
Farxod Kamilov
100% Маркетинг лидларнинг қандай ишланаётганини назорат қилиши керак.
Интернет-дўкон кейсида тушунтириб бераман.
2 йил давомида маркетологлар алмашган (маркетолог слабый булган), лекин колл-марказ мазззззза килиб ишлаган.
5 ой олдин лойиҳага кириб, маркетинг ва сотувни аудит қилдик. Воронкани ҳам бошидан охиригача кўриб чиқдик.
Шунда қуйидагилар аниқланди:
👀
айрим лидлар бир неча кун ишланмаган;
👀
менеджерлар конверсияси ўртасида деярли 2 баравар фарқ бўлган;
👀
ўртача чекда 1,4 баравар фарқ бўлган;
👀
скриптлар бўлган лекин факат когозда;
— CRM карточкалари тўлиқ тўлдирилмаган;
— CRM билан ишлаш бўйича аниқ қоида бўлмаган.
Ман КЦ раҳбаридан сўрадим- “Ҳар бир лид билан нима бўлаётганини кўрмасангиз, конверсияни қандай бошқарасиз?”
Жавоб умумий.
Фақат бир ойнинг ўзида 722 та лид обработка қилинмаган. Ва СЕО хабари йук
😁
Ўртача конверсия 8% бўлса, бу тахминан 58 та потенциал сотув.
Ўртача чек $540 бўлса, бир ойда тахминан
$31 200 тушум қўлдан кетган.
Компания мижозни жалб қилиш учун пул тўлаган, лекин уни ўз тизими ичида йўқотган.
Шунинг учун маркетинг ҳар бир лид бўйича қуйидагиларни кўриши керак:
- қанча вақтда ишланди;
- мижоз билан алоқа бўлдими;
- конверсия қанча;
- нега рад этди;
- сотув бўлдими ёки йўқ.
Лид таннархи реклама кабинетигача бўлган кўрсаткич.
Маркетинг иқтисодиетит фақат сотув бўлганда тугайди.
Меҳнат бозорида
«кучли мутахассис»
деган тушунча қайта баҳоланаётганга ўхшайди.
McKinsey маълумотларига кўра, HR мутахассислари 2025–2026 йилларда энг муҳим деб ҳисоблаётган кўникмалар орасида тор техник билимлар эмас, бошқа қобилиятларга талаб кўпроқ ўсмоқда.
Биринчи ўринларда —
муаммоларни ҳал қилиш, креативлик, барқарорлик, фикрлай олиш ва рақамли саводхонлик.
Ўтган жума куни бозор таҳлилини кўриб чиқдик.
Маълумот сизлар билан бўлишяпман — балки у ўз бозорингизга ва ўсиш нуқталарига бошқача қарашга ёрдам берар.
Агар фойдали бўлса, бошқалар билан ҳам улашинг.
14 август куни жонли эфирда 2 та реал кейс мисолида бозор, мижозлар ва рақобатчиларни қандай таҳлил қилиш ва бу таҳлилни стратегик қарорларга қандай айлантиришни кўриб чиқамиз. 14.08.2026 | 20:00
14 август куни жонли эфирда 2 та реал кейс мисолида бозор, мижозлар ва рақобатчиларни қандай таҳлил қилиш ва бу таҳлилни стратегик қарорларга қандай айлантиришни кўриб чиқамиз.
14.08.2026 | 20:00
Дўстлар, 07.08 куни бўлиб ўтган «ChatGPT, Gemini ва Claude сизни тавсия қилиши учун нима қилиш керак?» мавзусидаги жонли эфир ёзувини жойлаяпмиз.
Эфирда қидирув тизимлари қандай ўзгараётгани, нима учун бугун фақат Google’да кўринишнинг ўзи етарли эмаслиги ва компаниялар нафақат одамлар, балки сунъий интеллект учун ҳам кўринадиган бўлиши учун нима қилиш кераклиги ҳақида гаплашдик.
Биз
Atom Consulting, Techna ва Futurum Academy
жамоалари билан бундай контентни имкон қадар амалий ва очиқ қилишга ҳаракат қиламиз.
Агар ушбу эфирдан компаниянгизнинг маркетинги, сотуви ёки позицияланишини яхшилашга ёрдам берадиган камида битта ғоя олсангиз — демак, меҳнатимиз бекорга эмас.
Агар материал фойдали бўлган бўлса, уни ҳамкасбларингиз ва тадбиркорлар билан улашинг.
Балки сизнинг битта репостингиз бир нечта компанияга янги ўсиш нуқтасини топишга ва бироз бўлса ҳам яхшироқ бўлишга ёрдам берар.
Дўстлар, келаси жума куни навбатдаги жонли эфирни ўтказишни режалаштиряпмиз. Қайси мавзуни танлаймиз?
1
. Сарафан радиоси психологияси. Маҳсулот ва ғояларни қандай оммалаштириш мумкин?
2.
Маркетинг бўлими 6 ой ичида 3 та сотув раҳбарини алмаштириб, июль ойида сотувни 32% га қандай оширди?
Ритейл кейси — электроника дўконлари тармоғи.
3.
1 ой ичида сотувни 21% га оширган колл-марказни қандай қурдик?
Тиббий клиника кейси.
4.
Маркетинг стратегияси. 1-қисм: бозор, мижозлар ва рақобатчилар таҳлили. 2 та кейс мисолида.
Интернетда Қидирув ўзгармоқда
У билан бирга бизнесни илгари суриш усуллари ҳам ўзгармоқда.
Бугун фойдаланувчилар саволларни нафақат Google’га, балки ChatGPT, Claude ва бошқа сунъий интеллект тизимларига ҳам тобора кўпроқ бермоқда.
Айнан шу вазифани GEO — Generative Engine Optimization ҳал қилади.
Фойдаланиш бўйича амалий йўриқнома сифатида Mind Map ишлаб чиқдик.
@farhodkamilov_uz
Дўстлар, 22 дақиқадан кейин бошлаймиз.
Видеоёзув сифати яхшироқ бўлиши учун бугунги жонли эфирни Zoom орқали ўтказамиз.
Эфир ёзуви бўлади, лекин кейинроқ жойлаймиз.
https://us06web.zoom.us/j/84734035592?pwd=oTzbob2SVO1yY4qgjWkqUW8tTMMARh.1
Ссылка на чат конференции
https://us06web.zoom.us/launch/jc/84734035592
Идентификатор конференции: 847 3403 5592
Код доступа: 888170