Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi

oqqorgon_hokimligi
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Подписчики
6 464
24 часа
-3
30 дней
-74
Просмотры
892
ER
13,8%
Посты (30д)
208
Символов в посте
1 076
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Политика
Пол аудитории
Мужской
Возраст аудитории
25-34
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Государственный и публичный сектор
Краткое описание
September 11, 12:56
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

ДИҚҚАТ
,ЭЪЛОН!
ОММАВИЙ САЙЁР ҚАБУЛГА ТАКЛИФ ЭТАМИЗ!
Аҳолининг ижтимоий муаммоларини бевосита жойида тинглаш, уларга тезкор, манзилли ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Оққўрғон тумани "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази директори томонидан
оммавий сайёр қабул
ташкил этилмоқда.
📅
Сана:
12 сентябр куни

Вақти:
Соат 10:00 дан бошланади
📍
Манзил:
Оққўрғон тумани "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази биносида
Барча фуқароларимизни очиқ ва самимий мулоқотга таклиф этамиз. Сизнинг ҳар бир мурожаатингиз диққат билан ўрганилади ва ижроси назоратга олинади.
#ОммавийСайёрҚабул
#ОққўрғонТумани
#ИнсонМаркази
#ИжтимоийҲимоя
#СайёрҚабул
📇
Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
😎
Telegram
😎
Instagram
🌐
Facebook
😎
YouTube
🕸
WebSayt

September 11, 11:23
Файлы недоступны
10
2
Открыть в Telegram

"КАМБАҒАЛЛИКДАН ФАРОВОНЛИК САРИ": АҲОЛИ ДАРОМАДИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНДИ
Оққўрғон туманида аҳоли бандлигини таъминлаш, оилавий даромадларни ошириш ва камбағалликни қисқартириш борасида амалга оширилаётган ишларни янада кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Туман ҳокимлиги биносида туман ҳокими Тўра Боболов, туман прокурори Абдухамид Маннанов, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Илғор Турғунов раҳбарлигида тумандаги барча корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури доирасида белгиланган вазифалар ижроси, аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш, ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш ва даромадли меҳнатга жалб этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, ҳар бир маҳаллада камбағалликни қисқартириш бўйича манзилли ишларни ташкил этиш, эҳтиёжманд оилалар билан индивидуал ишлаш, уларнинг мавжуд имкониятларидан самарали фойдаланган ҳолда доимий даромад манбаини шакллантириш бўйича вазифалар белгилаб берилди.
Корхона ва ташкилотлар раҳбарларига ҳудуддаги ишсиз аҳолини бандликка жалб этиш, мавжуд бўш иш ўринларидан самарали фойдаланиш ҳамда янги иш ўринлари яратиш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш топширилди.
Йиғилиш якунида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, ҳар бир йўналиш бўйича масъулларни белгилаш ва натижадорликни мунтазам назорат қилиб бориш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Асосий мақсад — аҳолини доимий даромад манбаи билан таъминлаш,
📇
Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
😎
Telegram
😎
Instagram
🌐
Facebook
😎
YouTube
🕸
WebSayt

September 11, 11:14
Файлы недоступны
10
2
Открыть в Telegram

САВДО СОҲАСИДА ҚОНУНИЙЛИК ВА ТАРТИБНИ ТАЪМИНЛАШГА ЭЪТИБОР КУЧАЙТИРИЛДИ
Оққўрғон туманида яширин иқтисодиётни қисқартириш, савдо соҳасида қонунийликни таъминлаш ҳамда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тартибга солиш юзасидан амалий чора-тадбирлар белгиланмоқда.
Жорий йилнинг 11 сентябр куни туман ҳокими Тўра Боболов, туман прокурори Абдухамид Маннанов ҳамда тегишли масъуллар иштирокида туман марказида жойлашган «Деҳқон» бозорида савдо фаолиятини ташкил этиш ҳолати ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида бозорда савдо-сотиқ ишларининг белгиланган тартиб асосида ташкил этилгани, тадбиркорлик субъектларининг қонуний фаолият юритиши, савдо жойларидан самарали фойдаланиш ҳамда яширин иқтисодиётнинг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Масъулларга савдо соҳасида қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлаш, ноқонуний савдо ҳолатларига йўл қўймаслик, тадбиркорлар учун зарур шароитларни яратиш ва бозорда тартиб-интизомни янада кучайтириш бўйича тегишли вазифалар белгилаб берилди.
Шунингдек, савдо объектларида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига қонунчилик талабларига қатъий амал қилиш, фаолиятни белгиланган тартибда юритиш ҳамда солиқ ва ҳисоб-китоб интизомига риоя этиш муҳимлиги тушунтирилди.
Асосий мақсад — савдо соҳасида очиқлик ва қонунийликни таъминлаш, яширин иқтисодиётга барҳам бериш ҳамда тадбиркорлик учун соғлом ва шаффоф муҳит яратиш.
📇
Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
😎
Telegram
😎
Instagram
🌐
Facebook
😎
YouTube
🕸
WebSayt

