу билан бирга, саждада ва ёнбошлаганда қон оқими зиёдалашишини таъкидлашади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, қачон буйракларга қон оқиб келиш миқдори етарли даражада бўлса, юқорида айтилган “коптокча” томирларида қон босими юқори бўлиб, қоннинг тозаланиши ҳам зиёдалашади, ўз-ўзидан ажраладиган пешоб миқдори ҳам ортади. Демак сажда ҳолати буйракларга етарли миқдорда қон оқиб келиши, кўпроқ пешоб ажралиши учун энг муҳим омиллардан бири ҳисобланади.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
📖
“Қуръон ва Суннатдаги Илмий
мўжизалар” китобидан.

July 23, 14:58
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

🌿
Сизлар учун яна бир яхши янгилигимиз бор!
🤍
Кўпчилик сўрарди:
«Табиий, ишончли товуқ гўштини қаердан олсак бўлади?» деб.
Мана, энди излаб юришга ҳожат йўқ!
😊
Zaytuntibmed фаолиятини янада кенгайтириб, органик етиштирилган табиий товуқ ва тухум маҳсулотларини ҳам ишлаб чиқариш, етиштиришни бошлади.
🐔
🥚
🌱
🍗
Товуқ гўшти — 1 кг 150 000 сўм.
Дастурхонингиздаги ҳар бир маҳсулотга эътиборли бўлинг.
Чунки соғлом ҳаёт — ҳар куни танлайдиган маҳсулотларимиздан бошланади.
🤍
Келинг, кўриб, танлаб, бемалол харид қилинг!
Zaytuntibmed’да сизларни кутиб қоламиз.
🌿
Яқинларингизга ҳам айтиб қўйинг — яхши маҳсулотни бирга танлаймиз!
😊
Мурожаат учун:
📞
93-587-44-03

@Zaytun_med

July 23, 12:40
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

OSINA – Паразитларга қарши табиий ҳимоя, жигар ва иммунитетни қўллаб-қувватлайди
.
Фармакологик таъсири:
- Антипаразитар. Гельминтлар, лямблия, описторх ва трихомонас фаолиятини пасайтиради ва кўпайтиришини чеклайди.
- Гепатопротектор. Жигарни токсинлардан ҳимоя қилади, ҳужайраларнинг регенерациясини ва сафро айланишини фаоллаштиради.
- Антибактериал ва антифунгал. Бактерия ва замбуруғ инфекцияларининг ривожланишини тўхтатади.
- Иммуномодулятор. Организмнинг иммун тизимини мувозанатлайди ва яллиғланиш реакцияларини камайтиради.
- Антиоксидант ва антиинфламатор. Ҳужайраларни оксидловчи стрессдан ҳимоя қилади, ички органлар ва терини яллиғланишдан сақлайди.
- Ҳазм тизимига ёрдам. Овқат ҳазм бўлишини яхшилайди, ичак микрофлорасини мувозанатлайди.
Қўлланилиши:
- Гельминтоз ва ичак паразитар инфекцияларда.
- Жигар ва ўт йўллари фаолиятини қўллаб-қувватлашда.
- Ичак дисбактериози, колит ва энтеритда.
- Сурункали чарчоқ, паст иммунитет ва яллиғланиш ҳолатларида.
- Тери муаммолари (дерматит, экзема, аллергик тошмалар)да.
- Организмни детокс ва тозалаш мақсадида.
Ҳажми:
90 дона.
Нархи:
95.000 сўм.
Манзилимиз:
Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Уста Олим 2-берк кўчаси, 22.
Мўлжал: Себзор чорраҳаси, Ривиера савдо маркази орқаси.
Мурожаат учун: +998935874403; +998555103003
@zmtxk

July 23, 02:59
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

🚨
ИЧАГИНГИЗ «ДАНГАСА» БЎЛИБ ҚОЛМАСИН!
Қорин дам бўляптими?
Ич қотяптими?
Овқатдан кейин оғирлик сезиляптими?
Балким, муаммо ичакнинг ўзида эмас, кунлик одатларингиздадир!

Кўп ўтириш
Кун бўйи ҳаракатсиз ўтириш ичак ҳаракатини секинлаштириши, қабзиятни кучайтириши ва геморрой хавфини ошириши мумкин.

Меъёрдан ортиқ овқатланиш
Ҳазм тизимига ортиқча юк тушади. «Кўпроқ есам — кўпроқ фойда оламан» деган тушунча ҳар доим ҳам тўғри эмас.

Доимий қаттиқ диеталар
Бугун оч қолиш, эртага кўп ейиш… Бундай нотўғри овқатланиш тартиби ҳазм тизими фаолиятини издан чиқариши мумкин.

