Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

POZITIV PSIXOLOG

pozitivpsixolog
Shaxsiy, oilaviy va sotsial munosabatlar bo‘yicha psixolog, o‘qituvchi, kouch, supervizor, mentor, trener... Konsultatsiya uchun +998919517007 +998912167697 @pozitiv_psixolog 17 yillik tajriba Bakalavr O‘zMU, Magistr QarDU, PhD,...
Подписчики
1 977
24 часа
6
30 дней
-24
Просмотры
325
ER
16,44%
Посты (30д)
105
Символов в посте
585
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Психология
Пол аудитории
Женский
Возраст аудитории
25-34
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Психология и консультация
Краткое описание
September 10, 01:33
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Агар дунё тор бўлиб кетган бўлса, ҳамма нарсадан зерикиш, ҳисларингизда оғирлик, ҳеч ким ҳеч нарса ёқмаётган ҳолатда бўлсангиз, сизни табриклайман. Эски версиянгиз ўляпти, янги эшик олдидасиз.
Бу жараённинг охири эмас, балки олдинги версиянгиз ўз ҳаётини тугатаётган пайтдасиз...
Н. Садатова
@pozitiv_psixolog

September 10, 01:30
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Доктор Муҳаммад Ротиб Набулсий ҳафизаҳуллоҳ:
"Фарзандлар оилада қулоқлари билан эмас, кўзлари билан таълим оладилар" деганлар.
Болангнинг кўз ўнгида фақирга моддий ёрдам беришинг, садақа ҳақидаги мингта дарсга тенгдир.
Болангнинг кўз ўнгида ахлатни чиқинди ташлайдиган жойга ташлашинг, поклик, тозалик ҳақидаги панд-насиҳатлардан таъсирлироқдир.
Тарбияда ўзимиз намуна бўлайлик!
Ортда қолманг!
Биз билан ривожланинг!
+998919517007
+998912167697
@pozitivpsixolog
@pozitiv_psixolog

September 10, 01:26
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Агар сенга қалбинг ва қадр-қимматинг ўртасида танлов имконияти берилса, қадр-қимматингни танла! Акс ҳолда ҳар иккисини йўқотасан...!
Адҳам Шарқовий
T.me/pozitivpsixolog

September 09, 11:13
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Бугун мен учун алоҳида, ҳаяжонли кун…
Кўплаб изланишлар, ўқишлар, таҳлиллар ва меҳнатлар натижаси бўлган
монографиям нашрдан чиқди.
🤍
📖
«Вояга етмаганларда агрессив хулқ-атвор шаклланишига таъсир этувчи омиллар»
Бу китоб мен учун оддий илмий иш эмас.
Унда бола ва ўсмир хулқидаги агрессиянинг ортида қандай омиллар тургани, унинг шаклланишига
оила, ижтимоий муҳит, тенгдошлар, виртуал макон ва психологик омиллар
қандай таъсир қилиши ҳақида фикр юритилади.
Нега бу мавзу бугун жуда долзарб?
Чунки бугун биз баъзан боланинг
тажовузкор хулқини кўрамиз, аммо унинг сабабини кўрмаймиз.
Бола бақиради — «тарбиясиз» деймиз.
Жаҳл қилади — «характери ёмон» деймиз.
Ёпилиб қолади — «ўзгариб кетибди» деймиз.
Аммо бир саволни беришимиз керак:
«Бу боланинг қалбида нима содир бўляпти?»
Агрессив хулқ кўпинча шунчаки «ёмонлик» эмас. Унинг ортида эътиборга эҳтиёж, оилавий муносабатлар, эмоционал зўриқиш, рад этилганлик ҳисси, ижтимоий муҳит ёки виртуал макон таъсири каби омиллар бўлиши мумкин.
Шунинг учун болани фақат
жазолаш эмас, тушуниш ва ўз вақтида психологик ёрдам бериш
муҳим.
🌱
Бугун боланинг хулқини тушуниш — эртанги жамиятни ҳимоя қилишдир.
Ушбу монография психологлар, педагоглар, ота-оналар, тадқиқотчилар ва вояга етмаганлар билан ишловчи мутахассислар учун фойдали манба бўлишига ишонаман.
Бу китоб — менинг илмий изланишларимнинг бир босқичи.
Аммо энг муҳими, у
болаларнинг қалбига бефарқ бўлмасликка чақирув
дир.
❤️
Ҳар бир катта натижанинг ортида кўринмайдиган кўплаб меҳнатлар бўлади. Бугун эса ўша меҳнатнинг бир мевасини қўлимда ушлаб турибман…
🤲
📖
Садатова Нодира Мусурмоновна
Психолог, тадқиқотчи
@pozitiv_psixolog
T.me/pozitivpsixolog

