
bank kuni
‼️
1та овоз 100,000 сўм, фирибгарларнинг янги ҳийласи
Опен Бюджетга пул эвазига овоз бераман деб пулларингиздан айрилиб қолманг.
Фирибгарлар пул эвазига Опен Бюжетга овоз беришни таклиф қилишади, СМС код сўрайди ва картангизга уланиб олиб, барча пулларингизни ечиб олади.
⚠️
Ҳокимият вакиллари огоҳлантиради:
Опен Бюджетдаги овозлар учун ҳеч ким расман ҳақ тўламайди. Кодлар ва карта маълумотларини нотаниш одамларга берманг.
@bank_kuni24
«Open budget» масаласида Давлат меҳнат инспекцияси огоҳлантирмоқда
.
«Open budget»да мажбурий овоз бериш ёки йиғишга жалб этилаётган бўлсангиз,
зудлик билан 1176 рақамига мурожаат қилинг.
Бундай ҳолат меҳнат қонунчилигига зид бўлиб, айбдорларга
БҲМнинг 50 дан 100 бараваригача жарима солинади.
Мажбурий овоз йиғилгани аниқланса, лойиҳа «Ташаббусли бюджет»дан четлатилади ва масъуллар жавобгарликка
тортилади.
@bank_kuni24
Нефтьнинг жаҳон харитаси: асосий таъминот ҳудудлари
2025 йилда дунёда кунига тахминан
106 млн баррель нефть
қазиб олинган. Глобал таъминотнинг қарийб
60 фоизи Шимолий Америка ва Яқин Шарқ
ҳиссасига тўғри келади.
Шимолий Америка
кунига
31,8 млн баррель
нефть ишлаб чиқариб, етакчи ҳудуд бўлган. Бунинг катта қисми АҚШ ҳиссасига тўғри келади.
Канада
да эса кунига
5 млн баррель
лик рекорд қайд этилган.
Яқин Шарқ
да кунига тахминан
31 млн баррель
нефть қазиб олинади. Энг йирик ишлаб чиқарувчи
Саудия Арабистони (9,6 млн баррель)
,
Эрон
да эса кунига
3,1 млн баррель
нефть ишлаб чиқарилади.
Шунингдек,
Ҳормуз бўғози орқали дунё нефть таъминотининг тахминан 20 фоизи
ўтади. Шу сабабли бу ҳудуд глобал энергетика хавфсизлиги учун стратегик аҳамиятга эга.
@bank_kuni24
❗️
Кредит тарихингизга жиддий қаранг
Кредит тарихи ҳар кимда мавжуд бўлиб, банклар ва микромолия ташкилотларига қарз олувчининг қанчалик ишончли эканини баҳолашга ёрдам беради.
Кредит тарихи ёмон бўлган фуқаролар исталган пайтда банклардан қарз олиш имкониятини йўқотади.
Айрим банклар ёки микромолия ташкилотлари гаров эвазига бозорга нисбатан анча юқори фоиз ставкасида қарз бериши мумкин.
Ўзбекистонликларнинг кредит тарихи “Кредит-ахборот таҳлилий маркази” кредит бюроси томонидан доимий баҳолаб борилади.
Бунда фойдаланувчилар кредит тарихидаги ўзгаришларни ойлар кесимида ҳам кузатиб бориши мумкин.
Қарз олувчилар 0 дан 500 гача бўлган оралиқдаги скоринг балл орқали баҳоланади ва ушбу оралиқ 5 гуруҳга бўлинади:
А – аъло (400-500 балл;
B — яхши (300-400 балл);
C — ўртача (200-300 балл);
D — қониқарли (100-200 балл);
E — ёмон (0-100 балл).
Кредит тарихини ушбу сайтлар орқали текшириш мумкин. Хизматдан бир йилда бир марта фойдаланиш бепул.
—
portal.infokredit.uz/reports
(хизмат нархи
16 480 сўм
);
—
my.gov.uz
орқали (хизмат нархи
14 834 сўм
).
Тайёр ҳисоботларни “ҳаракатлар тарихи” бўлимидан юклаб олиш ёки кузатиш мумкин.
➡️
Скоринг баллингизни
КАТМ иловаси
орқали ҳар куни бепул кузатиб борсангиз бўлади.
Иловада бошқа хизматлар ҳам тақдим қилинади.
“Ишончли кафил”
— бу орқали фойдаланувчи кафил бўлишидан аввал қарз олувчи шахснинг кредит тарихи маълумотларини текшириши мумкин. Хизмат нархи
8 240 сўм
.
“Кимга кафильман”
— бу хизмат орқали фойдаланувчи ҳозирда кимларга кафил эканини кўриши мумкин. Унинг нархи
2 060 сўм
.
Шунингдек,
“Муддати ўтган тўловлар”
хизмати орқали асосий қарздорлик бўйича кечиктириб (90 кундан ошган) тўланган тўловлар тўғрисидаги маълумотларни олиш имкони бор. Бу хизмат нархи
4 120 сўм.
“Freeze”
хизматидан фойдаланган ҳолда кредит тарихи бўйича маълумотларингизни чеклашингиз мумкин.
Ушбу хизматдан фойдаланиш учун ҳозирда
13 843 сўм
тўлов қилинади.
