Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

Mirkonomika

Mirkonomika
Bu yerda yozilgan fikrlar shaxsiy bo’lib, hech qaysi tashkilot fikri yoki qarashlarini ifoda etmaydi. Murojat uchun: @Mirkonomika1_bot
Подписчики
8 700
24 часа
30 дней
450
Просмотры
1 869
ER
21,1%
Посты (30д)
65
Символов в посте
1 391
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Блог о бизнесе и экономике
Пол аудитории
Мужской
Возраст аудитории
35-44
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Бизнес и управление
Краткое описание
April 28, 13:41
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Яна туғилишлар ҳақида
Туғилишлардаги пасайишнинг асосий сабабини юқоридаги график яхши тушунтириб беради. Графикда мамлакатимиздаги 20-34 ёшдаги (энг репродуктив давр) доимий аҳоли сони келтирилган.
Масалан,
2025 йил бошида
бу ёшдаги аҳоли сони
8,6 млн
кишини ташкил этиб,
2024 йилга
нисбатан
1 фоизга
,
2019 йилга
нисбатан эса
6,1 фоизга
камайган. Яъни ҳозирги туғилишлардаги пасайишга асосий сабаб
репродуктив ёшдаги аҳоли сонининг камлиги
. Бу эса мустақилликнинг илк йиллардаги кескин пасайишлар билан изоҳланади.
Лекин бу ёш гуруҳининг сони
2024 йилдан
эмас (
яъни туғилиш камайишни бошлаган
) балки
2020 йилданоқ
пасайишни бошлаган. Нега туғилишлар ҳам айни шу йилда пасайишни бошламаган. Бу бир нечта омиллар билан изоҳланади.
Биринчидан
пандемия сабабли бир қанча никоҳлар орқага сурилди, бу эса 2021 йилда никоҳлар сонининг никоҳ ёшидаги авлод сони камайган бўлишига қарамасдан
3 фоизга
ўсишига олиб келди. Никоҳларнинг орқага сурилиши эса ўз навбатида туғилишлар қисқаришини ҳам орқага сурган.
Иккинчидан
,
2017 йилдан
кейин фертилликнинг (ҳар бир аёлга тўғри келадиган фарзандлар сони) доимий ўсиши кузатилди (2024 истисно). Масалан,
2017 йилда
битта аёлга
2,4 та
фарзанд тўғри келган бўлса,
2024 йилга
келиб бу кўрсаткич
3,4 гача
етган. Яъни фарзанд кўриш ёшидаги аҳоли
2020 йилдан
қисқаришни бошлаган бўлса-да
фертилликнинг ўсиши туғилишларнинг авлодлар алмашинуви натижасида кутилган қисқаришини орқага сурган
.
Учинчидан
,
никоҳ ёши сўнгги йилларда пасаймоқда.
Яъни авлодлар сони камроқ бўлса-да никоҳ ёшининг пасайиши туғилишларнинг кутилган пасайишини орқага сурган. Масалан,
2019-2024 йилларда
эркакларнинг ўртача турмуш қуруш ёши
0,4 ёшга
, аёлларнинг ўртача турмуш қуруш ёши эса
0,9 ёшга
пасайган.
Юқоридаги омиллар мустақилликдан кейинги декадада туғилган ва олдинги авлодга нисбатан абсолют сони камроқ бўлган авлоднинг репродуктив даврида туғилишлар сони пасайишини кечиктирган.
Лекин репродуктив ёшдаги аҳоли сонининг доимий қисқариб бориши билан бу табиийки умумий туғилишлар сонига ҳам таъсир қилмасдан қолмади
.
Ҳозирги пасайишнинг асосий қисми авлодлар алмашинуви даврида абсолют сони камроқ бўлган авлоднинг фарзанд кўриш даври келганлиги билан изоҳланади холос. Яъни туғилишлардаги пасайиш демографик инқироз эмас балки “мавсумийлик” каби ўткинчи жараён.
@Mirkonomika

