Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

Aktam XAITOV | rasmiy kanal

a_xaitov
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari Sayt: www.uzlidep.uz Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5 Murojaat uchun: uzlidep@uzlidep.uz
Подписчики
10 673
24 часа
-63
30 дней
2 250
Просмотры
226
ER
2,12%
Посты (30д)
83
Символов в посте
1 181
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Политика
Пол аудитории
Мужской
Возраст аудитории
35-44
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Государственный и публичный сектор
Краткое описание
October 26, 13:37
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

☑️
Ўзбекистон ва Қатар: стратегик шериклик халқ фаровонлиги йўлида
Президентимиз мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан учрашди.
Мулоқотда Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги муносабатлар стратегик шериклик даражасига кўтарилгани алоҳида таъкидланди. Бу икки давлат ўртасидаги ўзаро ишонч ва дўстлик мустаҳкамланиб, ҳамкорлик янги босқичга чиқаётганидан далолат беради.
Учрашувда савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, инвестицияларни жалб этиш, аввал эришилган келишувларни амалга ошириш ҳамда ижтимоий-гуманитар соҳаларда қўшма лойиҳаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, томонлар халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашдилар.
Ўзбекистоннинг Қатар билан стратегик ҳамкорлигини мустаҳкамлаш янги инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш, иқтисодий имкониятларни кенгайтириш ва янги иш ўринларини яратиш учун муҳим замин яратади.
Энг муҳими, бундай ҳамкорликдан кўзланган асосий мақсад — иқтисодиётни ривожлантириш билан бирга, халқимиз фаровонлигини ошириш ва аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратишдир.
@a_xaitov

October 26, 12:16
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси йиғилишида Президентимизнинг Қашқадарё вилоятига ташрифи ва ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ўтказилган йиғилишда илгари сурилган ташаббусларнинг аҳамияти муҳокама қилинди.
Депутатлар келгуси уч йилда вилоятда 20 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга ошириш ва 50 мингта иш ўрни яратиш режалаштирилганини алоҳида таъкидладилар. Шунингдек, умумий қиймати 6 миллиард доллардан зиёд бўлган 161 та лойиҳанинг 69 таси иш бошлагани ҳудуд иқтисодиётини ривожлантириш ва тадбиркорликни кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.
Фракция аъзолари Янги Қарши шаҳри ва «Янги Насаф» экомажмуасини барпо этиш, ёшларни замонавий касбларга ўқитиш, уларнинг Германияда ҳақ тўланадиган амалиётини ташкил этиш, қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологияларни жорий қилиш каби ташаббусларнинг аҳамиятига тўхталдилар. Шунингдек, ичимлик суви, йўл ва электр таъминотини яхшилаш, туризмни ривожлантириш орқали янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли даромадларини ошириш муҳим вазифалардан экани таъкидланди.
Муҳокамада белгиланган режаларнинг амалга оширилишида ЎзЛиДеП депутатларининг фаол иштироки, жойларда аҳоли ва тадбиркорлар билан мулоқот олиб бориши ҳамда мавжуд муаммоларни ҳал этишга кўмаклашиши зарурлиги қайд этилди.
Зеро, Қашқадарёда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади — ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятини юксалтириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва инсонлар учун муносиб турмуш шароитларини яратишдир.
@a_xaitov

October 26, 12:15
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

October 26, 12:15
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

😎
Болалар фаровон келажаги йўлида халқаро ҳамкорлик
🔍
Батафсил
Самарқандда «Болалар фаровонлигига инвестиция: келажак авлодлар учун барқарор ва адолатли тараққиёт сари» халқаро саммити бўлиб ўтди. Эътиборли жиҳати унда болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, таълим олиши, муносиб шароитларда улғайиши ва келажакда ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун зарур шарт-шароитларни яратиш масалалари муҳокама қилинган.
#uzlidep #Xaitov #munosabat
🖥
Расмий саҳифаларимизга уланинг

