Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

Xayrulla HAMIDOV ijodi /official

Xayrulla_Hamidov_adabiyot
Расмий канал Мавзулар: шеърлар, мақолалар, диний-маърифий рисолалар
Подписчики
25 300
24 часа
30 дней
300
Просмотры
19 027
ER
0,76%
Посты (30д)
8
Символов в посте
507
December 08, 15:27

ТЕРАК
Кўкка бўй чўзди терак,
Ҳаммадан ўзди терак,
Ҳаттоки булутлардан
Баландроқ ўсди терак.
Осмон менинг дўстим, деб,
Ердан кўнгил уздим, деб,
Мен ҳаммадан устун, деб,
Оламни бузди терак.
Қучиб кўк юлдузини,
Қуёшнинг кундузини,
Унутиб илдизини
Ақлдан озди терак.
Замин қолди фанода,
Шишди бўшлиқ-ҳавода.
Юлдузлар-ла самода
Вақтинча кезди терак.
Бирдан қимирлади ер,
Босиб кетди кўкни тер,
Уринар, қарайин, дер,
Хатарни сезди терак.
Лекин бўлган эди кеч,
Қаролмасди ерга ҳеч.
Кесгандек гўё қилич
Заминга “сузди” терак.
Қулади юмиб кўзни,
Ерда кўрди илдизни...
Неча райҳон-ялпизни
Янчди, оҳ, эзди терак.
Ҳеч ким тутмади мотам,
Ибрат эди у бул дам.
Кўк ҳам бермади ёрдам,
Ерга ютқазди терак.
Бошқалар бутун қолди,
Теракдан ўтин қолди,
Шундан буён аталди
“Кибрнинг дўсти” – Терак.
@Xayrulla_Hamidov_adabiyot

December 08, 05:25

Тақдир борасида агар гап борса,
"Донолар" нима ҳам оча олдилар? –
Роса югурдилар ва нари борса
Тақдирдан тақдирга қоча олдилар.
@Xayrulla_Hamidov_adabiyot

December 07, 17:22

ТУШУНТИРИШ ШЕЪРИ
Қоғоз керак бўляпти менга,
Айтишингиз мумкин: "у нечун?"
Ёзмоққамас, у менга керак
Ҳақиқатни ўрашлик учун...
@Xayrulla_Hamidov_adabiyot

November 20, 07:28
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Ўғри бўл, инсофли бўл! (с)
@Xayrulla_Hamidov_adabiyot

November 14, 04:20

ШЕЪРИЯТСИЗЛИК
Осмонларга тўшалди гилам,
Ернинг расми ёйилиб кетди:
“Ёзмас энди ҳеч қачон қалам,
Илҳом ҳам бир жойларга кетди!”
Ғариб кўнгил топилмас энди,
Нурлар билан тўкилди зиё.
Кўкни қучган жўшқинлик тинди,
Шеъриятсиз қолди бу дунё.
Шунда бирдан бақирди тоғлар,
Боғлар сувин оқизмай қўйди.
Телбаликни қумсади соғлар,
Одам масрур ҳаётдан тўйди.
Олов ўчди, сўлди бори гул,
Булбул зоти ўчди. Карахтлар.
Илдизидан воз кечиб буткул
Юриб кетди ҳатто дарахтлар.
Қуёш ўчди кўк осмонидан,
Булутлар ҳам кетдилар санғиб.
Юлдузлар ҳам ойнинг ёнидан
Йўқолдилар қайгадир мунғиб.
Жимлик! Жимлик! Ғалати жимлик
Ниқтар эди олам кўксига.
Бахт порлади, ҳа, ҳа, бир зумлик,
Юриб кетди соат аксига.
Дард керак, деб ҳайқирди Юрак,
Чимчилади мана бу ерин:
“Бизга яна ўша Дард керак,
Шеъриятни қайтариб беринг!
Майли, дунё куйсин аламда,
Майли, ҳижрон сайр этсин! Тўсманг!
Юлиб олманг ҳаққин қаламдан,
Сатрларни қоғоздан узманг!
Дунё бизни айламас сармаст,
Ахир, бу ғирт ҳиссиз ёлғизлик.
Шеъриятсиз бахт керак эмас,
У асли энг катта бахтсизлик!”
Илк орзуга тутинган гувоҳ –
Тилга кирди МУҲАББАТ охир:
“Мен ҳам ерга тушмас эдим, воҳ,
Шеърият деб келгандим, ахир!”
@Xayrulla_Hamidov_adabiyot

