
Hikoyalar (G&M)
Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli
@Hikoyalar
shu yerda
📜
📚
📖
@Hikoyalar
kanaliga qo'shilish uchun
👇
https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆
ni bosing va OK.
Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!
Матлуб мерос
Миср ҳукмдори Рум ҳукмдори билан келишиб, ораларидаги адоватни бартараф қилдилар. Дўстлик аҳдини туздилар. Дўстликларини кучайтириб абадийлаштириш учун Миср ҳукмдори ўз қизини Рум ҳукмдорининг ўғлига берди. Рум ҳукмдори ҳам ўз қизини унинг ўғлига никоҳлади. Шундай қилиб ҳар икки ҳукмдор бир-бирларига қарши қуда бўлдилар. Бу ошнолик туфайли ҳар икки томондан элчи ва мактуб бот-бот бориб-келиб турди, ҳар иккиси бир-бири билан маслаҳатлашиб иш олиб бордилар.
Бир куни Миср ҳукмдори қудаси Рум ҳукмдорига шу мазмунда хат ёзиб юборди:
— Кўзларимизнинг нурлари бўлган фарзандларимизнинг вафотимиздан кейин ҳам роҳат ва фароғатда яшашлари учун шу топдан бошлаб чора кўришимиз керак. Мен ўғлим учун жуда кўп мол-дунё жамладим. Чиройли боғ ва иморат вужудга келтирдим. Сиз ҳам куёвим бўлган ўғлингиз учун шундай қилган бўлсангиз керак.
Рум ҳукмдори қудаси Миср ҳукмдорининг хатини ўқиб, табассум қилди ва шу мазмунда мактуб битди:
— Мен сиздан кўра бошқачароқ йўл тутдим. Вафосиз мол-дунё, матоларга илтифот этмайман. Шунинг учун мен ўғлимга мол-у дунё тўпламай, уни илм-ҳунарли, одоб-ахлоқли қилиб ўстирдим, адаб жилоси билан уни безадим, яхши хислатларни ўғлим учун мерос этиб қўйдим. Мол-дунёга завол етади, аммо одобга завол етмайди.
Миср ҳукмдори қудасининг хатини ўқигач, унинг сўзини маъқуллаб:
— Қудам тўғри айтади, одоб, ахлоқ — олтиндан ҳам қимматли, — деди.
Қўрқоқ йигит
Бир сафарда, йигитлардан бири кичик гуруҳга йўлбошчилик қиладиган бўлди. Йўлда қароқчилар хатари бор эди. Йўлбошчи йигит қалқон ўйнатар, ёй тортиб, қурол аслаҳаларидан фойдаланарди. Бошқаларга қараганда бақувват бўлиб, ўнлаб йигитлар унинг ёйини торта олмас эдилар. Ер юзининг манман деган паҳлавонлари ҳам курашда унга бас келолмасдилар. Аммо, бу йигитнинг кучи фақат суратдангина иборат эди. Илгари на карвонга йўлбошчилик қилиб кўрган, на ҳаёт машаққатини тортган эди. У ҳали йўлдаги хавфларга дуч келмаган эди; йигитларнинг дўмбира гумбирлатиши, қўшин майдонларининг наъралари ҳам қулоғига ёқмас эди. Кўзи аскарларнинг қилич чақнатганларини кўрмаган; на душманга асир тушиб кўрган, на ўқ ёмғири остида қолиб кўрган эди. Шундай қилиб йўлбошловчи олдинда, қолганлар унинг ортидан йўлга чиқишди. Йигит шунда баъзи ҳаракатлар қилиб, олдидан чиққан деворни бир зарбада қулатиб кетар, қайси дарахтни кўрса, бир кўтаришда қўпориб олар ва ҳаволаниб шундай дер эди:
–Қани фил? Келсин-да, ким эр эканлигини кўрсин! Шер қаэрда? Йиғилган панжаси қандайлигини, билиб қўйсин!..
Сафар шундай давом этаркан, қоя ортидан икки қароқчи кўринди. Бошдан оёқ қуролланиб олган бу қароқчилар йўловчиларнинг йўлини тўсди. Қароқчилар:
– Ё молингиз, ё жонингиз? –дейишди. Йўловчилардан бири йўлбошчи
йигитга қараб:
–Нима дейсан? –деди. Кун бугун! Эрлигингни кўрсат, қанча кучинг бўлса чиқар ўртага! Душман, мозорига ўз оёғи билан келди, –деди. Қароқчиларнинг ўткир нигоҳлари билан тўқнашган йигит, шу онда титрай бошлади. Турган жойида қотиб қолди. Боши эгилиб қўлидаги ўқ-ёйи ҳам ерга қулади.