April 28, 08:04
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Вилоятлар кесимида ойлик иш ҳақлари энг юқори ўсган ҳудуд
Тошкент шаҳри
бўлган.
2019 йилдан
буён пойтахтдан иш ҳақлари
4,1 баробарга
ошган.
Қизиқ жиҳати бу даврда фақатгина иккита ҳудудда (
Тошкент шаҳри, Навоий вилояти
) иш ҳақларининг ўсиши
республикадаги кўрсаткичдан юқори шаклланган
бўлса, қолган барча ҳудудларда республикадагидан  ўртача кўрсаткичдан паст ўсиш шаклланган.
Иш ҳақининг энг паст ўсиши эса энг паст ўртача иш ҳақига эга
Қашқадарё вилоятида
кузатилган. Вилоятда  бу даврда иш ҳақлари
2,7 баробарга
ошган.  Қашқадарёда  иш ҳақининг  йиллик ўртача ўсиши энг тез ўсган  Тошкент шаҳрига нисбатан
7,5 фоиз
бандга пастроқ шаклланган.
Шунингдек,
Қорақалпоғистон Республикаси (2,7 баробар)
,
Тошкент Вилояти (2,7 баробар)
каби ҳудудларда ҳам иш ҳақи нисбатан паст суръатларда ўсган.
@Mirkonomika

April 28, 07:12
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Қайси соҳа вакилларининг маоши юқори ўсган?
Сўнгги
8 йилда
соҳалар кесимида маоши энг юқори ўсган соҳа вакиллари
кўчмас мулк билан операциялар қилувчилар
бўлган. Уларнинг маоши бу даврда қарийб
7 баробарга
ошган.
Шунингдек
молиявий ва суғурта
(
5 баробар
) ҳамда
Ахборот алоқа (4,8 баробар)
йўналишидаги ходимларнинг маоши ҳам юқори ўсганлар қаторида.
Таққослаш учун бу даврда
соғлиқни сақлаш соҳаси вакилларининг маоши 2,9 баробарга, таълим соҳаси вакилларининг маоши эса 2,7 баробарга ошган
.  Таъкидлаш керакки, таълим соҳаси вакилларининг маоши фақатгина ишлаб чиқариш саноати  вакиллари маошидан юқорироқ ўсган бўлиб қолган барча соҳа вакилларига нисбатан
нисбий камбағаллашган
.
@Mirkonomika

April 28, 05:59
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Туғилишларнинг қисқариши давом этган
Биринчи чоракда жами туғилишлар
191,1 мингни
ташкил
этиб
, олдинги йилнинг мос чорагига нисбатан
3,5 фоизга
қисқарган.
Таъкидлаш керакки туғилишлар кетма-кет 10 та чоракдан буён қисқармоқда.
Туғилишларнинг қисқариш сабаблари ҳақида доимий ёзиб келаман.
Яъни ҳали ҳам асосий сабаб турмуш қуруш ёшидаги авлоднинг олдинги авлодга нисбатан камлиги ҳисобланади
.
Масалан ҳозирги вақтда эркакларнинг ўртача турмуш қуруш ёши
27 ёш
деб қаралса, бир йил олдин ўртача 1998 йилда туғилган эркаклар турмуш қурган. 1998 йилда эса туғилишлар олдинги йилга нисбатан
5,3 фоизга
камроқ шаклланган.
Яъни бошқа ҳеч қандай шарт ўзгармаган тақдирда ҳам сони камроқ бўлган авлод табиийки камроқ фарзанд кўради.
Ҳозирча фертиллик ёки турмуш қуриш ёши бўйича йиллик маълумотлар янгиланмади. Лекин
2024 йил
ҳолатига на эркакларда на аёлларда турмуш қуруш ёшида ўсиш бор эди. Фертилликда ҳам кескин пасайиш кузатилган йўқ.
2024 йил
ҳолатига битта аёлга ўртача
3,38 та
фарзанд тўғри келмоқда. Бу эса аҳоли сонини сақлаб қолиш даражасидан (2,1) сезиларли юқори.
Яъни кечроқ турмуш қураётгани ёки одамлар камроқ фарзанд кўришни бошлаганлиги учун туғилишлар камаяётгани йўқ. Туғилишларнинг камайишида фундаментал демографик муаммолар ҳозирча мавжуд эмас.
Биринчи чоракда никоҳлар сони
3,5 фоизга
камайган бу эса келаётган йилда ҳам туғилишлар камайиши эҳтимоли юқорилиги кўрсатади. Лекин юқоридаги сабабларга кўра туғилишларнинг қисқариши
демографик инқироз
юз бераётганлигини кўрсатмайди.
@Mirkonomika