November 13, 14:36
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

ИККИ ДАРҒА
Улуғ карвон, мана, бир йўлга тушди,
Осмон орзулари бир гилга тушди.
Иккиси порлади икки қутбда,
Оқибат серфузун бир дилга тушди.
Сочдилар ҳар ёнга соҳир сатрлар,
Учқунлар бир кўлга, бир чўлга тушди.
Шу қадар жозиба ҳукмрон ўлди,
Туйғуларнинг нави бир хилга тушди.
Ўзбекнинг бахтига ўзбек бўлдилар,
Гўзалликнинг чеки бир тилга тушди.
Улуғлар мавлуди турфа йиллар, лек
Интиҳо манзили бир йилга тушди.
Шеърият, сен буткул етимсан энди,
Улуғ карвон энди ул йўлга тушди.
2016 йил, 5 ноябрь

November 13, 08:26

ИШҚ ЎЛЧОВИ
"Майда" деган сўз йўқ
Ишқ луғатида,
Ҳар нарса ардоқли
Осмонлар қадар.
Отелло Отелло
Бўлолмас эди
Оддий дастрўмол деб
Қараса агар.
@Xayrulla_Hamidov_adabiyot

November 12, 22:07

Қалдирғоч бутун дунёда шундоқ ардоқланар:
"У яна қайтмоқда, баҳордан дарак!»
“Қарға қайтмоқда” деб тузилмас жумла.
*
Касални кўргани келган беморлар,
Кўз-кўз этаверманг соғлиғингизни!
*
Даҳшатли туш кўрдим. Уйғондим сакраб.
Уйғонсам шукрки чап томоним бор,
Илк бора чап ёндан шодланиб кетдим.
*
Мактубимда тунов кун ёзгандим:
«Сенинг озорларинг менга бахт эрур!»
Озорни ҳам тўхтатдинг бирдан -
Мосуво айладинг сўнгги бахтимдан…
*
Яхшилик қилгандек кўринманг,
Яхшилик қилинг-да, кўринманг!
@Xayrulla_Hamidov_adabiyot

November 09, 18:48
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

КУЗГИ НИДО...
Ўртада қаҳратон қиличин қайрар,
Сакраб ўтиб бўлмас куздан баҳорга.
Бир кун етиб борсак, дил балки яйрар,
Салом айтиб қўйинг биздан баҳорга!
Эй маҳзун нигоҳлар, эй гул оғочлар,
Қаҳратон қўйнидан топинг иложлар.
Жануб томон учган, эй қалдирғочлар,
Салом айтиб қўйинг биздан баҳорга!
Майсалар, сарғайиб чекурсиз фироқ,
Кўзларни ишқалаб уйғонинг бироқ...
Сиз етиб борасиз биздан олдинроқ,
Салом айтиб қўйинг биздан баҳорга!
Эй само гуллари – гўзал юлдузлар,
Ер қаърида юпун инграр илдизлар.
Тунда ҳам бемалол кўроласизлар,
Салом айтиб қўйинг биздан баҳорга!
Кўтариб хилқатнинг бори юкини,
Кўз юмар кузнинг ҳам охирги куни...
Бевафо бўлса ҳам севамиз уни –
Салом айтиб қўйинг биздан баҳорга!
@Xayrulla_Hamidov_adabiyot

November 08, 18:47
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

ЁМҒИРГА ХИТОБ
Ҳей ёмғир, тилингни тушунмадим ҳеч,
Недир демоқчисан, бор не-да дардинг.
Тепага тикилиб йиғлайди соғинч:
“Дарҳол самовотнинг кўз ёшин артинг!”
Ёмғиржон, сезяпман ердагиларга
Қуёшдан қандайдир хабар айтяпсан.
Заминдан алам-ла ўрловдинг кўкка,
Заминга шу кўйи дард-ла қайтяпсан.
Ёмғирим, шивиринг имлосини айт,
Уни эзгуликка сарфлаюрмисан?
Булутга ястаниб, кирланган ерни
Узоқдан пайқаб, сўнг софлаюрмисан?
Ёмғиржон, бу ғамлар ўтгаймикан-а,
Илғаб олурмисан ҳисларимни сен?
Ўчиришга қурбинг етгаймикан-а
Ўтмишга боғланган изларимни сен?!
Ёмғирим, ер сори оғишларингда
Дарддан қуйма соғинч бордир сезгулик.
Ахир, шунча йиллик ёғишларингда
Яшриниб ётган-ку қанча эзгулик?!
Ҳай майли, ёғавер, не бўлса ёғдир,
Барибир ҳолимиз ўнглолмаяпмиз.
Етказмоқчисану бизга ненидир,
Аммо миллион йилки англолмаяпмиз.
💬
@Xayrulla_Hamidov_adabiyot