Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

MARUZALAR KANALI

maruzalar
МАДИНА ИСЛОМ УНИВЕРСИТЕТИ БИТИРУВЧИЛАРИ: АБДУЛЛАТИФ ҚОРИ [ @Azzuz ] ВА ЖАЛОЛИДДИН ДОМЛАНИНГ МАЪРУЗАЛАРИ КАНАЛИ. @zabardastulamolar @QalbNuriAbuHanifah @islomnuri @islomovozi @ilmtalabalari @qalam_biz
Подписчики
1 840
24 часа
-10
30 дней
-10
Просмотры
178
ER
9,67%
Посты (30д)
81
Символов в посте
630
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Религия и духовность
Пол аудитории
Женский
Возраст аудитории
35-44
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Образование
Краткое описание
June 16, 12:04

Уйингизда ким яшаяпти?
Агар уйимизга каламуш ёки суварак кириб қолса, дарҳол ташвишга тушамиз. Аммо бир нарсани ўйлаб кўрдингизми?
Агар уйимизда шайтон эркин юрган бўлса-чи?
Сўзларимизда, суҳбатларимизда, телефонларимизда, кунлик одатларимизда у иштирок этаётган бўлса-чи? Нега бундан хавотир олмаймиз?
Бир тўхтаб, ўзимизга назар солайлик.
Уйимизда қандай муҳит ҳукм суради? Намозларимиз қандай аҳволда?
Қуръон билан муносабатимиз қандай? Ёлғиз қолганимизда қандаймиз?
Инсоннинг ҳақиқий ҳоли хилватда кўринади.
Унутмайлик, олдимизда оддий душман эмас, азалий душман турибди. Аллоҳ таоло Исро сурасида шайтонга хитоб қилади:
"
Сен инсонларни Менга итоатсизликка чорлайвер. Бор отлиғу пиёда аскарингни устиларига тўпла. Молларида шерик бўл, бола-чақаларида ҳам шерик бўл. Сенга эргашганларга ваъдалар бер. Аммо билиб қўй, шайтоннинг барча ваъдалари алдов ва ботилдир. Менга ихлос билан бўйсунган иймонли бандаларимни йўлдан оздиришга эса сенинг кучинг етмагай".
Шайтон инсонни бирданига катта гуноҳга бошламайди. Аввал кичик гуноҳни чиройли кўрсатади, кейин одатга айлантиради, охирида эса инсон гуноҳни гуноҳ деб ҳам билмай қўяди. Аста-секин, сездирмай.
Шунинг учун мўминнинг ҳаётида бепарволикка ўрин йўқ. Чунки шайтоннинг мақсади молимизни эмас, иймонимизни тортиб олишдир.
Ўзингизга савол бериб кўринг:
Агар шайтон менинг ҳаётим ҳақида ҳисобот ёзса, у нималарни қайд этар эди?
Қайси заиф нуқтамдан кираётир?
Қайси гуноҳлар билан мени асир қилиб турибди?
Бу саволларга ҳалол жавоб топган инсон нажот йўлини ҳам топади.
Аллоҳ таоло бизларни шайтоннинг васваса ва тузоқларидан асрасин. Қалбларимизни Ўзига боғласин. Уйларимизни Қуръон ва зикр нури билан мунаввар қилсин. Бизни дунёда ҳам, охиратда ҳам солиҳ бандалари қаторида қилсин.
Омин, ё Роббал оламийн.

June 16, 12:00
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

June 15, 11:13

Умр ҳақида тафаккур
Ҳар куни машриқдан чиқиб, мағрибда ботадиган қуёшни кўряпсизми?
У сиз билан гаплашади, фақат сўзсиз. Унинг ҳар бир чиқиши бир ваъда, ҳар бир ботиши бир эслатма. Эслатма шуки, бу дунё тўхтаб қолинадиган жой эмас.
Ойга қаранг.
У аввал нозик бир ҳилол бўлиб, осмонда эндигина пайдо бўлади. Кун сайин ўсади, кенгаяди, тўлинади. Аммо тўлиниши билан бирга қайтиши ҳам бошланади. Ҳеч ким уни тўхтата олмайди.
Инсон умри ҳам шундай. Дунёга ожиз бир жон бўлиб келади. Ўсади, кучга тўлади, ҳаётини орзулар устига қуради. Камолотга етади, кейин эса пастга қараб қайта бошлайди.
Коинотдаги ҳар бир нарса бир ҳақиқатни айтяпти:
Бу дунё доимий манзил эмас, гўё йўл устидаги бекат.
Қуёш ботади. Ой кичраяди. Фасллар алмашади. Ичимликлар қурийди ва яна қайтадан жонланиб, яшнайди. Буларнинг барчаси инсонга бир нарсани эслатади: ҳар бир бошланишнинг охири бор.
Афсуски, кўпчилик қуёшни ҳар куни кўради, аммо унда ўзини кўрмайди. Ойни кузатади, аммо ундан ибрат олмайди. Вақт эса сувдай оқиб кетаверади. Кеча чақалоқ бўлган инсон бугун йигит, эртага қария, индинга эса одамлар унинг жанозасида туришади.
Оқил инсон ҳар чиққан қуёшда янги имконият кўради. Ҳар ботган қуёш билан умридан бир кун кетганини ҳис этади. Ҳар тонг ўзига савол беради:
Аллоҳ менга яна бир кун берди. Бу кунни нима билан тўлдираман?
Мол-дунё қолади. Мансаб қолади. Шуҳрат қолади. Аммо иймон, солиҳ амал ва Аллоҳ учун қилинган хизмат инсон билан бирга охиратга кетади.
Эй кўзи очиқ инсон, вақт ўтяпти. Умр қисқаряпти. Аммо тавба эшиги ҳамон очиқ. Раҳмоннинг раҳмати кенг. Демак, бугун ҳам кеч эмас.
Абадийлик бу дунёда эмас. Абадийлик фақат Аллоҳнинг ҳузуридадир.

June 15, 11:04
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

June 13, 08:44

🔈
Саф сурасининг 1–9-оятлари тафсири
Мазкур оятлар соясида қуйидаги мавзуларга тўхталиб ўтамиз:
🔹
Сўз ва амалнинг бирлиги.
🔹
Мусулмонларнинг сафдошлиги ва бирдамлиги.
🔹
Пайғамбарларга итоат ва Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам рисолатининг ҳақлиги.
👤
Абдуллатиф қори
⬇️
19.6 Мб
🕒
21:25 мин.

June 13, 08:44
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

June 13, 08:44
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

June 12, 16:21

Live stream finished (49 minutes)

June 12, 15:32

Live stream started

June 12, 14:53

Live stream scheduled for
Jun 12 at 18:30