October 26, 12:14
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

😎
Чирчиқда ёшларнинг креатив ғоялари ва стартап лойиҳалари намойиш этилди
Чирчиқ давлат педагогика университетида O‘zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши томонидан “Креатив тадбиркор ёшлар” лойиҳаси доирасида “Креатив ғоялар ярмаркаси” ташкил этилди. Унда ёшлар ўз стартап лойиҳалари, ахборот технологиялари соҳасидаги янгиликлари, муҳандислик ишланмалари, маҳсулот ва хизматларини тақдим этди.
#uzlidep
#XalqBilanBirga
#yoshlar
🖥
Расмий саҳифаларимизга уланинг

October 26, 12:14
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

October 26, 12:12
Файлы недоступны
4
Открыть в Telegram

☑️
Илмга асосланган инновация, илғор тажриба, манфаатдорлик ва рағбатлар ютуқларнинг бош омили бўлмоқда
Президентимизнинг Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида қишлоқ хўжалигида замонавий технологияларни жорий этиш, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда пахтачиликда ҳосилдорликни ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Ғузор туманидаги «Қашқадарё Жингу» агрокластери фаолияти билан танишув бу борадаги илғор тажрибаларни кенгайтириш, инвестицияларни жалб этиш ва аграр соҳада самарадорликни ошириш нуқтаи назаридан муҳим аҳамиятга эга.
Корхона далаларида 2,2 минг гектар майдонга чигит Хитойнинг Шинжон технологияси асосида плёнка остига қўш қаторлаб экилган ва томчилатиб суғориш тизими жорий этилган. Бу усул сув ва ўғит сарфини камайтириш, ҳосилни эртароқ етиштириш имконини бермоқда. Мазкур технология орқали анъанавий усулдаги 30–35 центнер ўрнига гектаридан 60–70 центнергача пахта олиш мумкин. Айни пайтда агрокластер далаларида ўртача ҳосилдорлик гектарига 55 центнерни, ялпи ҳосил эса 12,3 минг тоннани ташкил этмоқда.
Хитой сармояси иштирокида ташкил этилган агрокластер Косон, Нишон, Ғузор, Кўкдала ва Миришкор туманларидаги 18,3 минг гектар майдонни қамраб олган. Лойиҳага 128 миллион доллар инвестиция киритилган бўлиб, илгари фойдаланилмаган чўл ва қаровсиз ерларни ўзлаштириш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилмоқда. Корхонада 50 та иш ўрни яратилган, экспорт ҳажми эса 8,5 миллион долларни ташкил этади.
Ташрифнинг аҳамияти шундаки, илғор хорижий тажриба ва замонавий агротехнологиялар асосида қишлоқ хўжалигида юқори натижаларга эришиш имкониятлари намоён бўлмоқда. Бундай лойиҳаларни кенгайтириш орқали сув тежамкорлигига эришиш, ерлардан унумли фойдаланиш, маҳсулот таннархини камайтириш ва экспортбоп маҳсулотлар етиштириш ҳажмини ошириш мумкин. Бу эса аграр соҳанинг рақобатбардошлигини мустаҳкамлаш ва ҳудудлар иқтисодий салоҳиятини юксалтиришда муҳим омил бўлади.
@a_xaitov

October 25, 11:36
Файлы недоступны
7
Открыть в Telegram

☑️
Инсон қадри учун ислоҳотлар: маҳалладаги ўзгаришлар аҳолига муносиб турмуш шароити яратмоқда
Маҳаллаларни обод қилиш, аҳоли учун қулай шароит яратиш ва одамларнинг даромадини ошириш юртимиздаги ислоҳотларнинг муҳим йўналишларидан биридир. Чим маҳалласида амалга оширилган ишлар ҳам бу борадаги ўзгаришларнинг амалий ифодасидир.
Давлатимиз раҳбари Қамаши туманидаги Чим маҳалласига ташрифи давомида ҳудуддаги бунёдкорлик ишлари ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги натижалар билан танишди. «Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла» сифатида ривожланаётган ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш учун 55 миллиард сўм йўналтирилиб, мактаб, боғча, маҳалла ва ёшлар марказлари ҳамда истироҳат боғи барпо этилди.
Маҳаллада ёшларнинг билим олиши, китобхонлик маданиятини ошириши ва миллий қадриятларга ҳурмат руҳида улғайиши учун шароитлар яратилган. Давлатимиз раҳбари ёшлар билан мулоқотда ўзбек тили, миллий адабиёт ва аждодлар меросини асраш муҳимлигини таъкидлади.
Аҳоли даромадларини ошириш мақсадида гиламчилик, каштачилик, иссиқхона ва лимончилик ривожлантирилмоқда. Натижада 80 дан ортиқ ишсиз фуқаро иш билан таъминланди. Маҳаллада 70 та тадбиркор ўз фаолиятини кенгайтирди, яна 20 та янги тадбиркорлик субъекти ташкил этилди. Автомагистраль бўйидаги хизмат кўрсатиш шохобчалари сони 31 тадан 137 тага кўпайиб, 200 дан ортиқ янги иш ўрни яратилди.
Чим маҳалласи тажрибаси ободлик, тадбиркорлик ва аҳоли бандлигини биргаликда ривожлантириш орқали одамлар фаровонлигини ошириш мумкинлигини кўрсатмоқда.
@a_xaitov