September 08, 16:18
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

September 08, 13:44

Ҳеч кимга халақит бермасдан, ҳатто оёқ учида яшашга ҳаракат қилсангиз ҳам, сизни топиб халақит берадиганлар топилаверар экан…
Дилингизга озор берадиганлар,
қалбингизни вайрон қиладиганлар,
кетаётган йўлингиздан адаштиришга ҳаракат қиладиганлар,
тинчлигингизни бузишни ўзларига ҳақ деб биладиганлар — топилаверар экан.
Чунки ҳаёт шундай…
Сиз ҳаммани рози қилишга ҳаракат қилишингиз мумкин.
Ҳеч кимга ёмонлик қилмаслигингиз мумкин.
Лекин барибир кимнингдир назарида сиз «ортиқча», «нотўғри» ёки «ёмон» бўлиб қолишингиз мумкин.
Шунинг учун ўзингизни йўқотиб қўйманг.
Кимдир сизни тушунмади — деб йўлингиздан қайтманг.
Кимдир сизни қадрламади — деб қадрсиз бўлиб қолманг.
Кимдир қалбингизни оғритди — деб қалбингиздаги яхшиликни ўлдирманг.
Сизнинг вазифангиз — ҳаммага ёқиш эмас.
Сизнинг вазифангиз — ўзингизга хиёнат қилмасдан, ўз йўлингизда давом этиш.
🌿
Н. Садатова
@pozitiv_psixolog
T.me/pozitivpsixolog

September 07, 18:55
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

​​
ширин тушлар кўринг...

September 07, 05:23
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

September 07, 03:44

Ўрдакча синдроми
Психологияда "Ўрдакча синдроми" деб айтилувчи
когнитив бузилиш
тури мавжуд. Бунда одамлар энг биринчи бўлиб кўрган объектларини энг зўри деб ҳисоблашади. Масалан, бирор қўшиқнинг ковери чиқса, "оригинали барибир бошқача" дейсиз-ку. Ёки илк бор ҳарид қилган машинангиз, биринчи марта еб ёқтирган таомингизни кўпроқ яхши кўрасиз.
"Ўрдакча синдроми" дейилиши эса бекорга эмас. Гап шундаки, ўрдак полапонлари тухумдан чиққанда яқин бир соат ичида илк кўрган объектини онаси деб ҳисоблай бошлайди ва унинг ортидан эргашишади. Агар илк дақиқаларда бирор бир одам бўлса, унда шу объектни онаси деб ҳисоблай бошлашади. Бундай ҳодисани
импринтинг
деб аташади.
Когнитив бузилишлар инсонларга оқилона қарорлар қабул қилишларига халақит қилади. Ёмон томони, буни ўзингиз сезмайсиз.
Нега бу ҳақида гап бошладим биласизми?
Чунки бугун кўпчилик қайсидир ишларни биринчи марта бошлайди. Нимадир ўхшамасашу хулоса билан қолманг. Яна имкониятлар билан қизиқиб кўринг.
+998912167697
@pozitiv_psixolog
@pozitivpsixolog

September 07, 03:17
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

Ўзингизни севишни МЕНГА МУМКИН деган сўзлар билан бошланг
Барча муаммоларга ечим бор...
+998912167697
@pozitiv_psixolog
@pozitivpsixolog