September 11, 11:10
Файлы недоступны
10
2
Открыть в Telegram

ОҚҚЎРҒОНДА ЯНГИ ҒАЛЛА МАВСУМИГА ПУХТА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИЛМОҚДА
Оққўрғон туманида 2027 йил ғалла ҳосили учун ғалла экиш мавсумига тайёргарлик ишларини тизимли ташкил этиш мақсадида кўргазмали семинар ўтказилди.
Жорий йилнинг 11 сентябр куни Қаҳрамон МФЙ ҳудудидаги фермер хўжалиги дала майдонида ташкил этилган семинарда Тошкент вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари Равшан Норбўтаев, туман ҳокими Тўра Боболов, туман прокурори Абдухамид Маннанов, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Илғор Турғунов, соҳавий мутасаддилар ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди.
Семинар давомида ғалла экиш мавсумини белгиланган агротехник талаблар асосида сифатли ва уюшқоқлик билан ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, уруғлик донни тайёрлаш, ер майдонларини экишга сифатли тайёрлаш, замонавий агротехнологияларни қўллаш, дон экиш отрядларини шакллантириш ва уларнинг самарали фаолияти учун зарур шароитларни яратиш, қишлоқ хўжалиги техникаларининг мавсумга шайлигини таъминлаш бўйича вазифалар белгилаб берилди.
Шунингдек, ғалла экиш жараёнида мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш, белгиланган муддатларга қатъий риоя қилиш ва юқори ҳосилдорликка эришиш учун ҳар бир далада агротехник тадбирларни сифатли амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.
Мақсад — ғалла экиш мавсумини юқори савияда ташкил этиб, келгуси йилда мўл ва сифатли дон ҳосили етиштириш учун мустаҳкам замин яратиш.
📇
Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
😎
Telegram
😎
Instagram
🌐
Facebook
😎
YouTube
🕸
WebSayt

September 11, 11:04
Файлы недоступны
10
2
Открыть в Telegram

#Жараён
#Process
#Процесс
#Оққўрғон
Ҳар бир мурожаат – эътиборда!
Жорий йилнинг 11 сентябр куни Оққўрғон тумани ҳокимлиги биносида навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
Қабул жараёнида муаммоси ва таклифи бўлган 25 нафардан ортиқ фуқаролар билан юзма-юз суҳбат ўтказилиб, уларнинг мурожаатлари бирма-бир тингланди.
Очиқ ва самимий мулоқот тарзида ташкил этилган қабулда туман ҳокими Тўра Боболов бошчилигида ҳоким ўринбосарлари, тумандаги тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этиб, фуқароларнинг мурожаатларини тинглади.
Фуқаролар томонидан кадастр, моддий ёрдам, даволаниш, тадбиркорлик, ишга жойлашиш каби қатор йўналишлар бўйича мурожаатлар билдирилди.
Мурожаатларнинг айримлари жойида ижобий ҳал этилди, қолганлари бўйича эса қонуний тушунтиришлар берилди ҳамда тегишли ташкилот ва корхоналарга ижро учун йўналтирилди.
Таъкидланганидек, ҳар бир мурожаат белгиланган тартибда ўрганилиб, қонуний асосда ўз ечимини топади.
👉
Маълумот ўрнида: “Ҳоким қабули”да иштирок этиш учун фуқаролар туман ҳокимлигининг девонхона бўлими орқали олдиндан мурожаат қилишлари мумкин.
📇
Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
😎
Telegram
😎
Instagram
🌐
Facebook
😎
YouTube
🕸
WebSayt

