Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

Ogoh.uz | Rasmiy kanal

ogohuzofficial
Ogoh.uz – ахборот-таҳлилий порталининг расмий канали! ✔️ Энг янги хабарлар ва ахборотлар; ✔️ Қизиқарли видеоматериаллар; ✔️ Долзарб мавзулар таҳлили. ⚡️ Янгиликларнинг live тасмаси – @ogohlive 📬 Мурожаат қилинг: @Ogohga_yoz_bot
Подписчики
8 877
24 часа
-28
30 дней
159
Просмотры
72
ER
0,81%
Посты (30д)
262
Символов в посте
412
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Новости
Пол аудитории
Женский
Возраст аудитории
35-44
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Государственный и публичный сектор
Краткое описание
October 26, 15:49
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Тадқиқотда prime editing деб аталувчи янги усул қўлланилган. CRISPR-Cas9 каби анъанавий технологиялар кўпинча генларни фаолиятдан тўхтатишга қаратилган бўлса, prime editing ДНКнинг муайян қисмларини аниқ жойда қўшиш, ўчириш ёки алмаштириш имконини беради. Бу усулни ДНКдаги хатони тузатувчи микроскопик таҳрир воситасига қиёслаш мумкин.
Батафсил ўқиш
@ogohuzofficial

October 26, 14:53
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Ван исмли фуқаро хонадонидаги заргарлик буюми йўқолгани ҳақида ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилган. Ижарада яшовчи эркак қимматбаҳо буюмларини сақлаш учун ишончли жойи бўлмагани сабабли уч йил давомида олтин занжирни ошхона раковинаси остидаги тумбочкада яшириб келган.
Батафсил ўқиш
@ogohuzofficial

October 26, 14:25
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Ўзбекистонлик олима Бутунжаҳон фанлар академияси вице-президенти бўлди
Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти, биология фанлари доктори, профессор
Шаҳло Турдиқулова Бутунжаҳон фанлар академияси (TWAS) вице-президенти этиб сайланди.
Бу Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиё учун тарихий натижа
— шу пайтга қадар минтақадан ҳеч бир вакил академия раҳбариятида бундай юксак лавозимга сайланмаган.
Шаҳло Турдиқулова
— генетика ва биотехнология соҳасидаги таниқли олима. У Ўзбекистонда инсон генетикаси бўйича илмий мактабга асос солган, COVID-19га қарши Ўзбекистон–Хитой вакцинаси яратилишида ҳам иштирок этган.
Маълумот учун, Бутунжаҳон фанлар академияси
112 мамлакатнинг етакчи тадқиқотчиларини
, жумладан, Нобель мукофоти лауреатларини бирлаштиради.
@ogohuzofficial

October 26, 12:51
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Шунингдек, амалдаги давлат буюртмаси ва кино лойиҳаларини харид қилиш тизими замонавий киноиндустрия талабларига мос келмаётгани айтилди. Айрим режиссёрларга олтитагача, муаллифларга эса еттитагача лойиҳа бириктирилган. Бундай шароитда ҳар бир асарни сифатли тайёрлаш қийинлашади.
Батафсил ўқиш
@ogohuzofficial

October 26, 11:36
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Сотиладиган кўчмас мулк Тошкент шаҳри Миробод тумани, Тарас Шевченко кўчаси, 21-уйда жойлашган. Умумий майдони 10 479 квадрат метр бўлган тўртта бино 65 млрд 968 млн сўмга, компанияга тегишли 2 012 та асосий восита эса 32 млрд 406 млн сўмга баҳоланган.
Батафсил ўқиш
@ogohuzofficial

October 26, 09:45

Тошкентда иситиш мавсуми қачон бошланиши маълум қилинди Тошкент шаҳар ҳокимлиги иситиш мавсуми бошланиши учун ўртача суткалик ҳаво ҳарорати кетма-кет беш кун давомида +8 даражадан паст бўлиши кераклигини маълум қилди. Қайд этилишича, қарор қабул қилишда…

October 26, 07:44
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Тошкентда иситиш мавсуми қачон бошланиши маълум қилинди
Тошкент шаҳар ҳокимлиги иситиш мавсуми бошланиши учун ўртача суткалик ҳаво ҳарорати кетма-кет беш кун давомида +8 даражадан паст бўлиши кераклигини маълум қилди.
Қайд этилишича, қарор қабул қилишда ҳақиқий об-ҳаво шароити ҳам ҳисобга олинади. Ҳаво кескин совиб кетган тақдирда, иситиш мавсумини бошлаш бўйича қарор кечиктирилмайди.
Ҳозирда шаҳар хизматлари ва «Veolia Energy Tashkent» мутахассислари томонидан тизимларни иситиш мавсумига тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда. Иссиқлик таъминоти қачон бошланиши ҳақида қўшимча маълумот берилади, дейилади хабарда
@ogohuzofficial

October 26, 07:12
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

1 ноябрдан электр энергияси ва табиий газни автоматлаштирилган ҳисобга олиш тизимларига уланган корхоналар учун ойлик олдиндан тўлов миқдори 15 фоизга туширилади. Бу имтиёз ҳисоблагичлари масофадан туриб узиш ва қайта улаш имкониятига эга бўлган истеъмолчиларга татбиқ этилади.
Батафсил ўқиш
@ogohuzofficial

October 26, 03:49
Файлы недоступны
4
Открыть в Telegram

⚡️
Тошкентда икки кўчада БРТ қурилиши сабаб ҳаракат чекланади
25 октябрдан Сергели ва Юнусобод туманларида тезкор автобуслар учун алоҳида йўлаклар қурилиши бошланади.
Қурилиш ишлари олиб бориладиган ҳудудлар:
➖
Янги Сергели кўчаси
— 1 368 метр. Янги Сергели ва Чўштеpa кўчалари кесишмасидан СОУЕАСТ сервис марказигача;
➖
Амир Темур шоҳкўчаси
— 1 430 метр. Аҳмад Дониш кўчаси кесишмасидаги йўл ўтказгичдан Шаҳристон кўчаси кесишмасигача.
Кўчалар тўлиқ ёпилмайди.
Қурилиш йўлнинг марказий қисмида олиб борилади, қолган ҳаракат йўлаклари очиқ қолади.
Ҳайдовчиларга сафарни олдиндан режалаштириш, вақтинчалик йўл белгиларига амал қилиш ва зарур ҳолларда муқобил йўналишлардан фойдаланиш тавсия этилмоқда.
@ogohuzofficial

October 26, 03:07
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Олимлар ҳайвонларнинг ҳаракатланиш йўналишлари ва яшашига таъсир қилувчи омилларни ўрганишда фототузоқлар ҳамда сунъий йўлдош белгилари ёрдамидан фойдаланмоқда.
Батафсил ўқиш
@ogohuzofficial