
Chortoq tumani hokimligi | rasmiy kanali
#Биласизми
☑️
Қонунчиликка кўра, таълим ташкилотларининг
ўқувчи ва талабалари
ўқишнинг бутун даври давомида, бироқ 23 ёшга тўлгунига қадар
боқувчисини йўқотганлик пенсиясини
олиш
ҳуқуқига эга.
Каналга уланиш
👇
👇
👇
https://t.me/huquqiyaxborot
📌
Ёшлар бандлигини таъминлаш борасида
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ҳар ҳафтанинг пайшанба куни “Ёшлар куни” сифатида белгилангани ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб этиш ишларига янги суръат бағишламоқда.
Туркистон маҳалласида ҳам “Бизнесга биринчи қадам” дастури доирасида ёш оилаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган амалий ишлар натижасида маҳаллада истиқомат қилувчи бир нафар ёш оила паррандачилик билан шуғулланиб, наслдор паррандаларни парвариш қилиш орқали аҳоли дастурхонига тухум маҳсулотлари етказиб бермоқда.
Шунингдек, Анорзор кўчасида яшовчи яна бир ёш оила чорвачилик билан шуғулланиб, доимий даромад манбасига эга бўлди.
Бу каби ишлар ёшлар бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринлари яратишга хизмат қилмоқда.
#Ёшлар_куни
Ёшларни қўллаб-қувватлаш — устувор вазифа
Чортоқ тумани ҳокими Илҳомжон Саттаров, туман прокурори Зуҳриддин Бойзоқов ҳамда туман ИИБ бошлиғи Музаффар Нуъманов туман ҳудудида фаолият юритаётган “TECHNOLOGY ELECTRONIC L-TECH” МЧЖда ёшлар билан учрашув ўтказишди.
Унда тумандаги 1- ва 2-сон техникумларининг ахборот технологияларига қизиқувчи талабалари иштирок этди. Учрашув давомида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, уларнинг қизиқишлари, таклиф ва ташаббуслари тингланди.
Шунингдек, талабалар корхонадаги ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишиб, замонавий технологиялар асосида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот олдилар.
Мутасаддилар томонидан ёшларга ўз устида ишлаб, амалиёт ўташ орқали тажриба орттириш, келгусида мазкур корхонада меҳнат фаолиятини бошлаш имкониятлари мавжудлиги таъкидланди.
Бундай учрашувлар ёшларнинг касб-ҳунарга бўлган қизиқишини ошириш, уларни замонавий технологиялар билан таништириш ҳамда бандлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
#Ёшлар_куни
Ёшлар учун замонавий мини стадион фойдаланишга топширилди
Чортоқ тумани “Ўрикзор” маҳалласидаги 38-умумтаълим мактаби ҳудудида усти ёпиқ замонавий мини стадион барпо этилди. Бу “Ташаббусли бюджет” дастури доирасида аҳоли фаоллиги ва кенг жамоатчилик қўллаб-қувватлаши билан амалга оширилди.
1 миллиард 200 миллион сўм маблағ йўналтирилган ушбу иншоот мактаб ўқувчилари учун жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга мўлжалланган замонавий, қулай ва хавфсиз инфратузилма ҳисобланади.
Қурилиш ишлари доирасида 20×40 метр ўлчамда усти ёпиқ, сунъий қопламали мини стадион, югуриш йўлаклари ҳамда кийиниш ва ювиниш хоналари барпо этилди.
Бугун стадионнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими И.Саттаров, туман прокурори З.Бойзоқов, туман ИИБ бошлиғи М.Нуъманов, нуронийлар ва спортчи ёшлар иштирок этди. Рамзий лента қирқилиб, яратилган шароитлар билан танишилди.
Маросим давомида ёшлар ўртасида бўлиб ўтган футбол мусобақасининг ғолиблари тақдирланди.
Тадбирда сўзга чиққан туман ҳокими барча ёшларни мазкур янги мини стадионнинг фойдаланишга топширилиши билан табриклаб, мамлакатимизда ёшларга яратилаётган имкониятлар, хусусан, спорт инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор ҳақида тўхталиб ўтди.
Ёшларни спорт билан мунтазам шуғулланиб, соғлом ва баркамол авлод бўлиб вояга етишга чақирди.
MUKAMMAL TAMIRLASH ISHLARI DAVOM ETMOQDA
Chortoq
tuman
ET xodimlari tomonidan belgilangan yillik reja asosida
Uzunko'cha
hamda
Bog'iston
mahallasida joylashgan
639
va
264
-sonli transformator punktlarida mukammal ta’mirlash ishlari olib borilmoqda.
Chortoq
tuman
ET
#Ёшлар_куни
Ёшлар билан ижодий учрашув ва китоб тақдимоти ўтказилди
Чортоқ туманида ҳар пайшанба – Ёшлар куни доирасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Маънавий-маърифий тадбирлар, ижодий учрашувлар шулар жумласидан.