April 27, 13:58
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Жорий ҳафтада асосий ставка кўриб чиқилади
Навбатдаги йиғилиш Яқин Шарқдаги кескинликлар давом этаётган, энергия нархлари юқори шаклланаётган ҳамда инфляция пасаяётган шароитда кўриб чиқилади.
Февраль ойидаги ўсишдан сўнг март ойида инфляция
7,1 фоизгача
секинлашди. Шунингдек нархлари волотил ҳамда назорат қилинадиган товарлар чиқариб  ҳисобланадиган кўрсаткич,
базавий инфляция
, бир ойда
6,3 фоиздан 5,7 фоизгача
секинлашди. Инфляцион кутилмалар эса
0,2 фоиз
бандга секинлашиб,
11 фоизни
ташкил этди.
Натижада асосий ставка ҳамда базавий инфляция ўртасидаги ижобий фарқ
8,3 фоизга
, умумий инфляция билан фарқ
6,9 фоизни
,  аҳолининг инфляцион кутилмалари билан фарқ эса
3 фоизга
етган.
Бундан ташқари, апрель ойида номинал валюта курси барқарор сақланиб қолди. Хусусан, ой бошидан буён сўм долларга нисбатан
1 фоиз
атрофида мустаҳкамланди.
Катта эҳтимол билан
реал (самарали) курс ҳам ой давомида барқарор қолган. Шунингдек, валюта курсига ўрта муддатда босимлар ҳозирча кўзга ташланмаяпти.
Бу ўз навбатида импорт инфляциясининг босимини юмшатишга ҳисса қўшади.
Инфляциянинг барча кўрсаткичлари билан вазият барқарор. Аммо шунга қарамасдан инфляцияни ошириши мумкин бўлган хатарлар сақланиб турибди.
Ялпи талаб.
Биринчи чоракда иқтисодиётимиз реал кўрсаткичларда
8,7 фоизга
ўсди (янги тарихимиз учун мутлақ рекорд). Иқтисодий ўсишнинг тезлашганлиги ўз навбатида иқтисодиётимизда инфлациянинг талаб омиллари сақланиб қолаётганлигини кўрсатади.
Яъни ставкани пасайтиришни бошлаш инфляциянинг талаб омилларини кучайтириши мумкин.
Ташқи шарт-шароитлар
. Яқин Шарқдаги эскалация март ойидагига нисбатан  юмшаган бўлса-да, ҳали умумий ҳолат бўйича ижобий томонга ўзгариш кузатилмаяпти. Бу эса урушдан олдингига нисбатан энергия нархларининг юқори сақланиб қолишига замин яратмоқда.  Масалан уруш бошлангандан буён нефть (брент) нархи
50 фоиз
атрофида ошди. Энергия нархларининг бундай юқори сақланиб қолиши ўз навбатида биз каби
энергияни нетто-импорт қилувчи мамлакатлар учун бироз вақт ўтиб инфляция босимларини келтириб чиқаради.
Шунингдек,
Бошқа давлатларда нарх ўсишининг тезлашиши ўз навбатида импорт товарлари нархини оширади
.
Яъни Яқин шарқдаги вазият инфляция учун асосий хавф бўлиб қолмоқда.
Назорат қилинадиган  товар ёки хизматлар нархининг ўсиши.
Бир неча кундан буён бир қатор ОАВларда май ойида энергия товарларининг навбатдаги оширилиши юз бериши мумкинлиги борасида хабарлар тарқалмоқда. Ҳозирча энергия товарлари нархининг оширилиши борасида расмий хабар мавжуд эмас.
Лекин тарқалаётган хабарларнинг ўзи ҳам аҳолининг кутилмаларига салбий таъсир қилмасдан қолмайди.
Шунингдек, агар май ойида энергия товарлари нархи ошса, бу ўз навбатида
кутилмаларни ёмонлаштиради
. Бундан ташқари,
бироз вақт ўтиши билан энергия интенсив товарлар нархини ҳам оширишини
тахмин қилиш мумкин.
Энергия товарлари нархи оширилишидан олдин Марказий банкнинг ставкани пасайтириши эса ўз навбатида кутилмаларни янада ёмонроқ шаклланишига хизмат қилади.
Умуман олганда, инфляция кўрсаткичларининг март ойидаги пасайиши ставкани пасайтиришга асос  яратаётгандек
лекин Яқин шарқдаги кескинликлар ҳамда назорат қилинадиган товарлар нархининг ўсиши инфляция учун яқин ойларда    босим яратиши мумкин. Марказий банк мазкур рискларни ҳисобга олганда ҳолда ставкани ўзгаришсиз қолдирса керак.
Назорат қилинадиган товарлар нархи оширилмайдиган бўлган тақдирда ҳам биргина Яқин Шарқдаги ноаниқликларнинг ўзи ставкани сақлаб қолиш учун етарли асос бўлса керак.
Бундан ташқари,  Яқин шарқдаги вазият фонида йирик Марказий банклар (
Федерал Резерв ҳамда Европа Марказий банки
) сўнгги йиғилишида
ставкани ўзгаришсиз қолдирди
.  Қўшнимиз Қозоғистон Марказий банки ҳам ўтган ҳафта ноаниқ ташқи шарт-шароитлар фонида асосий ставкани
18 фоиз
даражада ўзгаришсиз қолдирди.
@Mirkonomika

