Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

Илм-фан | Science | Наука

themantiq
• @neomind1 • Twitter.com/ratsional • Илм-фан • Тиббиёт • Фалсафа • Мантиқ • Китоблар • Иқтибослар • Янгиликлар
Подписчики
3 980
24 часа
30 дней
180
Просмотры
862
ER
0,21%
Посты (30д)
51
Символов в посте
551
December 09, 04:45
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Ер, Юпитер ва Венера. Марсдан олинган сурат
Science

December 09, 04:10
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

Журналист сунъий интеллектли ақлли кўзойнакларни тақиб, кўчадаги ҳар қандай инсонлар ҳақида бир зумда маълумотлар аниқлаётган видео тарқалди. Кўзойнаклар инсон расми орқали исм, ижтимоий тармоғи ва у нима билан шуғулланишини кўрсата олади
Science

December 08, 05:37
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

Қутб бўрилари
Science

December 08, 05:37

​​
Ер юзида илм-фан билан шуғулланадиган бошқа бирор бир тур мавжуд эмас. Илм-фан - бу ҳозирча фақат инсон ихтироси. У мия қобиғидаги табиий танланиш жараёнида битта содда сабаб туфайли шаклланган: у ишлайди.
У мукаммал эмас. У суиистеъмол қилиниши мумкин. У шунчаки бир восита, холос. Лекин биздаги энг яхши восита, ўз-ўзини тузатувчи, доимий, ҳамма соҳаларга татбиқ қилинадиган восита. Унинг икки қоидаси бор:
Биринчи қоида: муқаддас ҳақиқатлар йўқ; барча тахминлар танқидий текширилиши шарт; "авторитет"дан келадиган далиллар - қийматсиз
Иккинчи қоида: фактлар билан мос келмайдиган ҳар қандай ғоя бекор қилиниши ёки қайта кўриб чиқилиши керак. Биз Космосни қандай бўлса шундай ҳолда англаб етишимиз шарт, уни ўз хоҳишимизга мувофиқ тасаввур қилмаслигимиз керак. Очиқ-ойдин туюлган нарса баъзан ёлғон чиқади; кутилмаган нарса рост бўлиши мумкин.
Инсонлар қаерда бўлмасин, етарлича катта контекст берилса, мақсадлари бир-бирига ўхшайди.
Космосни ўрганиш энг улкан контекстни тақдим этади.
Ҳозирги глобал маданият эса худди ғурурли янги қаҳрамон каби: Ердаги тўрт ярим миллиард йиллик "сценарий"дан кейин саҳнага чиқади-да, атрофга бир неча минг йил назар ташлаб, "абадий ҳақиқатлар"га эгалигини эълон қилади.
Аммо шундай тез ўзгараётган дунёда бу ҳалокат учун тайёр рецепт
Ҳеч қайси миллат, дин, иқтисодий тизим ёки билимлар мажмуаси - бизнинг омон қолишимиз учун барча жавобларга эга эмас.
Ҳозир мавжудларидан анча яхшироқ ишлайдиган жамият тизимлари сони жуда кўп бўлиши мумкин.
Илмий анъанага кўра, бизнинг вазифамиз - уларни топиш.
— Карл Саган, Космос

December 08, 05:16
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Ўсмирлар ва ижтимоий тармоқлар
Янги тадқиқотда (Social Media Use Trajectories and Cognitive Performance in Adolescents, 2025) ёшларнинг ижтимоий тармоқлардаги фойдаланиш одатлари ва когнитив қобилиятлари ўртасидаги боғлиқлик
текширишибди
Қисқа хулоса: ижтимоий тармоқларни эрта ёшда фаол ва доимий равишда қўллаш - жамиятда мулоқот учун қулайлик, лекин диққат, эслаш қобилияти ва умумий когнитив самарадорликда салбий таъсир кўрсатиши мумкин
Яъни: телефонда бир пайтда бир нечта маълумот ва стимулларни қабул қилиш, бу мияни доимий “сезувчанлик” ҳолатида ушлайди. Бу мия ресурсларини тез сарфлайди, лекин қайта тиклаш чоғида унум камаяди
Муҳим: тадқиқот жисмоний фаоллик, уйқининг сифати, оиланинг қўллаб-қувватлаши каби омилларни ҳам ҳисобга олган, яъни фақат экрандаги вақт эмас, умумий ҳаёт тарзи ҳам муҳим.
Ижтимоий тармоқлар ўзига хос замон талаби, фикрлаш учун ҳам муҳим, лекин мия ва диққат учун доимий “онлайн” режим эмас, "танаффуслар" ҳам керак.
Science

