
Асанов формати
Хўп, унда Беруний қайси маданият вакили? Олдин бир нарсани тушуниб олиш керак: Беруний замонида ҳали Маршалл Ҳожсон Persianate World деб атаган форс тилли маданий муҳит энди шаклланаётган эди ва устувор мавқега эга эмас эди. Илмий китоблар, диний адабиёт…
Qurultoy'нинг охирги сонида Беруний ҳақида икки оғиз фикр билдиргандим. Эшитишимча, бу фикрларим Instagram'да баҳс келтириб чиқарибди; миллатчилар мени бўралатиб сўкибди ҳам. Аслида мен реал фактларга асосланган гапларни айтгандим. Ўша гапларни шу ерда такрорлайман…
Qurultoy'нинг навбатдаги сонида турколог олима Мунира Ҳотамова билан "Девону луғотит-турк" ҳақида гаплашдик. Суҳбат давомида, жумладан, Ўзбекистонда Маҳмуд Кошғарий меросига қизиқиш етарли эмаслиги ҳақида фикрлар айтилди. Бу сон ҳам анча яхши кўрилди. Сиз…
Oyina.uz сайти анчадан буён (аслида очилганидан буён) ҳамкорлик таклиф қилиб келарди. Ë вақт бўлмасди, ё хоҳиш, ё мавзу. Ниҳоят вақт бўлди. Биринчи мақолам чиқди. Мавзу — Турон тушунчаси. У ўтмишда қандай тушунилган, нимани ифодалаган, бугун қандай тушуниляпти;…
Oyina.uz
сайти анчадан буён (аслида очилганидан буён) ҳамкорлик таклиф қилиб келарди. Ë вақт бўлмасди, ё хоҳиш, ё мавзу.
Ниҳоят вақт бўлди. Биринчи мақолам чиқди.
Мавзу —
Турон
тушунчаси. У ўтмишда қандай тушунилган, нимани ифодалаган, бугун қандай тушуниляпти; бугунги сиёсат, маданият ва ўзликни шакллантириш муҳокамаларида ўрни қандай.
Бу мавзу ўзимнинг тор мутахассислигим эмас, лекин энг охирги ва ишончли тадқиқотлардан фойдаланиб, ўз компетенциям доирасида хулоса қилишга уриндим.
Турон: жўғрофия, мифология ва сиёсат
@AsanovEldar
Qurultoy'нинг
навбатдаги сонида турколог олима
Мунира Ҳотамова
билан
"Девону луғотит-турк"
ҳақида гаплашдик. Суҳбат давомида, жумладан,
Ўзбекистонда
Маҳмуд Кошғарий
меросига қизиқиш етарли эмаслиги ҳақида фикрлар айтилди.
Бу сон ҳам анча яхши кўрилди. Сиз ҳам албатта
кўринг
.
@AsanovEldar
O‘zlik лойиҳасининг муваффақиятли стартидан сўнг яна бир маърифий лойиҳа стартида қатнашаётганимдан хурсандман. Gazeta.uz нашри 18 ёшга тўлган кунда унинг янги лойиҳасида иштирок этишимни маълум қиламан. Нашр Yangi O‘zbekiston университети билан ҳамкорликда…
Ғайбулла Бобоёров
билан
ўғузлар
билан гаплашгач, бир куни
Феруза Жуманиёзова
билан кўришиб қолдим. "Менинг мавзуим ўғузлар эди, кўп айтадиган гапларим бор эди" деди. Такрор бўлиб қолмас эканми деган хаёлда барибир шу мавзуга қайтишга қарор қилдик. Натижа кутганимдан аъло бўлди.
Биринчидан, ўғузлар ҳақида маълумот ҳали кўп экан. Такрор бўлмади, жуда кўп янги нарса билиб олдик.
Иккинчидан, кўришлар сони бир кунда 40 мингдан ошди. Ҳозир 76 минг бўлиб турибди. Демак, мавзуга қизиқиш жуда юқори.
Кўриб
, баҳо беринг.
@AsanovEldar
Mutolaa
лойиҳасида
«Марра» китобхонлик марафонимни
ташкил этдим.
Кузатувчиларим билади — икки-уч йил аввал китоб ўқишга вақт тополмай қолганимдан нолийвериб, ниҳоят ҳар куни китобга вақт ажратадиган бўлдим. Бугунги кунда мунтазам мутолаа қилиб, ўқилган китоблар ҳақида каналимда маълумот бериб бораман.
Эришилган тартиб ва мунтазамликка қўшимча мотивация қилиб "Марра"да қатнашишга қарор қилдим. Бунинг учун иловадан атоқли
турк
тарихчиси, шу йил вафот этган
Ильбер Ортайлининг "Келажак қандай яратилади?"
(
İnsan Geleceğini Nasıl Kurar
) китобини танладим (шу баҳона бу китоб
ўзбек
тилида борлигини билиб олдим).
Сизни ҳам "Марра"га қўшилишга ва Ортайли хожани биргаликда ўқишга таклиф қиламан. Жараённи янада мазмунли қилиш учун марафон якунида кичик синов тести бўлади. Вазифаларни мукаммал бажариб, энг юқори натижа кўрсатган
10 нафар китобхон бир йиллик Mutolaa Premium обунасини
қўлга киритади.
Қўшилиш учун ҳавола:
https://mutolaa.com/davra/post/467949
@AsanovEldar
Qurultoy'нинг
янги сонига яна
Зайнобиддин Абдурашидовни
таклиф қилдик. У киши
Тошкентда
экан, фурсатдан фойдаланиб, яна бир суҳбат қурдик.
Мавзу жадидларнинг тилга муносабати бўлди. Анча янги, қизиқ фактларни ўргандик. Суҳбат ярмида кутилмаганда гендер масалаларига ўтиб кетдик. Оффтопик бўлса ҳам, жуда қизиқ маълумот берилди деб ўйлайман.
Шунингдек, бугунги тил ва алифбо масалаларида фикр алмашдик. Албатта
кўришни тавсия қиламан
.
@AsanovEldar