April 27, 06:59
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Қачон дунёдаги ўртача даромадга етамиз?
Олдин ҳам бир неча бор айтиб келганимдек, бу саволга жавоб бериш анча қийин айниқса ноаниқликлар ортиб бораётган ҳозирги шароитда. Лекин тарихий кўрсаткичлар орқали тахминий прогнозларни кўриш мумкин. Ислоҳотлар бошлангандан буён мамлакатимиз реал кўрсаткичларда ҳам номинал кўрсаткичларда ҳам юқори суръатларда ўсмоқда. Хусусан, иқтисодиётимиз
2025 йилда
ЯИМнинг номинал ўсиши бўйича энг тез ўсган
10 мамлакатлар
қаторига кирди.
2025 йилда
номинал ЯИМ
21,6 фоизга
реал ЯИМ эса
7,7 фоизга
ўсди.
Жон бошига даромад эса
2018-2025 йилларда
ўртача
10,8 фоиздан
ўсган. Бу даврда жон бошига дунё ЯИМи ўз навбатида
3,5 фоиздан
ўсган. Натижада дунёдаги ўртача даромадга нисбатан даромадимиз улуши
16,2 фоиздан 26,1 фоизгача
етган. Таъкидлаш керакки, мазкур даврда бундай юқори кўрсаткичга эришган давлатлар саноқли топилади.
2018 йилдан кейинги ўсиш суръати билан дунёдаги ўртача даромад даражасига 2045 йилдан етишимиз мумкин. Яъни ислоҳотлар бошлангандан 28 йил (2025 йилга нисбатан 20 йил) ўтиб дунёдаги ўртача даромадли мамлакатлар қаторига киришимиз мумкин.
Аммо унутмаслик керакки,
2018-2025 йиллардаги
юқори ўсиш ички ислоҳотлар билан бирга
мақбул ташқи шарт-шароитлар
нинг ҳам роли катта. Хусусан, мазкур даврда олтин нархи қарийб
4 баробарга
ошди, олтиндан йиллик тушумлар ҳам
10 млрд
долларга етди (
2017 йилда 3,2 млрд
доллар). Бундан ташқари,
2022 йилда
бошланган Россия-Украина уруши Россиянинг Ғарб мамлакатларидан импортига салбий таъсир қилди ва бу мамлакатимиз (умуман минтақамиз) учун экспортнинг юқори ўсишига хизмат қилди. Бундан ташқари, геосиёсий кескинликлар, Хитойдаги  секинлашиш мамлакатимизнинг
инвестиция оқимига ижобий таъсир
қилмоқда. Бу омиллар эса ўз навбатида мамлакатимизда даромаднинг юқори ўсишига ҳисса қўшди.
Яъни келаётган йилларда ҳам мақбул ташқи шарт-шароитлар сақланиб қоладими йўқми, бу ҳақида аниқ хулоса бериш қийин.  Бундан ташқари,  ҳозиргача бўлган давр нисбатан  даромадимизнинг паст базасини ўз ичига олади. Яъни  нисбатан паст база билан юқори ўсишга эришиш кўп ислоҳотларни талаб қилмайди. Лекин даромад базасининг ўсиши билан юқори ўсиш суръатларини сақлаб қолиш учун кўпроқ ишлар (ислоҳотлар) талаб қилиниши мумкин (масалан давлатнинг иқтисодиётдаги улуши ва рақобат муҳити, ташқи савдо).
Менимча, агар 2045 йилда дунёдаги ўртача даромадли мамлакатлар қаторига қўшил(ол)сак, бу мамлакатимиз учун жудаям катта кўрсаткич бўлади.
Таққослаш учун, Корея ўртача кўрсаткичга (биздан бироз юқори базада бошлаган)
20
йилларда,
Хитой
(биздан анча паст базада бошлаган) эса
39 йилда
етган. Яъни Ўзбекистон учун 2018 йилда даромадлар дунёдаги ўртача даромаднинг
16 фоизини
ташкил эта туриб,
28 йилда
ўртача даромадга етиши шубҳасиз “
мўъжизавий
” ҳодиса бўлади.
Лекин бу ҳодиса рўй бериши учун сўнгги йиллардаги ўртача ўсишни сақлаб қолиш талаб қилинади. Бунинг учун эса бизга ижобий таъсир қилаётган мақбул шарт-шароитлар сақланиб қолиши, шунингдек энг муҳими ички ислоҳотлар (балки нисбатан юқорироқ суръатда) талаб этилади.
Табиийки ташқи шарт-шароитларга таъсир қилиш имкониятига эга эмасмиз, лекин ички шарт-шароитларни юқори ўсишни сақлаб қоладиган даражада ўзгартирилиши яъни ислоҳотлар давом эттирилиши мумкин.
@Mirkonomika

April 26, 05:34
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Яқин Шарқдаги кескинлардан энг катта  фойда кўраётган давлат Қозоғистон
экан
.
Уруш бошлангандан буён тенге долларга нисбатан
7,3
фоизга
мустаҳкамланган.  Шунингдек, нефть нархининг
100 долларда
шаклланиши Қозоғистон жорий операциялар ҳисоби балансини ЯИМга нисбатан
3 фоиз
атрофида яхшилашиши мумкин экан.
@Mirkonomika

April 25, 04:53
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Биринчи чоракда Марказий Осиё иқтисодиётлари қандай ўсди?
Биринчи чоракда минтақамизда энг тез ўсган иқтисодиёт
Қирғизистон
бўлган.  Қирғизистон иқтисодиёти биринчи чоракда
10,1 фоизг
а ўсган.
Тожикистон ва Қозоғистон
иқтисодиётлари эса мос равишда
8 фоиз
ҳамда
3 фоизга
ўсган.
Қизиқ жиҳати минтақа мамлакатлари орасида фақатгина
Ўзбекистонда ўсиш олдинги йилга нисбатан тезлашган
бўлса, барча қўшниларимизда  ўсишнинг секинлашиши кузатилган. Олдинги постда ёзганимдек, биринчи чоракда иқтисодий ўсиш мамлакатимизда
1,9 фоиз
бандга тезлашган.
Таққослаш учун, Қирғизистонда ўсиш
2025 йилнинг
мос даврига нисбатан
3 фоиз
бандга секинлашган. Қозоғистон ва Тожикистонда эса ўсишнинг секинлашиши мос равишда
2,8 ҳамда 0,2 фоиз
бандни ташкил этган.
@Mirkonomika

April 24, 10:50
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Таъкидлаш керакки, янги  давр бошлангандан буён ҳеч қайси биринчи чоракда ўсиш 7 фоиздан юқори бўлмаган эди.
2026 йил
биринчи чоракдаги ўсиш эса  ўтган йилнинг мос давридаги кўрсаткичдан
1,9 фоиз
бандга юқорироқ.
Ўзи умуман,
2018 йилдан
кейинги даврда чораклар кесимида фақатгина битта чоракда
8,7 фоиздан
юқори ўсиш кузатилган.
2021 йилнинг
учинчи чорагида ЯИМ реал кўрсаткичларда
8,8 фоизга
ўсган эди.
@Mirkonomika

April 24, 10:33

Иқтисодиётимиз биринчи чоракда
8,7
фоизлик
ўсишга
эришган
.
Бунда,
саноат 8 фоизга, хизматлар 16,1 фоизга, қишлоқ хўжалиги эса 5,1 фоизга
ўсган.