December 08, 05:11
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Австралияда сақланиб қолган зарба кратери
Вулф-Крик тахминан 300 000 йил аввал вазни қарийб 5000 тонна бўлган темир метеорити тушиши натижасида ҳосил бўлган
Краторнинг диаметри 880 метр, чуқурлиги эса деярли 60 метрни ташкил қилади
Science

December 06, 06:15
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Science журналида чоп этилган мақолада 18 ойлик чақалоқларда ҳам алтруизм - бошқаларга фойдаси тегиши учун, ўз манфаатисиз ҳаракат қилиш мавжуд экани айтилади
Олимлар болаларда туғма ҳамкорликка тайёргарлик бор ёки йўқлигини текшириш учун тажриба ўтказишган. Улар катталар турли тўсиқларга дуч келган вазиятларни болаларга кўрсатишган. Болалар эса ҳеч қандай илтимосларсиз, буйруқларсиз, эвазига ҳеч нима кутмасдан катталарга ёрдам берган, чунки болаларда умумий ишга қўшилишга бўлган табиий интилиши бор. Бу эса инсонда ёрдамга интилиш туйғуси ҳаётнинг жуда эрта босқичида шаклланишини кўрсатади.
Худди шу тажрибалар шимпанзелар билан ҳам ўтказилган, улар ҳам баъзи вазиятларда ёрдам беришган, лекин болаларга қараганда анча кам. Бу эса инсон ва шимпанзаларнинг умумий аждодида ҳам маълум даражада алтруизм бўлган бўлиши мумкинлигини билдириши мумкин
Бундай механизм инсонлар қадимги судралиб юрувчи мияси даражасида бўлганда уларга тирик қолишга ёрдам берган
Science

December 05, 09:45
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Робот микрон даражасидаги аниқлик билан дунёда илк бор катаракта операциясини амалга
оширибди
Бу инқилобий тизимни Калифорния университети ва Horizon Surgical Systems ишлаб чиққан ва муваффақиятли равишда UCLA Жюл Стейн кўз институтида қўлланди. Шишган кўз гавҳари олиб ташланди ва сунъий гавҳар ўрнатилди. 10 нафар беморнинг кўзи тўлиқ тикланган ва ҳеч қандай асорат кузатилмаган
Жарроҳлар Polaris роботини кабинадан 3D мониторлар ва тактил контроллерлар орқали бошқаришган
Офталмологияда бундай операцияни ўта аниқлик билан бажариш жуда муҳим ва бу катта ютуқ
Science

December 05, 09:34
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

Видеода Жаҳоннинг Географик Шимолий қутбидаги ноёб учрашув акс этган. Яъни дунёнинг ягона сертификацияланган тижорат йўловчи рейсларини амалга ошириши мумкин бўлган кемалари - Россия атомли муз кесувчиси ва француз экспедиция кемаси Le Commandant Charcot учрашган.
Science

December 04, 03:25
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Исроиллик жарроҳлар дунёда илк бор 3D-принтерда ясалган шох пардани кўр беморга имплантация қилиб, кўриш қобилиятини
тиклашибди
Имплантни нолдан махсус биоқурилмалар орқали яратишган. Бунда ўлган донорнинг ҳужайралари ишлатилган. Синтетик шох парда табиий инсон тузилмасини тўлиқ ўрнини боса олади ва ҳеч қандай ножўя таъсирсиз инсон организмига мослашган
Ҳозирги вақтда битта донор шох пардасидан 300 та имплант ясаш мумкинлиги айтилмоқда, бу донор тўқималари етишмовчилиги муаммосини ҳал қилади.
Бу ишланаётган технология кўришни тиклашда янги имкониятлар очади ва дунёда кўплаб инсонларнинг ҳаётини ўзгартириши мумкин
Science