Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

معلمة || Muallemah

muallemah1
Albatta «Robbimiz Allohdir» degan, so'ngra bunda mustaqim turganlarga xavf yo'qdir va ular xafa ham bo'lmaslar ✨
Подписчики
2 387
24 часа
3
30 дней
60
Просмотры
422
ER
17,68%
Посты (30д)
54
Символов в посте
737
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Религия и духовность
Пол аудитории
Женский
Возраст аудитории
25-34
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Образование
Краткое описание
October 26, 04:07

Ибратли қисса:
Садақанинг барокати
​Ушбу бўлган воқеани эшитинг, унда катта ибрат бор...
​Бир ёш йигит ҳар кеча дўстлари билан шароб ичар эди. Лекин ҳар куни уйига қайтаётиб, чўнтагида қолган бор пулини бир бева аёлнинг эшиги тагига ташлаб кетарди. У аёл ҳам, бошқалар ҳам бу пулни ким қўйиб кетаётганини билишмас эди.
​Ҳар тонг эшик олдидан пулни топиб олган бева аёл хурсандчиликдан йиғлар ва қўлларини дуога очиб, шундай дерди:
​«Эй Роббим! Агар ушбу инсон солиҳ бўлса, уни динда собитқадам қил! Агар осий (гуноҳкор) бўлса, уни ҳидоят қил! Сенга рўпара бўладиган кунигача қилаётган бу гўзал амалини унинг нажотига сабаб қил!»
​Аёл бу дуони тинмай такрорлар эди...
​Кунларнинг бирида йигитга бир ёши улуғ инсон дуч келиб: «Ўғлим, ароқни тарк эт! Бу — барча ёмонликларнинг эшигидир», деди.
​Йигит: «Бу кеча охирги марта бораман, кейин бутунлай тарк қиламан», деб ният қилди ва дўстларига қўнғироқ қилди. Лекин дўстларининг ҳаммаси (бахтсиз ҳодиса сабаб) вафот этганини эшитиб, қаттиқ қайғуга ботди ва кўп йиғлади. Шу кеча у неча йиллардан бери қилмаган ишини қилди — таҳорат олиб, йиғлаб-йиғлаб намоз ўқиди.
​Шу кундан эътиборан у шаробни бутунлай ташлади ва солиҳ инсонга айланди.
​Хулоса ва Ибрат
​Йигитнинг яширинча қилган садақаси ва бева аёлнинг ихлос билан қилган дуоси унинг нажотига сабаб бўлди.
​Агар яқинларингиз ёки фарзандларингиз адашганини кўрсангиз, фақат уларни койиб, сиқилиб юрманг. Бунинг ўрнига уларнинг ҳақига кўпроқ садақа беринг ва дуо қилинг — токи Аллоҳ сиз сўраган ҳидоятни ато этсин...
​Дарҳақиқат, биз ўзимиз севган нарсалардан (Аллоҳ йўлида) кечмагунимизча, орзу қилган хайрли ва гўзал оқибатларга эриша олмаймиз.
Muallemah | معلمة

October 25, 19:04

Истихора номозини биласизми?
🌸

October 25, 00:52
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Бирор инсоннинг ички дунёсини билмай туриб, шакл - шамоилига қараб ҳукм чиқарма. Билмайсанми, қаҳванинг таъми аччиқ бўлишига қарамай инсонлар уни татиб кўриб, унга мажнун даражасида ошиқ бўлиб қоладилар.
#номаълум_муаллиф
Muallemah | معلمة

