Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

✍🏻Zohid Ziyo she'rlari | Rasmiy

ZohidZiyoo
✍️ Ota-Onalar va turli mavzularda go'zal she'rlar va audio ijrolar muallifi Zohid Ziyo ning rasmiy kanali... ✅ Murojaat: @ZohidZiyo
Подписчики
968
24 часа
7
30 дней
-10
Просмотры
276
ER
0,29%
Посты (30д)
16
Символов в посте
937
December 09, 08:25

#ПРЕМЬЕРА
🔥
Мен фақат Онамга керакман холос...
Йиқилсам ҳеч кимса қолмас ёнимда,
Ўйласам фиғони фалакман холос...
Мансаб тулпоридан тушган онимда,
Мен фақат Онамга керакман холос...
Дунё деб аталмиш ғурбат уйида,
Аламлар ўйнатса афсус куйида,
Турсам гар бахтларда сўнгги қуйида,
Мен фақат Онамга керакман холос...
Ҳаёт йўлларимни босганда қиров,
Аҳволимни сўраб келмайди биров,
Виждон билан ўйнаб ютқазсам гаров,
Мен фақат Онамга керакман холос...
Ҳар онда сўрайди очми-тўқлигим,
Дарровда билинар узоқ йўқлигим,
Боримча ёқади маюс, шўхлигим,
Мен фақат Онамга керакман холос...
Давлатим бўлмаса дўст ҳам суймайди,
Онамдек жонимга биров куймайди,
Бир унинг меҳрига қиёс бўлмайди,
Мен фақат Онамга керакман холос...
Йиқилсам дўст-у ёр қолмас ёнимда...
Мен фақат Онамга керакман холос...
📝
Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA
🍂
Ота онасига мехрибонлар канали
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!

December 09, 07:29

🔥
Ота-онам дуолари қўллайди.
Бошим баланд, юлдуздан ҳам, ойдан ҳам,
Кам эмасман, ман-ман деган бойдан ҳам,
Ҳатто олтин ундираман, лойдан ҳам,
Бир сирим бор, лек айтмасам бўлмайди.
Ота-онам дуолари қўллайди.
Омад чопар, нимагаки қўл урсам,
Чарчамайман, қанча узоқ йўл юрсам,
Бахт гапирар мен гапирмай жим турсам,
Айтмай десам юрак қурғур тўлмайди.
Ота- Онам дуолари қўллайди.
Бахт излайман, ошимдаги тошимдан,
Дур товланар, йиғласам кўз ёшимдан,
Олмос юмшоқ, тош юмшоқдир бошимдан,
Саҳроларда гул эксам, гул сўлмайди.
Ота-Онам дуолари қўллайди.
Киш бўлса ҳам чорбоғимда баҳор бор,
Тун бўлса ҳам, лек уйимда наҳор бор,
Юрагимда, меҳр тўлган анҳор бор,
Шулар борки кўнгил боғим ўлмайди.
Ота-Онам дуолари қўллайди.
Зоҳид Зиё арт, кўзингда намингни,
Ортга ташла, дилингдаги ғамингни,
Дуолари, тўлдиради камингни,
Бугун қувонч, менга салом йўллайди,
Ота-Онам дуолари қўллайди...
📝
Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA
🍂
Ота онасига мехрибонлар канали
Яқинларингизга улашинг, обуна боʻлишни унутманг!!!

December 06, 17:06

🔥
Она сизни...
Ёзаверсам мехрингизни қалам қилиб,
Ўтса умрим кетмайди ҳеч алам қилиб,
Шеърларимни пойингизга гилам қилиб,
Она сизни асраш учун яралганман...
Парвонадек қошингизда гирён таним,
Мен борманки енголмайди дардлар ғаним,
Пойи жаннат беминнатим Онам маним,
Кўнглингизга қараш учун яралганман...
Боламанми ё қирқдан ўтсин ёшим,
Хизматдаман қаршингизда эгиб бошим,
Бир ўзингиз бу ҳаётда кўнгилдошим,
Корингизга яраш учун яралганман...
Номингизни такрорлайман забонимда,
Йироқдами, турсангиз ҳам гоҳ ёнимда,
Қайда бўлмай симлар қоқиб ҳар онимда,
Ҳолингизни сўраш учун яралганман...
Юрагингиз ғамларини териб бир-бир,
Андуҳингиз бир умрга айлаб асир,
Мен дунёга нега келдим Она ахир,
Сизни бахтга ўраш учун яралганман...
Мен дунёга нега келдим Она ахир,
Сизни бахтга ўраш учун яралганман...
📝
Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA
🍃
Ота онасига мехрибонлар канали
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!

