
Toyyiba | Расмий канал
#asl_mohiyat
☝🏻
Dunyoviy ilm oʻrganish ham farz!
✍🏻
Shukurulloh
domla Egamberdiyev – Toshloq tumani “Abu Hanifa” masjidi imom-xatibi
Ⓜ️
Oʻzbekiston
Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasining 2026-yil 19-maydagi 03-07/4306-sonli xulosasi asosida tayyorlangan.
ЯНГИ ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК БЎЛСИН!
Муҳаррам ойининг
1-куни — 2026 йил 16 июнь, сешанба
кунига тўғри келмоқда.
Муҳаррам
— ҳижрий тақвимнинг биринчи ойи бўлиб, Қуръони каримда зикр қилинган тўрт улуғ ва ҳурматли ойлардан биридир.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам янги чиққан ойни кўрганларида шундай дуо қилардилар:
اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ
Ўқилиши:
«Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ».
Маъноси:
«Эй Аллоҳим! Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!»
Янги 1448-ҳижрий йилда Аллоҳ таоло хонадонларимизга тинчлик ва барака, қалбларимизга мустаҳкам иймон берсин ва ҳаётимизда бизни солиҳ амалларга муваффақ айласин!
1448 ҳижрий йил — муборак бўлсин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
#ibrat_vaqti
☝🏻
Gʻiybat
qilib, savoblaringizni birovga berib yubormang!
✍🏻
Rahmatulloh domla Fayzullayev — Margʻilon shahar “Robiyahojiona” masjidi imom-xatibi
Ⓜ️
Oʻzbekiston
Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasining 2026-yil 1-iyundagi 03-07/4543-sonli xulosasi asosida tayyorlangan.
🗓
15.06.26 uchun
🕋
#namoz_vaqtlari
🕗
Farg’ona vaqti bilan
“Namozni to’kis ado etinglar.
Albatta namoz mo’minlarga vaqtida farz qilingandir”
Niso surasi, 103-oyat
@toyyibaf
Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий айтадилар: "Дунёдаги барча ихтиёрий ишлар иккита хоҳиш бўлмагунича вужудга келмайди.
Бири - Аллоҳ таолонинг хоҳиши, иккинчиси банданинг хоҳиши. Фақатгина яқин хоҳишга, яъни банданинг хоҳишига қараганлар қадарий, яъни тақдирни ўз қўлида деб биладиган бўлиб кетишди.
Фақатгина узоқдаги хоҳишга, яъни Аллоҳ таолонинг хоҳишига қараганлар жабрий, яъни банда хоҳласа - хоҳламаса, тақдирида битилган ишларни қилишга мажбур дейдиган бўлиб кетишди.
Ҳар иккала хоҳишга - Аллоҳ таолонинг ҳам, банданинг ҳам хоҳишига қараганлар аҳли сунна вал жамоа бўлдилар".
(Мажолиси ҳакимул умма"дан).
Савол:
Намозда салом фарзми ёки вожибми?
Жавоб:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳанафий мазҳабида намоздан "салом" лафзи билан чиқиш вожиб амал.
Намознинг ички фарзлари олтита бўлиб улар қуйидагилардир:
Такбири таҳрима.
Қиём, яъни тик туриш. (Бир киши тик туришга қодир бўла туриб, ўтириб ўқиши дуруст эмас. Шунинг учун фарз ва вожиб намозларда қиём фарз).
Қироат.
Руку.
Сажда, яъни ҳар ракъатда икки сажда қилиш фарз.
Ташаҳҳуд миқдорича қаъдада ўтириш. Яъни ташаҳҳуд ўқиш миқдорича қаъдада ўтириш фарз.
"Бизнинг (Ҳанафийлар) наздимизда намоздан "салом" лафзи билан чиқиш вожиб, фарз эмас" (Ал иноя шарҳул Ҳидоя китоби, 2 жилд, 22 бет). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
САВОЛ: Ҳарам ҳудудида жойлашган меҳмонхонада намоз ўқиган инсонга Масжидул ҳаромда ўқилган намознинг савобига тенг бўлган савоб бериладими ёки масжиддаги намознинг савоби кўпроқ бўладими?