September 11, 08:43
Файлы недоступны
4
2
Открыть в Telegram


Oqqo‘rg‘onda yoshlar bilan ochiq muloqot o‘tkazildi
!
😄
MKBANK tomonidan
Oqqo‘rg‘on tumanida mehnat yarmarkasi t
ashkil etilib, unda
yoshlar
bilan ochiq muloqot o'tkazildi.
🔻
Mehnat yarmarkasida tumandagi korxona va tashkilotlarda mavjud bo‘sh ish o‘rinlari taqdim etilib, ish izlayotgan fuqarolarga bandlik imkoniyatlari haqida ma’lumot berildi.
🔺
Yoshlar bilan o‘tkazilgan ochiq muloqotda
esa ularning tadbirkorlik tashabbuslarini qo‘llab-quvvatlash va loyihalarini moliyalashtirish masalalari muhokama qilindi.
🔹
Muloqot davomida yoshlarning taklif va murojaatlari tinglanib, ularni hal etish yuzasidan mas’ullarga tegishli topshiriqlar berildi.
📇
Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
😎
Telegram
😎
Instagram
🌐
Facebook
😎
YouTube
🕸
WebSayt

September 11, 07:29
Файлы недоступны
5
2
Открыть в Telegram

Туман ҳокимлиги ходимлари учун навбатдаги иқтисодий ўқиш ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2026 йил 17 июлдаги 07-15-1-сонли топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 11 сентябрь куни Оққўрғон тумани ҳокимлиги ходимлари учун 2026 йилнинг III чорагидаги навбатдаги иқтисодий ўқиш ўтказилди.
Унда 2026 йилнинг январь-сентябрь ойларида иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларини ривожлантиришнинг тизимли вазифалари ва мақсадли кўрсаткичларига эришилишини таъминлаш бўйича вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Иқтисодий ўқиш давомида белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш, ижро интизомини мустаҳкамлаш ҳамда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни самарали ташкил этиш юзасидан масъулларга тегишли вазифалар белгилаб берилди.
📇
Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
😎
Telegram
😎
Instagram
🌐
Facebook
😎
YouTube
🕸
WebSayt

September 11, 03:55
Файлы недоступны
7
2
Открыть в Telegram

Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш — депутатлик назоратида
🔴
Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳридаги «Нуронийлар маскани»да Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Озода Парпибоева бошчилигида очиқ мулоқот ўтказилди.
Zoom платформаси орқали ташкил этилган тадбирда вилоятдаги маҳаллий Кенгаш депутатлари, партиянинг ҳудудий раҳбарлари ва фаоллари иштирок этди.
Мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида жорий йил 3 сентябрь куни камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш борасидаги ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда белгиланган вазифалар ҳамда уларнинг ижросини таъминлашда депутатларнинг иштироки муҳокама қилинди.
Депутатлик назоратини кучайтириш, сайловчиларни қийнаётган муаммоларни жойида ўрганиш ва уларга амалий ечим топиш, фуқаролар билан бевосита мулоқот ҳамда мурожаатлар билан ишлаш самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Бу жараёнда партиянинг Сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни изчил амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.
Муҳокамалар асосида ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш ва даромад манбаларини кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Тадбирда ижтимоий-сиёсий жараёнларда фаол иштирок этиб, инсон қадрини улуғлаш, ижтимоий адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга ҳисса қўшаётган маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамда партиянинг Тошкент вилояти Кенгаши ходимлари тақдирланди. Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Озода Парпибоева уларга «Адолат» кўкрак нишонларини тантанали равишда топширди.
Мулоқот якунида ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири турганини инобатга олиб, аҳоли муаммоларини ҳал этиш ва белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда амалий натижаларга эришиш зарурлиги таъкидланди.
📇
Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
😎
Telegram
😎
Instagram
🌐
Facebook
😎
YouTube
🕸
WebSayt

September 11, 03:53
Файлы недоступны
10
2
Открыть в Telegram

⚡️
"Диққат болалар" профилактик тадбири доирасида Оққўрғон туманида жойлашган мактаблар олдидаги йўл чизиқлари янгиланди.
▶️
Болалар хавфсизлигини таъминлаш ва улар иштирокида содир бўлиши мумкин бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида йўл ёқасида жойлашган Оққўрғон туманидаги умумтаълим мактаблари олдидаги
пиёдалар ўтиш жойи чизиқлари янгиланди
.
📇
Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
😎
Telegram
😎
Instagram
🌐
Facebook
😎
YouTube
🕸
WebSayt

September 10, 13:03
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

СЕНТЯБР ойида Оққўрғон туманидаги бўш иш ўринлари (ваканция)
📇
Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
😎
Telegram
😎
Instagram
🌐
Facebook
😎
YouTube
🕸
WebSayt