December 03, 16:30

#ПРЕМЬЕРА
🔥
Қор ёғган кечада...
Кунлар саноғидан кетдим адашиб,
Кутиб умрим ўтар сендек дайдини...
Бошимга соябон тутмоққа шошиб,
Қор ёғган кечада келгин майлими...
Илтижо тилимдан чиққан ҳар сўзим,
Яна кўрармикан жисмингни кўзим,
Овутиб юрибман ўзимни ўзим,
Қор ёғган кечада келгин майлими...
Қишнинг қировига бардошим етар,
Лекин соғинчларим мени хор этар,
Сен келсанг ҳижронлар йироқлаб кетар,
Қор ёғган кечада келгин майлими...
Қорни кутиш билан ўтмоқда оним,
Оппоқ парчаларга бахшида жоним,
Қувонч шодликларга тўлдириб ёним,
Қор ёғган кечада келгин майлими...
Биринчи қор учун қилгандек ирим,
Қорбола ясаймиз кичик бежирим,
Эй менинг ҳаммадан яширган сирим,
Қор ёғган кечада келгин майлими...
Кунлар саноғидан кетдим адашиб,
Кутиб умрим ўтар сендек дайдини...
Бошимга соябон тутмоққа шошиб,
Қор ёғган кечада келгин майлими...
📝
Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA
🍂
Ота онасига мехрибонлар канали
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!

December 03, 06:29

#ПРЕМЬЕРА
🔥
Бугундан яшашни бошла биродар...
Биламан ғамлардан анча чарчадинг,
Аламлар юкини ташла биродар...
Ахир улкан эди орзу мақсадинг,
Бугундан яшашни бошла биродар...
Ўткинчи дунё деб куюнма ёнма,
Синовлар келганда ўзингдан тонма,
Дунё беш кунликдир унга ишонма,
Бугундан яшашни бошла биродар...
Йўқотишлар бўлар топишлар бўлар,
Ҳадеб нольийверсанг паймонанг тўлар,
Бироз сабр қилсанг омад ҳам йўлар,
Бугундан яшашни бошла биродар...
Ҳуда-беҳудага андуҳлар ютма,
Чираниб жонингни жабборга тутма,
Эртага бормизми йўқмизми кутма,
Бугундан яшашни бошла биродар...
Бўш келсанг енгади ҳаёт нағмаси,
Пешонангга тегар афсус тамғаси,
Еғлама кўздаги ёшинг нимаси,
Бугундан яшашни бошла биродар...
Сенга далда бўлсин ёзган баётим,
Мени ҳам ғамларга тўла ҳаётим,
Мана юрибманку етиб саботим,
Бугундан яшашни бошла биродар...
Эртага бормизми йўқмизми кутма...
Бугундан яшашни бошла биродар...
📝
Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA
🍂
Ота онасига мехрибонлар канали
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!

December 03, 06:14
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

#ПРЕМЬЕРА
🔥
Бугундан яшашни бошла биродар...
📝
Муаллиф ва ижрода: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA
🍂
Ота онасига мехрибонлар канали
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
Likelar ko'ppala bo'lsa textini tashlayman
😁

November 30, 15:38

🔥
Тоғлар матонатни, Отамдан олган...
Осмонни ўпади қорли чўққилар,
Чўққилар бағрига бургут, ин солган...
Тан олсин самога интилган тоғлар,
Улар, матонатни Отамдан олган...
Мағрур қадамлари манзил танламас,
Оталар олтиндир, олтин зангламас,
Ким билар, кимлардир буни англамас,
Чинорлар, савлатни Отамдан олган...
Баъзан сўз демасдан, жим қолган тили,
Бизларга сарфлаб ўтди қирқ йили,
Йўқ деса ишонманг, менман кафили,
Сабрлар, тоқатни Отамдан олган...
Мен учун дунёда энг зўри бўлди,
Талпинган жойларим қалб қўри бўлди,
Авф этсин ўхшатай, чин «Бўри» бўлди,
Бўри, жасоратни Отамдан олган...
Қай ишга қўл урса, келди ўнгидан,
Нелар ўтказади билмам кўнглидан,
Ҳеч мағлуб бўлмади, ҳаёт ўйнидан,
Омадлар, омадни Отамдан олган...
Минг-минг ҳижолатда, тебратдим қалам,
Таърифлай олмадим, қилди кўп алам,
Пойига гиламлар бўлсин-эй танам,
Шонлар ҳам, шавкатни Отамдан олган...
📝
Муаллиф: Зоҳид Зиё.

@ONAMGAA
🍂
Ота онасига мехрибонлар канали
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!