Бундан ташқари
“кредитга тақиқ“ хизмати
орқали номингизга кредит олишни чеклаб қўйишингиз мумкин. Хизматдан фойдаланиш бепул.
Қандай қилиб кредит тарихини яхшилаш мумкинлигини
бу ердан ўқиш мумкин.
@bank_kuni24
Бугун "метан заправкалар" 12:00дан 16:00гача ишлайди. Водийда эса йўқ (ҳокимлар билан келишиб, газ босимига қараб) —
Энергетика вазирлиги
@bank_kuni24
Иккиламчи ипотека кредитлари
Айрим тижорат банклари томонидан бугунги кунда иккиламчи бозор учун ипотека кредитлари ажратилмоқда.
Уларнинг қисқача шартлари билан қуйида танишишингиз мумкин:
🏦
Халқ банки
• муддати – 15 йилгача
;
• бошланғич бадал – 25 фоиз;
• фоиз ставкаси – йиллик
23-24%
.
◦ миқдори – 1200 млн сўмгача.
#2
• муддати – 15 йилгача
;
• бошланғич бадал – 25 фоиз;
• фоиз ставкаси – йиллик
21,5%
.
◦ миқдори – 800 млн сўмгача*.
🏦
Ипотека-банк
◦ муддати – 10 йилдан 20 йилгача;
◦ бошланғич бадал – 26 фоиз;
◦ фоиз ставкаси – йиллик
21,5%
;
◦ миқдори – 800 млн сўмгача*.
#2
◦ муддати – 10-20 йилгача;
◦ бошланғич бадал – 20 фоиз;
◦ фоиз ставкаси – йиллик
24,99-25,99%
;
◦ миқдори – 1700 млн сўмгача.
🏦
Агробанк
◦ муддати – 15 йилгача;
◦ бошланғич бадал – 25 фоиз;
◦ фоиз ставкаси – йиллик
21,99%
;
◦ миқдори – 800 млн сўмгача*;
#2
◦ муддати – 15 йилгача;
◦ бошланғич бадал – 25-40 фоиз;
◦ фоиз ставкаси – йиллик
23,99-24,99%
;
◦ миқдори – чекланмаган.
🏦
Infinbank
◦ муддати – 10 йилгача;
◦ бошланғич бадал – 26 фоиз;
◦ фоиз ставкаси – йиллик
23,99%
;
◦ миқдори – 800 млн сўмгача*.
🏦
Алоқабанк
◦ муддати – 20 йилгача;
◦ бошланғич бадал – 20 фоиз;
◦ фоиз ставкаси – йиллик
24%
;
◦ миқдори – 800 млн сўмгача.
🏦
Асакабанк
◦ муддати – 10 йилгача;
◦ бошланғич бадал – 25 фоиз;
◦ фоиз ставкаси – йиллик
24,5%;
◦ миқдори – 800 млн сўмгача*.
🏦
Tenge Bank
◦ муддати – 10 йилгача;
◦ бошланғич бадал – 28 фоиз;
◦ фоиз ставкаси – йиллик
24,6%
;
◦ миқдори – 820 млн сўмгача.
🏦
БРБ
◦ муддати – 10 йилгача;
◦ бошланғич бадал – 26 фоиз;
◦ фоиз ставкаси – йиллик
24,9%
;
◦ миқдори – 800 млн сўмгача*.
🏦
Туронбанк
◦ муддати – 10 йилгача;
◦ бошланғич бадал – 26 фоиз;
◦ фоиз ставкаси – йиллик
25%;
◦ миқдори – 800 млн сўмгача*.
🏦
Ўзмиллийбанк
◦ муддати – 20 йилгача;
◦ бошланғич бадал – 25-40 фоиз;
◦ фоиз ставкаси – йиллик
24-26%;
◦ миқдори – чегараланмаган.
🏦
Трастбанк
◦ муддати – 10 йилгача;
◦ бошланғич бадал – 20 фоиз;
◦ фоиз ставкаси – йиллик
25%;
◦ миқдори – 1,2 млрд сўмгача.
* – Тошкент шаҳрида 800 млн сўмгача, ҳудудларда 500 млн сўмгача.
📞
Қўшимча маълумотлар олиш учун
банкларнинг колл-марказларига
қўнғироқ қилишингизни тавсия этамиз.
@bank_kuni24
Тадбиркорларнинг реклама конструкциялари ва электромобилларни қувватлаш ускуналари бузилаётгани юзасидан масала кўтарилди
Тошкент шаҳри ва айрим ҳудудларда тадбиркорларга тегишли
ташқи реклама воситалари, электромобилларни қувватлаш ускуналари ҳамда енгил конструкцияли объектлар демонтаж қилинаётгани
ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Маълум қилинишича, бундай объектлар кўп ҳолларда
белгиланган тартибда рухсатнома олиб ва маблағ сарфланиб ўрнатилган.
🗣
ЎзЛиДеП
тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масаласини кўтариб, бундай қарорлар
суд орқали кўриб чиқилиши кераклигини
таъкидлади. Шунингдек, тегишли идораларга
депутатлик сўровлари юборилиши
маълум
қилинди
.
Қайд этилишича, тадбиркорлар ўз бизнесига киритган сармоя
бир кунда бузилиб кетмаслигига ишонч бўлиши керак.
@bank_kuni24