
Ona xaqida sherlar
О Н А М
Онам ҳаёт дейиш қанчалик яхши
Қанотли қушдексиз аслида шундай
Тоғ каби ортингизда қалқонингиз у
Жунбушга келади ҳар қандай одам
Онам ҳаёт дейиш ванчалик яхши
Хотиржам кўнгилу хаёл боғингиз
Гердайиб юрасиз давраларда хўп
Ҳавасла топилар қаровчилар ҳам
Онам ҳаёт дейиш қанчалик яхши
Уйингиз файзли, Қут барокоти бор
Дунёда алишиб бўлмас ҳеч қачон
Фаришта тимсоли дилингизда жо
Онаси ҳаётлар бахтлисиз англанг
Ўтмас гапимни сиз бир оз тингланг
Дурга тенг дуосин олинг шу дамда
Токи юрагингиз тутмай армонлар.
➪
@Ona_haqida_sherlar
🍃
Ота онасига мехрибонлар канали
🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
➪
@Ona_haqida_sherlar
🍃
Ота онасига мехрибонлар канали
🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Siz ham hoziroq buyurtma bering...
Ko'proq malumot
Instagram
Buyurtma uchun:
+998 50 504 66 60
Sifatli va chiroyli gipsli o'yinchoqlar
Bolajonlar uchun xavfsiz va qiziqarli Sovg'a va bayramlar uchun ajoyib tanlov
Дуо қилиб ёнимда ҳардам,
Меҳрибоним доимо малҳам,
Кўзларимда кўрсатмайди нам,
Чиройлигим, мунисим онам.
Эркалатар, силайди бошим,
Дардим олиб, артади ёшим,
Фариштамда жаннат қуёшим,
Чиройлигим, энг зўри онам.
Ўзиз асранг, ҳориб қолибсиз,
Рўзғор дея, чарчаб толибсиз,
Ўзиз киймай, бизга олибсиз,
Чиройлигим, мунисим онам.
Қийнамасин сизни дард-алам,
Қошингизга ярашар қалам,
Доим дейсиз, болам-а болам,
Чиройлигим, энг зўри онам.
Сиз борсизки, кўксим кераман,
Энг чиройлик гулар тераман,
Жоним тугул, борим бераман,
Чиройлигим, мунисим онам.
Ўзиз ўйлаб, олинг энди дам,
Не кийсангиз, ярашар бирам,
Кўрманг энди икки дунё ғам,
Чиройлигим, энг зўри онам.
Фариштамсиз, жаннатим онам.
✍️
Солиҳабегим
➪
@Ona_haqida_sherlar
🍃
Ота онасига мехрибонлар канали
🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
СЎРАНГ!
Совқотиб дилдирар айни ёз фасли,
Мунғайган танасин гул билан ўранг,
Бир чимдим мехрни қийматин асли,
Отасин йўқотган боладан сўранг.
Кўзлари мунглию, тақдири қотил,
Чорлови эй ажал кўксимга отил,
Сочлари тўзғиган паришонхотир,
Боласин йўқотган Онадан сўранг.
Қадди ҳам эгилиб, бўлиб қолган дол,
Қирққа кирмасидан соч оқарган чол,
Ўзини ҳолига, ўзи бўлган лол,
Боласин йўқотган отадан сўранг.
Эшикка термулиб мунгли кўзлари,
Қўлида нон ушлаб ухлаган аранг,
Бир чимдим мехрни қийматин асли,
Онасин йўқотган боладан сўранг.
Елкасига ортиб дунё ғамини,
Бирма-бир тўлдириб рўзғор камини,
Ўттиз ёшда тортиб туллик тамини,
Ёрини йўқотган бевадан сўранг.
Ёлғизлик қийнаган, жонидан тўйган,
Кўрпасин офтобга илдириб қўйган,
Келинлар олдида номусдан ўлган,
Кампирин йўқотган чоллардан сўранг.
Юзлари буришиб, беллари толган,
Кўзини нурларин ёлғизлик олган,
Кенг уйда бир ўзи мунғайиб қолган,
Чолини йўқотган кампирдан сўранг.
Совқотиб дилдирар йилнинг тўрт фасли,
Мунғайган танасин гул билан ўранг.
Бир чимдим мехрни қийматин асли,
Вужудда қийналган виждондан сўранг.
📙
-Камронбек Исмоило
в.
➪
@Ona_haqida_sherlar
🍃
Ота онасига мехрибонлар канали
🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Меҳрибоним онам.
Синовлар олами олса хаёлим,
Бўғзимга чанг солса дард деган золим,
Ҳеч кимса сўрамас бир бора ҳолим,
Сиз каби меҳрибон топмадим онам.
Сўзларим ўтмайди туққан боламга,
Сиғмай кетаяпман шу кенг оламга,
Фақат сиз йиғлайсиз унсиз ноламга,
Сиз каби меҳрибон топмадим онам.
Турмушни елкамга кийиб олганда,
Ёрим кўзларимни ўйиб олганда,
Оловли йўллардан куйиб қолганда,
Сиз каби меҳрибон топмадим онам.
Боламан сиз учун қари бўлсам ҳам,
Бир оз кўзингиздан нари бўлсам ҳам,
Чақишга шай турган ари бўлсам ҳам,
Сиз каби меҳрибон топмадим онам.
Ҳақиқат тополмай айласам фарёд,
Сабр йўлларида бўлганда касод,
Ғурурим ўзимни қилганида мот,
Сиз каби меҳрибон топмадим онам.
➪
@Ona_haqida_sherlar
🍃
Ота онасига мехрибонлар канали
🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
ОНАИЗОР
Йиғлаб кўз ёшингиз тўлса анхордек
Дунё кўзингизга кўринса тордек
Мағрур бошингизни экканда ғамлар
Ким силар бошингиз онаизордек
Кўнгил ойнангизга қўнганда гардлар
Азиз жонингизни куйдирса дардлар
Сизни ташлаб кетса дўсту номардлар
Ким билар қадрингиз онаизордек
Ер қаттиқ туюлса олисдек осмон
Ҳалқумга келганда омонат бу жон
Беш кунлик дунёда бор бўл деб ҳар он
Ким тилар умрингиз онаизордек
Унинг бағри -дунё дунё бир гўдак
Унинг меҳри -уммон уммон бир кўлмак
Ҳеч нарсаси йўқдир меҳрдан бўлак
Ким тилар бахтингиз онаизордек
✍
Хуршид Карим
➪
@Ona_haqida_sherlar
🍃
Ота онасига мехрибонлар канали
🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Қачон ақл кирар сенга эй нодон,
Унга мехр берсанг хақ тўлармидинг...
Сени кутавериб кўзлари гирён,
Онангни зор қилиб, зўр бўлармидинг...
Қўйгин дунёсининг санамларини,
Бориб ол кўнглининг аламларини,
Эшитгин армоннинг қадамларини,
Онангни зор қилиб, зўр бўлармидинг...
Сочининг оқлари сенинг ташвишинг,
Ундай дўст бўлолмас бирор бир кишинг,
Чорласа учиб бор, ташлаб бор ишинг,
Онангни зор қилиб, зўр бўлармидинг...
Ниманинг изидан чопасан тинмай,
Муштипар инсонинг қадрини билмай,
Берган танбеҳларин назарга илмай,
Онангни зор қилиб, зўр бўлармидинг...
Дуоси дунёни берган қўлинга,
Мехри сув бўлганку кўнгил чўлинга,
Сен номард интизор қилдинг йўлинга,
Онангни зор қилиб, зўр бўлармидинг...
Баҳона излама ёлғондир бари,
Ҳасратга тўлгандир юрагин қари,
Сени қумсайверар кун ўтган сари,
Онангни зор қилиб, зўр бўлармидинг.
Зоҳид Зиё
➪
@Ona_haqida_sherlar
🍃
Ота онасига мехрибонлар канали
🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Қандай қилиб солиҳ ота-она бўлиш мумкин? Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид, Дониёр Насриддинов..
Qanday qilib solih ota-ona bo'lish mumkin? Hasanxon Yahyo Abdulmajid, Doniyor Nasriddinov
MuslimFM
⚡️
АММАЖОН
❗️
Аммам бор менинг,
Ҳар бир сўзи қадрли,
Аммам бор менинг,
Ишонганим суюкли.
Аммам бор менинг,
Дунёдаги энг гўзал гул,
Амма, сизни яхши кўраман!
📱
АММАЛАРНИ ЯХШИ КЎРИНГ
Чоптиради омад деган отингизни,
Яширади, тўғирлайди хатонгизни,
Сизданда зўр қадрлайди отангизни,
Аммаларни яхши кўринг, аммаларни.
Жиянга хос бурчингиз бор бўйнингизда,
Чопиб, чопиб хизмат қилар тўйингизда,
Биттагина расми бўлсин уйингизда,
Аммаларни яхши кўринг, аммаларни.
Кулгу бериб туринг маҳзун юзларига,
Тафтингизни тутинг юрак музларига,
Кўзларингиз ўхшаб кетар кўзларига,
Аммаларни яхши кўринг, аммаларни.
Худойимга бориб етар тилаклари,
Дуолардан тўхтамайди билаклари,
Отангизнинг бу ҳаётда тиргаклари,
Аммаларни яхши кўринг, аммаларни.
©
Мактуба ШАЙДО
➪
@Ona_haqida_sherlar
🍃
Ота онасига мехрибонлар канали
🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?