
AS'HAB.UZ
#намозвақтлари
12-Сетнябрь куни ўқиладиган Намоз вақтлари
Тонг : 04:40
Қуёш: 05:55
Пешин: 12:24
Аср: 16:47
Шом: 18:43
Хуфтон: 19:55
(Тошкент вақти билан)
Намоз ракатлари :
Бомдод - 2 ракат суннат, 2 ракат фарз
Пешин - 4 ракат суннат, 4 ракат фарз, 2 ракат суннат.
Аср - 4 ракат фарз
Шом - 3 ракат фарз, 2 ракат суннат
Хуфтон - 4 ракат фарз, 2 ракат суннат
Витр - 3 ракат вожиб.
@Ashabuz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳу.
Хайрли тонг!
Бугун 12- Сентябр хафтанинг Шанба тонги барчангизга муборак бўлсин азизларим!
Янги бошланаётган кунингиз баракали ва мазмунли ўтсин!
Аллоҳим барчамизга кетар чоғимизда "Лаа илаҳа иллаллоҳ" иймон калимаси билан кетиш насибасини бергин.
Умримиз мазмунли ва солих амалларга лиммо лим бўлсин!
Охиратда Роббимиз хузурида юзларимиз нурли ва кувончли юзлардан булмоклигини Аллохим барчамизга насиб этсин!
@Ashabuz
Бир киши қўй боқиб юрган чўпоннинг олдидан ўтиб, унга:
— «Эй чўпон, сенда илмдан нима бор?» деди.
Чўпон унга:
— «Менда бешта калима (ўгит) бор. Агар сиз ҳам менга яна бештасини қўшганингиз-да, илмимни кўпайтириб олардим», деди.
Киши унга:
— «Аввал сен ўзингдаги калималарни айт-чи, балки мен унга яна қўшимча қилмасман?», деди.
Шунда чўпон:
— «Эй хожам!
Биринчиси: мен рост сўз турганда, ёлғонни ишлатмайман.
Иккинчиси: Ҳалол луқма турганда, ҳаромга бормайман.
Учинчиси: Ўзимда айб турганда, одамларнинг айбини эсламайман (тилга олмайман).
Тўртинчиси: Аллоҳ мени кўриб турганда, Унга осийлик (гуноҳ) қилмайман.
Бешинчиси: Аллоҳ менга кифоя қилиб турганда, Унинг неъматига ношукурлик қилмайман», деди.
Шунда ҳалиги киши чўпонга:
— «Дарҳақиқат, сен аввалгилару охиргиларнинг илмини жамлабсан. Энди ўзингдаги шу беш сўзга мустаҳкам бўл, чунки уларга ҳеч нарсани қўшишнинг ҳожати йўқ (улар мукаммалдир)», деди.
@Ashabuz
#Ҳадис_520
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бурни ерга ишқалсин! Сўнгра бурни ерга ишқалсин! Сўнгра бурни ерга ишқалсин!» дедилар. «Кимнинг, эй Аллоҳнинг Расули!» дейилди. «Ота-онасининг иккисини ѐки бирини катталик чоғида топиб, жаннатга кирмаган кимсанинг», дедилар».
Муслим ва Термизий
Шарҳ:
Бундан ота-она катта ѐшга етганида уларнинг хизматини қилиш, розилигини олиш алоҳида аҳамият касб этиши чиқади. Албатта, ҳар қандай қарияни ҳам қарилиги учун ҳурмат қилинади. Аммо қари ота-онани ҳам қарилиги учун, ҳам ота-оналиги учун эҳтиром қилиш керак бўлади. Ота-онаси ѐки улардан бири қариб, катта ѐшга етсалар уларни рози қилиш билан жаннатга кириш имкони очилар экан. Кимки ўша зўр фурсатдан вақтида фойдаланмаса, бурни ерга ишқалган билан баробар бўлар экан. Шунинг учун ота-онани ҳар доим ҳурмат қилиш билан бирга, уларга қариган чоғларида алоҳида эҳтиром кўрсатмоқ лозим бўлар экан. Буни ҳеч ким ҳеч қачон унутмаслиги лозим.
Ҳадис ва Ҳаёт 34
🍃
🍃
🍃
🍃
🍃
🍃
🍃
🍃
🍃
🍃
#Ҳадис_521
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Муфарридлар ўзиб кетдилар», дедилар. «Муфарридлар нима, Эй Аллоҳнинг Расули?!» дейишди. «Аллоҳни кўп зикр қиладиган эркаклар ва аѐллар», дедилар».
(Имом Термизий ривояти).
Шарҳ:
Демак, зокирлар бошқалардан ўзиб кетган шахслар бўлар экан. Зокирлар ҳам эркаклардан, ҳам аѐллардан бўлиши мумкин экан. Бошқалардан ўзиб кетиш учун Аллоҳ таолони кўпроқ зикр қилиш керак экан. Аллоҳни кўп зикр қиладиганлар кимлар эканини тушунтириш учун Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу қуйидагиларни айтган: «Бундан мурод намозлардан кейин, эртаю кеч, ѐтар жойларда, уйқусидан уйғонганда, ҳар сафар уйдан чиққанда ва кирганда Аллоҳ таолони зикр қилишдир».
Абу Амр ибн Салоҳ: «Аллоҳни кўп зикр қиладиган эркаклар ва аѐллардан бўлиш учун эртаю кеч, турли вақтларда ва ҳолатларда ривоятларда келган зикрларни бардавом айтиб бориш лозим», деган. Тасаввуф уламолари алоҳида бир зикрни кўп қилиш чегараси ўша лафзни етмиш минг марта айтишдир, деганлар.
Ҳадис ва Ҳаёт 35
@Ashabuz
Кун хикмати
Қабр уйқуси узоқдир ва қабр ичи зулматдир.
Агар Набий Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот ва салом айтиш билан уни ёритишга қодир бўлсанг, шундай қил.
@Ashabuz
#намозвақтлари
11-Сетнябрь куни ўқиладиган Намоз вақтлари
Тонг : 04:38
Қуёш: 05:54
Пешин: 12:25
Аср: 16:48
Шом: 18:45
Хуфтон: 19:57
(Тошкент вақти билан)
Намоз ракатлари :
Бомдод - 2 ракат суннат, 2 ракат фарз
Пешин - 4 ракат суннат, 4 ракат фарз, 2 ракат суннат.
Аср - 4 ракат фарз
Шом - 3 ракат фарз, 2 ракат суннат
Хуфтон - 4 ракат фарз, 2 ракат суннат
Витр - 3 ракат вожиб.
@Ashabuz
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ
ВА БАРОКАТУҲ
ЖУМА МУБОРАК!
Эй Роббим! Ушбу улуғ кунда Сенга дуо қилиб сўраймиз:
Ўзингга чексиз ҳамду санолар, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломлар бўлсин!
Гуноҳларимизни мағфират этгин!
Ота-оналари вафот этганларимизнинг ота-оналарини раҳматингга олгин!
Дунёда тинчлик, омонлик, хотиржамлик ҳукм сурсин!
Жума куни Кахаф сурасини укишни ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот юборишни унутманг !
Аллоҳумма солли ва саллим ва барик алайҳи!
@Ashabuz