Қўрқувдан ҳеч ким қимирлай олмади. Қароқчилар келиб, йўловчиларнинг уст-бошларини, силоҳларини, нимаики бўлса ҳаммасини йиғиштириб олиб кетдилар. Йўловчилар жонларини сақлаб қолишгач, йўлбошчи йигитга қараб шундай дейишди: “Донолар, “Жуссаси филдай бақувват бўлса ҳам, қўрқоқ одам душман билан юзлашса, қўрқувдан пўстаги ёрилади. Шунинг учун ҳам урушни жанг кўрган одамлар билади” деганлар. Ҳақиқатан, тўғри айтган эканлар…”
Ҳикмат
Бирон ишда билими ва тажрибаси йўқ кишининг, у ишни меъёрига етказиб бажара олмаслиги табиий ҳолатдир.
«Гулистон»дан
Кавсар Шодиева таржимаси
гўзал табиатидан гапирди. Подшоҳга:
–Олаётган дарслари унга таъсир қилибди; эски одатларини, жоҳилликларини сўкиб улоқтирди, – деди.
Подшоҳ кулимсираб:
–Инсонлар орасида яшаса ҳам бўрининг боласи барибир бўри бўлади, – деди.
Орадан роппа-роса икки йил ўтди. Ўша шаҳарда яшаган ва уни таниган дайди ва безорилар унинг олдига келишди. Йигит ҳам уларга қўшилди. У шунчалик тез ўзгариб кетган эдики, натижада шериклари билан фурсат топиб вазир ва унинг икки ўғлини ўлдиришди. Уйдаги ҳамма бойликларни ўмариб, оталари макон тутган эски жойларига бориб ўрнашишди; исёнкор қароқчилар тўдасига айланишди.
Подшоҳ бу воқеаларни эшитаркан, ҳайратланиб бармоғини тишлаб қолди. Атрофидагиларга қараб:
–Инсон ёмон темирдан яхши қилич ясай оладими? Таги паст одам тарбия билан ҳам инсон бўлмайди! Айтганлар-ку: “Ярим тупроқ сумбул ўстира олмайди. Амал тухумини ўртада йўқотма. Ёмонларга яхшилик қилиш, яхшиларга ёмонлик қилиш кабидир”, – деди.
Ҳикмат
Ҳар бир жон, озми кўпми асл зотига тортади. Ёмон уруғдан чиққан, ўзи билан бирга ёмон изни ҳам олган бўлади.
«Гулистон»дан
Кавсар Шодиева таржимаси
Қароқчининг ўғли
Бир гуруҳ қароқчилар тоғ панасига келиб ўрнашган, шу ерда кучларини бирлаштириб карвон ўтишини пойлаб ётардилар. Тоғ тепасини маскан тутган қароқчилар, олдиларига келган султон аскарларини била туриб яксон қилишди. У ерга яқин бўлган шаҳар халқи, улардан жуда қўрқадиган бўлиб қолишган эди. Нафақат у шаҳарликлар, балки бошқа мамлакат халқлари ҳам улардан жуда безиб кетишган эди. Шу сабабдан мамлакат бошлиқлари қароқчилар зулмига барҳам бериш учун бир ерга тўпланиб маслаҳатлашишди.
–Агар бу тўдани бир муддат ўз ҳолига ташлаб қўйсак, улар ўзларича бош кўтармайдилар. Яъни, салан дарахти бир одамнинг кучи билан қўпорилади. Агар уни шундай қолдирсанг, томири билан суғуриб ололмайсан.
Йиғилганлар ўзаро келишиб, ниҳоят қароқчилар ичига жосус қўядиган бўлишди. Жосусларини қўйдилар ҳам. Ортидан пайт пойлаб кутишди. Анча вақтдан сўнг қароқчилар бир қабила устига ҳужум уюштириб, масканларини тарк этишди. Шаҳарликлар ҳам қилич кўтарган, тайёргарлик кўрган, бунинг утстига олдинги жангларда иштирок этган йигитлар бу гал қароқчилар маконига юборилган эди.