Ахборот-кутубхона марказида ўтказилган тадбирда журналист ва ижодкор Абдулҳамид Ҳайдаров қаламига мансуб “Элда қадр топганлар” ҳамда Ўзбекистон ва халқаро Турон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Турон фанлар академияси академиги Боқий Мирзонинг “Эътироф гулшани” китобларининг тақдимоти ўтказилди.
Дастлаб Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Расулбек Умматов муаллифларни самимий муборакбод этиб, маънавий ҳаётимизнинг бебаҳо хазинаси бўлган бундай китобларнинг кўплаб яратилишига ва китобхонлар орасида оммалашиб кетишига тилак билдирди. Шундан сўнг муаллифларнинг китоб ва китобхонлик хусусидаги мулоҳазалари тингланди.
Тадбир адабиётга ихлосманд ёшлар иштирокида ижодий учрашув тарзида давом этди.
#Ёшлар_куни
Юртимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг билим олиши, касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамият ҳаётида фаол иштирок этиши учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Айниқса, ёшлар билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг фикр ва ташаббусларини эшитиш, муаммоларини жойида ҳал этишга қаратилган учрашувлар муҳим аҳамият касб этмоқда.
Бугун Чортоқ туманидаги “Stanford” ўқув марказида Наманган вилояти ИИБ бошлиғи Ш.Алиев ёшлар билан учрашиб, сайёр қабул ўтказди.
Учрашув давомида ёшлар томонидан билдирилган таклиф ва ташаббуслар, шунингдек, уларни қийнаётган айрим муаммолар атрофлича тингланди.
Мулоқот жараёнида ёшларнинг таълим олиш, бандлик, ташаббус ва ғояларини амалга оширишга доир таклифлари илгари сурилди. Билдирилган фикрлар масъуллар томонидан қўллаб-қувватланиб, айрим масалаларни жойида ҳал этиш бўйича тегишли чоралар белгиланди.
Бошқа масалалар юзасидан эса мутасадди идораларга аниқ вазифалар юклатилди.
Учрашувда туман ҳокими И. Саттаров ҳамда туман прокурори З. Бойзоқовлар иштирок этишди.
Чортоқ туманида “Турмуш” профилактик ойлиги давом этмоқда
Чортоқ туманида 18 февралдан 18 мартга қадар “Турмуш” махсус профилактик ойлиги ўтказилмоқда.
Ойлик доирасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, оилавий низоларни бартараф этиш ва соғлом муҳитни шакллантиришга қаратилган тадбирлар амалга оширилмоқда.
Маҳаллаларда профилактик суҳбатлар ташкил этилиб, нотинч ва ижтимоий жиҳатдан қийин аҳволдаги оилалар билан манзилли ишлар олиб борилмоқда.
Шунингдек, аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, уларга ҳуқуқий ва психологик кўмак бериш чоралари кучайтирилган.
Мазкур ойлик жамиятда ҳамжиҳатлик ва ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
#челленж
#стопнаркотик
#давомэттиринг
#Наманган
#Biz_giyohvandlikka_qarshimiz
#Biz_soglom_turmush_tarafdorimiz
Biz giyohvandlikka qarshimiz
A
.NAVOIY NOMIDAGI NAMANGAN VILOYAT MUSIQALI DRAMA VA KOMEDIYA TEATRI JAMOASI
Namangan viloyati IIB Axborot xizmati
Websayt
|
Telegram
|
Facebook
|
Instagram
|
Youtube
Ласкидон маҳалласи тажрибаси оммалашмоқда
Чортоқ туманидаги Ласкидон маҳалласи ободончилик ишлари, томорқадан самарали фойдаланиш ҳамда аҳоли ҳамжиҳатлиги борасида ўзига хос тажрибага эга.
Маҳаллада ҳар бир хонадон томорқасидан унумли фойдаланиш, кўчат экиш, ҳудудларни ободонлаштириш ва аҳоли ўртасида ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилади.
Мазкур ижобий тажрибани ўрганиш ва оммалаштириш мақсадида вилоятимизнинг турли туманларидан бир гуруҳ маҳалла раислари Ласкидон маҳалласида бўлиб, амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар. Улар томонидан маҳалладаги ободлик муҳити, томорқалардан самарали фойдаланиш йўлга қўйилгани алоҳида эътироф этилди.
Учрашув давомида маҳалладаги амалий тажрибалар, аҳолини фаолликка чорлаш ва ободончилик ишларини тизимли ташкил этиш бўйича фикр ва таклифлар алмашилди.
Ласкидон маҳалласида шаклланган бу каби илғор тажрибаларни бошқа ҳудудларда ҳам кенг жорий этиш муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.