October 24, 04:24

Ўраниш, авратларни ёпиш инсоннинг фитратида бордир.
Эсланг;
Одам Ато ва Ҳавво онамизни шайтон ўша маън қилинган мевадан емоқ учун вас-васа қилди.
Уни есангиз фариштага айланиб,абадий жаннатда қоласиз,шунинг учун Роббингиз сизга уни тақиқлади дея ёлғон қасам билан Аллоҳга туҳмат қилди.
“Бас, шайтон икковларининг беркитилган авратларини очиш учун уларни васваса қилди ва: «Роббингиз сизни ушбу дарахтдан фақат икковингиз фаришта бўлмаслигингиз ёки жаннатда абадий қолмаслигингиз учунгина маън қилди»,-деди.”
(Аъроф;20)
Улар шайтонга эргашдилар ва тақиқланган мевадан едилар.
Шайтон Уларни алдов билан азизликдан паст ҳолатга тушириб қўйди.
Шунда уларнинг авратлари очилиб қолди.
Очилиб қолган авратларини  жаннат дарахтларининг барги билан ёпа бошладилар.
Икковлари дарахтдан татиб кўришганда, авратлари ўзларига кўриниб қолди ва ўзларига жаннат баргларидан тўсиқ тўқий бошладилар.
(Аъроф;22)
Ва хоҳланки ҳали ҳижоб ояти нозил қилинмаган,Аллоҳ уларга авратларини беркитишни буюрмаган эди.
Уялиш инсон зотининг фитратига жойлаштирилган.
Ҳайвонгина бундан мустасно.
Чунки ота-онамиз бўлмиш Одам ва Ҳавво Аллоҳ буюрмасидан аввал авратларини беркиттилар.
(Сиз эса буюрилса ҳам авратингизни ёпмаяпсиз)
Агар сизда авратларингиз очиқлигидан уялиш ҳисси бўлмаса,демак сиз беҳаёликда ҳайвонга етиб олай дебсиз.
Аллоҳ Одам Ато ва Ҳаввога  жазо ўлароқ жаннатдан қувилиш ва авратлари очилишини танлади.
Сиз авратларингизни очиб, шаҳват тўла кўзларга ўзингизни намойиш қилиб, ўзингизни Жаннатдан ва Аллоҳнинг жамолидан маҳрумлик билан жазолаётганингизни биласизми?
Шайтон сизни ҳам “Аллоҳ кечиради”,
“Шароит кўтармайди”,
“Ёшлигингда гўзаллигингни кўз-кўз қилиб ол”,
“Ишламасанг бўлмайди”,
“Ҳамма очиқ юрипти”,
“Ҳижобдагилар ҳам оппоқ эмас”,
деган алдовлар билан “Очиқлик” деган мевани едириб,ҳижоб деган неъматдан узоқроққа улоқтиряпти.
Унинг мақсади жаҳаннамга ўзи билан бирга кўпроқ инсон боласини тортиб кетиш.
Ушбу мақсадга алданиб, шайтоннинг фитна деган мевасини еб, унинг ҳосили ўлароқ эса уялмасдан авратларингизни очиб,душманга эргашиб юрипсиз.
Ахир сизни Робб уятсиз,беҳаё қилиб яратмаган.
Муслима қилиб яратган.
Фитратингизни ҳалқумингизни булғаган шайтоннинг вас-васаси бузган ҳолос.
“Аллоҳ юзни ҳаром қилмаган” деб сафсата сотманг.
Эй Набий, жуфтларингга, қизларингга ва мўминларнинг аёлларига айт:
“Жилбобларини ўзларига яқин қилсинлар. Ана ўша уларнинг танилмоқлари ва озорга учрамасликлари учун яқинроқдир. Аллоҳ ўта мағфиратли ва раҳимли зотдир.”
(Аҳзоб;59)
Эътибор беринг “Танилмоқлари ва озорга учрамасликлари учун”  дейилмоқда.
Инсонлар сизни фақат юзингиздангина таниб олади холос.
Бўй-бастингиздан таниб олиш эса онангизнинг фазилати.
Ҳижоб сиз даъво қилгандек сизга озор бериш,сизни бахтсиз қилиш, ризқингизни қийиш учун эмас, сизни озорлардан ҳимоя қилиб,шарафингизни азиз қилиш учун амр этилди.
Ё бу амрга бош эгиб шараф билан ҳижобланинг, ёки очиқ авратларингизни тоза қалбингиз ортига яширишни бас қилиб, Аллоҳ учун У Зот буюргандек ҳижобланган муслималардан тилингизни тортинг!
Биз эса бизни маломат қилсангиз ҳам, фитратингиздаги ҳаё жойига қайтарилишини, сиз ҳам жаннат соҳибалари сафига қўшилишингизни, тоза қалбингиздан силжиб қолган иймонингиз ҳам тозаланиб,ҳижобга бурканиб, азизлигингизга қайтишингизни  сўраб Роббга дуо қиламиз!
Агар Аллоҳ сизни ислом билан неъматлантирган бўлса, ҳижоб билан ҳам шарафлантириб қўйсин азизам!
•Осиё Абдулазим қизи
@актуальное
Muallemah | معلمة