October 25, 04:55
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Пахтачиликда хитой тажрибаси — юқори ҳосил гарови
Пахтачиликда илғор хорижий тажрибалар ва замонавий агротехнологияларни жорий этиш юқори ҳосилдорликка эришиш, сув ресурсларини тежаш ҳамда фермерлар даромадини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Айниқса, Хитой тажрибаси асосида синжон усулида пахта етиштиришни амалиётга татбиқ этиш ўз самарасини бермоқда.
Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида ҳам жорий йилда 4 минг гектар майдонда Хитой тажрибаси асосида қўш қатор усулида, плёнка остида ҳамда томчилатиб суғориш технологияси ёрдамида пахта етиштирилди. Натижада айрим майдонларда ҳар гектардан 80 центнергача ҳосил олишга эришилмоқда.
Жумладан, «Назокат олтин даласи» фермер хўжалигида 36 гектар майдонда мазкур усул асосида пахта парваришланди. Фермерларнинг таъкидлашича, аввал ушбу майдонларда гектаридан 35 центнер атрофида ҳосил олинган бўлса, бу йил янги технологиялар самарасида ҳосилдорликни 80 центнергача етказиш имконияти яратилди.
Хитой тажрибаси асосида қўлланилаётган технологиялар сувни тежаш, пахтанинг ўсиши учун қулай шароит яратиш ва ҳосилдорликни оширишга хизмат қилмоқда. Фермерларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, субсидия ва кредитлар ажратиш ҳам соҳадаги ютуқларга замин яратмоқда.
Айни пайтда туманда пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишлари жадал давом этмоқда. Ҳосилнинг 91 фоиздан ортиғи замонавий пахта териш машиналари ёрдамида йиғиб олинмоқда.
Бу тажриба замонавий технологиялар ва деҳқонлар меҳнати уйғунлиги пахтачиликда юқори самарадорликка эришишнинг муҳим омили эканини кўрсатмоқда.
@a_xaitov

October 24, 14:29
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

ПАРА ОСИЁ ЎЙИНЛАРИДА ТАРИХИЙ НАТИЖА: ЎЗБЕКИСТОН — КУЧЛИ УЧЛИКДА!
Япония мезбонлигида ўтказилган Пара Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси тарихий натижани қайд этиб, умумжамоа ҳисобида фахрли 3-ўринни эгаллади!
Спортчиларимиз мусобақаларда жами 145 та медални қўлга киритиб, мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилдилар. Жумладан, 45 та олтин, 49 та кумуш ва 51 та бронза медали билан медаллар сони ва сифати бўйича янги рекорд ўрнатилди.
Бу юксак натижа спортчиларимизнинг матонати, тинимсиз меҳнати, кучли иродаси ва ғалабага бўлган интилишининг ёрқин ифодасидир. Ўзбекистон илк бор Пара Осиё ўйинларида кучли учликдан жой олиб, ўз тарихидаги энг яхши натижага эришди.
Барча спортчиларимизни, мураббийлар ва спортимиз фидойиларини ушбу тарихий ғалаба билан чин қалбдан табриклаймиз! Юртимиз байроғини халқаро майдонда баланд кўтарган чемпионларимизга янги зафарлар, мустаҳкам соғлиқ ва улкан муваффақиятлар тилаймиз!
@a_xaitov