Одамлар яшириниб кечув йўлларини пойлаб туришарди. Кеч кириши билан қароқчилар ортларига қайтишди. Ўлжаларини келтириб отаришди, қурол-аслаҳаларидан холи бўлишди. Ўша куни жуда қаттиқ чарчаб қайтишгани аҳволларидан маълум эди. Кўзларига уйқу ғолиб келиб ярим кечаси ҳаммаси қаттиқ ухлаб қолишди. Шунда йигитлар яширинган жойларидан чиқиб, бирин-кетин тунги қўриқчиларини йўқотишди. Сўнгра битта-битта қароқчиларни хибсга олиб уларни шаҳарга олиб келишди. Султон халқнинг кўз ўнгида уларни ўлимга буюрди. Аммо ораларида мўйлови энди сабза урган бир ёш йигит ҳам бор эди. Навқирон йигитликнинг айни баҳорида эди. Вазирлардан бири бу йигитга жуда ачинди ва шоҳдан унинг учун шафқат қилинишини сўраб шундай деди:
–Бу бола, ҳали ҳаёт боғидан мева емаган, азаматлик даврига тўймаган. Агар ҳазрати олийлари шу боланинг қонидан кечса, қулингиз миннатдор бўлур эди…
Шоҳга бу гап маъқул тушмади. Қошларини чимириб:
–Зоти ёмон бўлган кимса яхшиларнинг нурини қабул қилмайди. Ноқобилни тарбия қилиш, қубба гумбазда ёнғоқ чаққан кабидир. Яхшиси буларнинг уруғ-аймоғи билан йўқ қилиб юборган маъқул. Оловни ўчириб қўрини олиб қолиш, ўзини ўлдириб наслини сақлаб қўйиш ақллиларнинг иши эмас.
Вазир султоннинг сўзларини эшитди. Истар-истамас подшоҳга тан берди, унинг чиройли фикрларини мақтаб:
–Подшоҳимнинг амри ҳақиқатнинг айни ўзгинасидир, – деди. Ҳақиқатан, бола ёмон кимсалар орасида қолиб тарбия олганида уларга ўхшар эди. Лекин яхши инсонлар ичида тарбия қилинса, ақлли кишиларнинг табиати, хулқ-атвори буни қоплаб кетишига умид боғлаш мумкин. Чунки у ҳали бола. У тўданинг золим ва қўрс табиати бола мижозига ҳали сингиб кетмагандир.
Вазирнинг сўзларига бир неча сарой аъёнлари ҳам қўшилиб шоҳдан шафқат сўрашди. Охири подшоҳ йигитнинг қонини тўкишдан воз кечди. Вазирга:
–Муносиб кўрмасам ҳам бағишладим, – деди.
Вазир болани уйига олиб келди. Нозу неъматлар билан уни катта қилди. Унинг учун етук бир тарбиячи ёллади. Гўзал сўзларни, чиройли муомалани ўргатди. Бола ҳар томонлама камолга етиб одамлар орасида ҳурмат ва эътибор қозонди. Бир куни вазир, султон ҳузурида боланинг
• Суратини кўриб турганингиз бу боланинг исми Женя. Женя Тобаков.
• У етти ёшида опасини жиноятчидан ҳимоя қилаётиб ҳалок бўлган.
• Жасорати учун унга вафотидан кейин «Жасорат» ордени берилди ва Женя давлат мукофотига сазовор бўлган энг ёш Россия фуқароси сифатида ҳам тарихга кирди.
• 2008 йилнинг 28 ноябрь оқшоми эди. Женя ва унинг 12 ёшли опаси Яна уйда ёлғиз эдилар.
• Шунда эшик тақиллайди. Нотаниш бир кимса почтачи эканлигини айтади ва оналарига мактуб келтирганини маълум қилади.
• Уйда катталар йўқлигидан хабар топган нотаниш эркак, қайтиб келади-да, Янадан имзо чекиб беришини сўрайди.
• Унинг ёвуз ниятидан бехабар болалар, "почтачи"ни уйга киритишади.
• Эркак квартирага кириб олгач, ёнидан хат ўрнига пичоқ чиқаради. Янани ушлаб олади. У пул ва қимматбаҳо буюмларни талаб қила бошлайди.
• Рад жавобини олгач, Женяни пулни қидиришга мажбур қилади, Янани эса хаммомга судраб кириб, кийимларини йиртиб ташлашга уринади.
• Нима бўлаётганини кўриб турган Женя ошхонага югуриб киради, пичоқни олади ва нотаниш одамни пичоқлайди.
• Кейинчалик суд-тиббий экспертлар боланинг заифлиги туфайли пичоқ жиноятчининг танасига атиги уч сантиметр тешиб ўтганини тасдиқлашган.
• Нотаниш эркак танасига кирган пичоқ туфайли йиқилиб тушади ва Янани қўйиб юборади. Аммо тез ўрнидан туриб Женяга ташланади.
• Ғазаб отига минган эркак Женянинг саккиз жойига пичоқ санчади.
• Бу орада Яна қочишга муваффақ бўлади ва қўшниларни ёрдамга чақиради.
• Шовқиндан қўрқиб кетган жиноятчи квартирадан қочиб кетади.
• Женя касалхонага олиб кетилади, аммо, афсуски ҳаётини сақлаб қолиб бўлмайди. У ўша куни олган жароҳатларидан вафот этади.
©️
Сарвар Раҳимий тайёрлади