October 23, 13:20
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

Назар туяни қозонга, одамни мозорга элтади!
Назар бу бор нарса. Ўзингизга доим фалақ ва нас сураларини ўқиб дам солиб юринг.
Muallemah | معلمة

October 23, 09:20
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Садақотлар Аллоҳнинг ғазабини ўчиради. Солиҳ амаллар кетма-кетлигини улаш Аллоҳга бандаларини севимли қилишига сабабчи бўлади. Яратувчимизга севимли бўлиш Аллоҳнинг раҳмати ва неъматларини зиёда қилади.
Жума куни эҳсон қилишни одатга айлантирганларга ҳайрия учун...
9860260101861409
М. Х.

October 23, 05:12
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

Ака ва сингиллар ўртасидаги меҳр оқибат
Muallemah | معلمة

October 23, 02:15
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ.
Инсон табиатан доим хайрлисига толибдир...
Кулсак ҳам, йиғласак ҳам хайрлиси...
Яшасак ҳам, ҳатто кетар чоғда ҳам хайрлиси бўлсин деймиз...
Майли, истаганларимиз бўлмасин,
Аллоҳ таоло биздан рози бўлсин!
Ана ўша ҳаққимиздаги энг хайрлисидир...
Аллоҳнинг раҳматию мағфиратига тўлсин. Дуоларимиз ижобати, икки дунё азизлиги ва саодатига етказсин. Амийн.
Муборак жуманинг барча хойриётлари барчамизга бўлсин.  Каҳф сурасини ўқишни унутманг!
Muallemah | معلمة

October 22, 03:39
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Оқил ва доно инсонлар ўзгаларнинг шахсий ишларига аралашмайдилар, ўзларини чақирилмаган жойга тиқиштирмайдилар. Кераксиз нарсалар билан овора бўлиб, «чақирилмаган меҳмон»га айланмайдилар.
​Ҳадиси шарифда айтилганидек: «Кишининг ўзи учун беҳуда бўлган нарсаларни тарк қилиши — унинг Исломи гўзаллигидандир».
​Имом Мужоҳид раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Биродарингиз билан учрашганда: "Қаердан келяпсиз?", "Қаерга кетяпсиз?" деб сўраманг ва унга қаттиқ тикилиб қараманг».
​Имом Аъмаш раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Биз кўрган улуғлар биродари билан бир ойлаб кўришмаган бўлса ҳам, "Аҳволингиз қандай?" дейишдан бошқа ортиқча саволга ўтмасдилар».
Muallemah | معلمة

October 21, 02:03
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Қариндошлик алоқасини боғлаш молга барака келтиради
Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Ажр-савоби энг тез келадиган ибодат қариндошлик алоқасини боғлашдир. Агар бир оила аъзолари қариндошлик алоқасини боғлашса, гарчи фожир (гуноҳкор) бўлсалар ҳам ўзларидан кўпайиб, мол-дунёлари мўл бўлади».
📚
Ибн Ҳиббон ривояти, саҳиҳ ҳадис.
Muallemah | معلمة