Кун бўйи ҳаракатсизлик
Ичак ҳам ҳаракатни яхши кўради! Танангиз ҳаракат қилса, ичак фаолияти ҳам яхшироқ ишлайди.
💡
Ичакларингизга ёрдам беринг:
🚶‍♀️
Ҳар соатда ўрнингиздан туринг, 3–5 дақиқа юриб келинг.
🥗
Овқатни меъёрда истеъмол қилинг.
🍽️
Шошилмасдан, яхшилаб чайнаб овқатланинг.
💧
Етарли суюқлик ичинг.
🌿
Толали маҳсулотларни рационга қўшинг.
🏃‍♀️
Кундалик ҳаракатни одат қилинг.
⚠️
Энг муҳими: ич қотиши узоқ давом этса, қоринда кучли оғриқ, қон келиш ёки вазн йўқотиш кузатилса, буни оддий «ичак дангасалиги» деб қабул қилманг — шифокорга мурожаат қилинг.
💚
Ичакларингизга қандай муносабатда бўлсангиз, танангиз ҳам шунга яраша жавоб беради.
Соғлом ичак — енгиллик, яхши ҳазм ва ҳаёт сифати демакдир!
–—————————————————
Маҳсулотлар хариди ва шифокорлар қабули  учун:
🌐
https://t.me/zaytun_med

Яқинларизга ҳам улашинг!!!
@zaytunmedtib

July 23, 02:42
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

Болалар учун хавфсиз бассейн қандай бўлиши керак?
Ҳар қандай бассейн болага мос эмас! Эътибор беринг!
🎙
Гулбаҳор Саттарова,
превентив ва интегратив шифокор, илмий табобат мутахассиси, педиатр
😀
@Muslimaatuz

July 22, 16:10
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

🌿
КАНАЛИМИЗ МУХЛИСЛАРИ , БИР САВОЛ БОР!
👀
Сизлар «Табобат асослари ва ҳижома» китобимизни биласизларми?
📖
Ростини айтинг
👇

Китобимиз борлигини аввалдан билармидингиз?

Ўқиб чиқдингизми?

Ўқиб чиққан бўлсангиз, сизда қандай таассурот қолдирди?
Бу китоб шунчаки ўқиб қўйиладиган китоб эмас. Унда соғлом яшаш, хилт, унсур, қувватлар, табобат асослари ва ҳижома ҳақида кўпчилик қизиқадиган муҳим маълумотлар жамланган.
🌱
Энг қизиғи — китобни ўқиганлардан «Мен буни аввал билмас эканман!» деган фикрларни кўп эшитамиз.
😊
📚
Агар ҳали ўқимаган бўлсангиз, балки айнан ҳозир соғлиқ ҳақидаги билимларингизни бойитиш вақти келгандир?
💬
Ўқиганлар — биринчи бўлиб фикрларингизни ёзинг!
Балки сизларнинг бир оғиз хулосангиз бошқа бир инсонни ҳам бу китобни ўқишга ундар.
🤍
Китоб нархи 110.000 сўм.
Мурожаат учун :
@Zaytun_med

July 21, 04:04
Файлы недоступны
2
2
Открыть в Telegram

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
Номи:
ZEHNISALIM
Таркиби:
Гинкго билоба, Долчин, Балила, Кундур елими, Валериана илдизи, Занжабил, Эрмон, Омила.
Таъсири:
✅️
Zehnisalim
— бу комплекс ўсимлик препарати бўлиб, бир қатор кучли табиий компонентларнинг даволовчи хусусиятларини ўзида мужассамлаштиради.
✅️
Когнитив функцияларни яхшилаш:
Ginkgo biloba туфайли, препарат бош мия қон айланишини яхшилашга ёрдам беради, хотирани ва диққатни оширади, мия ҳужайраларини оксидланиш стрессидан ҳимоя қилади.
✅️
Тинчлантирувчи ва уйқуни яхшиловчи таъсири:
Валериана илдизи ва Эрмон экстрактлари стресс даражасини пасайтиришга, ташвиш ва уйқусизликни камайтиришга ёрдам беради.
✅️
Ошқозон-ичак фаолиятини ва моддалар алмашинувини қўллаб-қувватлаш:
Занжабил, Долчин ва Балила туфайли, Zehnisalim ошқозон-ичак фаолиятини яхшилайди, қусиш ва газни камайтиради ҳамда организмни детоксикация қилади.
✅️
Яллиғланишга қарши ва оғриқ қолдирувчи таъсир:
Омила ва Занжабил яллиғланишга қарши аниқ таъсир кўрсатади, яллиғланишлар пайтида оғриқни камайтиришга ёрдам беради.
✅️
Антиоксидант ҳимоя:
Кундур елими, C витамини билан бой бўлиб, кучли антиоксидант ҳимоясини таъминлайди, иммунитетни ва терининг соғлиғини сақлайди.
Қўллашга кўрсатмалар:
✅️
Когнитив функцияларнинг пасайиши, хотира ва диққатнинг ёмонлашиши;
✅️
Стресс, ташвиш, уйқу бузилиши;
✅️
Ошқозон-ичак бузилишлари, қусиш, қорин дам бўлиши;
✅️
Таянч-ҳаракат тизими, нафас йўллари ва бошқа яллиғланиш жараёнлари;
✅️
Иммун тизимини кучайтириш ва умумий қўллаб-қувватлаш;
✅️
Бош оғриғи, мигреноз бош оғриғи, депрессия;
✅️
Климактерик синдром, дисменорея ва тери қичишишида тинчлантирувчи таъсир;
✅️
Келиб чиқиши ҳар хил бўлган марказий асаб тизими заҳарланишларида.