November 28, 18:45

🔥
Сени кутиш билан бандман бугун ҳам...
Ҳамон ўша-ўша кўнглимнинг таби,
Ечилай демайди соғинч тугун ҳам...
Саҳролар ёмғирни кутгани каби,
Сени кутиш билан бандман бугун ҳам...
Лолалар очилса қирларга бахтдек,
Баҳорга интизор бўлган дарахтдек,
Ҳеч нени тушунмас ақли карахтдек,
Сени кутиш билан бандман бугун ҳам...
Кеча келмагандинг аввал ҳам шундай,
Нечун менга раво азоблар бундай,
Ойнинг жамолини соғинган тундай,
Сени кутиш билан бандман бугун ҳам...
Дарёга интилган жилғадек аста,
Тугаб бораяпман қадамим ҳаста,
Қўлимда ҳасратлар аламлар даста,
Сени кутиш билан бандман бугун ҳам...
Сабрим соҳилига ғамлар урилар,
Ишқим минг бузилиб минг бор қурилар,
Билмам висол они қанча сурилар,
Сени кутиш билан бандман бугун ҳам...
Ҳар кеча оғриқлар қалбимга дўқлаб,
Армонлар қуролин турибди ўқлаб,
Келмасанг бўлмайди ошиғинг йўқлаб,
Сени кутиш билан бандман бугун ҳам...
Ҳамон ўша-ўша кўнглимнинг таби,
Ечилай демайди соғинч тугун ҳам...
Саҳролар ёмғирни кутгани каби,
Сени кутиш билан бандман бугун ҳам...
📝
Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA
🍃
Ота онасига мехрибонлар канали
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!

November 28, 16:30

🔥
Ҳаммаси тугади биз катта бўлдик...
Ҳаёт хархашамиз қилмайди қабул,
Қайсимиз очилдик қайсимиз сўлдик...
Кўнглим битта гапни қайтарар нуқул,
Ҳаммаси тугади биз катта бўлдик...
Энди қоқиламиз тўғри йўлда ҳам,
Фақат топганимиз бўлар қўлда ҳам,
Боқсак катталар кўп онгу сўлда ҳам,
Ҳаммаси тугади биз катта бўлдик...
Дунё рахим қилмас хатолар қилсак,
Осмон кўтармайди дардимиз илсак,
Ёшмиз деб юрибмиз кейинроқ билсак,
Ҳаммаси тугади биз катта бўлдик...
Эркалик, қайсарлик бир четда қолди,
Аламлар дастидан юраклар толди,
Йиллар анчагина кучимиз олди,
Ҳаммаси тугади биз катта бўлдик...
Энди Отамизнинг сочларида оқ,
Энди Онамизнинг қўллари титроқ,
Дўстгинам бу бир кам дунёсига боқ,
Ҳаммаси тугади биз катта бўлдик...
Йўқотган нарсамиз болаликми ё,
Айтган гапларимиз нолаликми ё,
Нағмалар қилишни бошлади дунё,
Ҳаммаси тугади биз катта бўлдик...
Адашмай яшайлик олами ичра,
Не гаплар бор шоир қалами ичра,
Мен ёздим юракнинг алами ичра,
Ҳаммаси тугади биз катта бўлдик...
Ҳаммаси тугади биз катта бўлдик...
📝
Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA
🍂
Ота онасига мехрибонлар канали
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!

November 28, 16:09

🔥
Сизга ҳавотирим ортмоқда Она...
Қўлингиз томири бўртибди бироз,
Ажинлар қоплабди юзингиз мана...
Ўзингизни асранг энди илтимос,
Сизга ҳавотирим ортмоқда Она...
Пастлаб бораяпти сўзлар жаранги,
Сочингизда оқлар янгидан-янги,
Кўнглимда виждон ва ҳаётнинг жанги,
Сизга ҳавотирим ортмоқда Она...
Улғайдимми ёки ҳамон боламан,
Йиллар залворидан ўйга толаман,
Беринг дардингизни ўзим оламан,
Сизга ҳавотирим ортмоқда Она...
Давлат топиларкан қўлимдан кетса,
Омадлар келар вақт-соати етса,
Чидолмам сизни ғам мағлублар этса,
Сизга ҳавотирим ортмоқда Она...
Айтинг сочларингиз қораси қайда,
Оҳ бу андуҳларнинг чораси қайда,
Даволай дилингиз яраси қайда,
Сизга ҳавотирим ортмоқда Она...
Қачон бағрингизни гулга ўрадим,
Тилиниб кетади ўйдан юрагим,
Эҳ бу дунёсида ёлғиз керагим,
Сизга ҳавотирим ортмоқда Она...
Сизнимас бойликни ҳаёл сурибман,
Бугун аламларда ёниб юрибман,
Буюринг хизматга тайёр турибман,
Сизга ҳавотирим ортмоқда Она...
Қўлингиз томири бўртибди бироз,
Ажинлар қоплабди юзингиз мана...
Ўзингизни асранг энди илтимос,
Сизга ҳавотирим ортмоқда Она...
📝
Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA
🍂
Ота онасига мехрибонлар канали
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!