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аксар уламолар юз минг ракатнинг савоби берилиши фақат масжидул ҳаромга тегишли эмас, балки ҳарам ҳудудининг барча жойига тегишли, деганлар. шунинг учун инсон ҳарам ҳудудининг қаерида бўлса ҳам намоз ўқиса, у юз минг ракатнинг савобини қўлга киритади. Шунга қарамай Масжидул ҳаромга бориб, катта жамоат билан ўқилган намознинг савоби кўпроқ бўлади. Чунки масжидга боришнинг ўзига алоҳида савоб, жамоат билан ўқилгани учун алоҳида савоб, қолаверса, Аллоҳ таоло ер юзида энг муқаддас қилиб қўйган Каъбаи муаззама яқинида катта жамоат ичида ўқилгани учун алоҳида савоб, Каъбага кўзи тушиб тургани учун алоҳида савоб олади.
Фуқаҳолар тавофдан кейин ўқиладиган икки ракат намозни қаерда ўқиса афзал бўлади деган масалада аввало Мақоми Иброҳимнинг орқасида, сўнгра Каъбанинг ичида, сўнгра Ҳижри Исмоилда, ундан кейин Мийзоб (каъба тарнови)нинг остида, сўнгра Ҳижрга яқин бўлган энг яқин жойларда, сўнгра Ҳижрнинг қолган қисмида, сўнгра Каъбага яқин бўлган жойларда, сўнгра Масжидул Ҳаромнинг қолган қисмида, сўнгра эса Ҳарам ҳудудида ўқиш афзалдир деганлар. Шундан ҳам билиш мумкинки, Масжидул ҳаромдаги намоз Ҳарам ҳудудида ўқилган намоздан афзал бўлар экан.
Шунинг учун зиёратга борган киши хасталик, ҳаддан зиёд тиқилинч ва бошқа узрлар бўлмаган тақдирда қимматли вақтларини ғанимат билиб намозларни масжидул ҳаромда ўқишга имкон қадар ҳаракат қилмоғи керак. Беморлик, кексалик каби узри бор инсонлар масжидул ҳаромга кела олмасалар, ўзларига қулай жойда ўқишлари мумкин бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
Ассаламу ъалайкум ва роҳматуллоҳ
Сизга тинчлик-омонлик, Аллоҳнинг раҳмати бўлсин.
ﺍﻟﺴَّﻼﻡُ ﻋَﻠَﻴْﻜُﻢ ﻭَﺭَﺣْﻤَﺔُ اللَّهِ
Илмимиз зиёда бўлсин, ҳаммамизни ҳам уларга амал қиладиганлар қаторидан қилсин!
«Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа али Муҳаммад. Кама соллайта ъалаа Иброҳима ва ъалаа али Иброҳим. Иннака ҳамидум мажид.
Аллоҳумма барик ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа али Муҳаммад. Кама барокта ъалаа Иброҳима ва ъалаа али Иброҳим. Иннака ҳамидум мажид».
Маъноси: Аллоҳим! Иброҳимга ва Иброҳимнинг аҳли байтларига Ўз раҳматингни нозил қилганингдек, Муҳаммадга ва Муҳаммаднинг оила аъзоларига Ўзингнинг зиёда раҳматларингни нозил қилгин! Албатта, Сен мақталган, улуғланган Зотсан!
Аллоҳим! Иброҳимга ва Иброҳимнинг аҳли байтларига Ўз баракангни нозил қилганингдек, Муҳаммадга ва Муҳаммаднинг оила аъзоларига Ўз баракангни нозил қилгин! Албатта, Сен мақталган, улуғланган Зотсан!.
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ، كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ. اللَّهُمَّ بَارِكْ عَلى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ، كَمَا بَارَكْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ.
«Аттаҳиййату лиллаҳи вассолавату ваттоййибат. Ассаламу ъалайка аййуҳан-набиййу ва роҳматуллоҳи вабарокатуҳ. Ассаламу ъалайна ва аълаа ибаадиллааҳис солиҳийн. Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ».
Маъноси: «Барокатли табриклар ва покиза салавотлар Аллоҳ учундир. Эй Набий! Сенга салом, Аллоҳнинг раҳмати ва баракаси бўлсин. Бизларга ва Аллоҳнинг солиҳ бандаларига салом бўлсин. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ деб гувоҳлик бераман ва албатта, Муҳаммад – Аллоҳнинг Росули деб гувоҳлик бераман».
التَّحِيَّاتُ لِلَّهِ وَالصَّلَوَاتُ وَالطَّيِّبَاتُ، السَّلَامُ عَلَيْكَ أَيُّهَا النَّبِيُّ وَرَحْمَةُ اللهِ وَبَرَكَاتُهُ، السَّلَامُ عَلَيْنَا وَعَلَى عِبَادِ اللهِ الصَّالِحِينَ، أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ.