Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

VAQT QADRI

vaqtqadri
Реклама ва таклифлар учун 👉 @helpvam
Подписчики
52 240
24 часа
-28
30 дней
-703
Просмотры
13 386
ER
25,62%
Посты (30д)
87
Символов в посте
623
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Религия и духовность
Пол аудитории
Женский
Возраст аудитории
25-34
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Образ жизни и услуги
Краткое описание
October 25, 21:30
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ
Ҳайрли кун!
Сизга бугунги кунингиз қувонч, барака ва яхши кайфият олиб келсин. Ҳар бир бошлаган ишингиз омад билан якунлансин, ниятларингиз ижобат бўлсин. Атрофингиз меҳрибон инсонлар билан тўлиб, қалбингиз хотиржамликка тўлсин. Кунингиз файзли ва самарали ўтсин!
@Vaqtqadri

October 25, 08:05
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

Ҳар нарсани ортида ҳайр бор!
Ишонинг...
@Vaqtqadri

October 24, 21:40
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

🌤
Aссалому алайкум. Янги тонги муборак бўлсин
😊
Бугун уйқудан уйғондикми, демак биз яна бир бор неъматлар ичидамиз...
Неъматларни исроф қиламизми, ё мақбул ишлатамизми, бу бизга боғлиқ.
Танлаш имкони берилибдими, демак ҳаммасини яхшиликка айлантиришга қодирмиз!
Кунингиз хайрли ва мазмунли ўтсин!
❗️
Яқинларга Ҳам Улашинг
@Vaqtqadri

October 24, 12:32
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

Бахтли ёки бахтсиз кимсалар йўқ бу дунёда, қадаридан рози ёки норозилар бор.
@Vaqtqadri

October 24, 08:32
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Чирой
Оилавий муносабатларда чирой муҳимми?
Албатта муҳим. Лекин чирой фақат юзда ёки қоматда бўлади деб ўйламаслик керак. Баъзиларнинг чиройи юзида бўлса, баъзиларники сўзида бўлади. Баъзиларники қоматида бўлса, бошқаларники ахлоқида бўлади.
Ҳамма инсон чиройли. Уни кўра олиш керак.
Икром Шариф
@Vaqtqadri

October 23, 21:33
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

Ассалому алайкум ва рoҳматуллоҳи
Хайрли кун!
Кунни қандай бошлаш — унинг қандай ўтишига асос бўлади. Ниятлар пок, ҳаракатлар оқилона бўлса, ҳар бир иш ўз мевасини беради. Инсон учун энг катта ютуқ — вақтни бекорга сарфламай, уни фойдали ишлар билан тўлдиришдир.
@Vaqtqadri

October 23, 03:45
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Нурлардан яратди фаришталарни,
Мўминларга атади гўзал жаннатни.
Азон садосидан мамнундир фалак,
Меҳрибон диндошим жума муборак!
@Vaqtqadri

October 23, 00:05

🌙
Жума куни Расулуллоҳга кўп салавот айтиш суннатдир.
🤍
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўша салавоти сабабидан ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга ўша салавоти сабабидан юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ унга ўша салавоти сабабидан мингта салавот айтади. Кимки менга мингта салавот айтса, унга дўзах ўти тегмайди».
@Vaqtqadri

October 22, 21:20
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

✨
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕋
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
🕋
Қутлуғ Жума айёми барча мўмин мусулмонларга муборак бўлсин. Бу кунда барча дуо қилувчиларнинг дуолари ижобат бўлсин. Қалбларимизни Ўзининг муҳаббати билан шод айласин…
Ҳабибимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу ъалайҳи васалламга мукаммал ва туганмас саловотлар бўлсин…
Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммад…
Яқинларни Саййидул Айём билан қутланг!
@Vaqtqadri

October 22, 12:43

ТАЪСИРЛИ ҲИКОЯ
Бадавлат киши кибр ила унга:
- Пойафзалимни тозала, - деб буюрди.
Болакай:
- Ҳоп бўлади, жаноб, - деди.
Киши:
- Тезроқ бўл, тезроқ! - деди жиркиб.
Болакай:
- Қаерга шошаяпсиз, жаноб? - деди.
Киши менсимай:
- Сен бир ҳашоратсан. Ҳашоратлар эса хўжайинларга гапирмайдилар, - деди, афтини бузмай.
Болакай:
- Лекин, мен Аллоҳнинг яратган бандасиман. Гўзал суратда яратилганман, жаноб! - деди, маъюслик билан.
Киши:
- Ярамас бола экансан! - деди, баланд овозда.
Болакай:
- Катта кетманг! Аллоҳ Улуғроқ, жаноб! - деди, хотиржам.
Киши:
- Ҳой бола, ҳозироқ жим бўлмасанг, шапалоқ тушираман! - деди, асаби бузилиб.
Болакай ҳазин овозда:
- Ҳоп бўлади, жаноб! Лекин оддий бир саволим бор эди... - деди, аста.
Киши:
- Тезроқ сўра, шошиб турибман! - деди, қошини чимириб.
Болакай:
- Мен билан тенг болаларингиз йўқми? - деди, секин боқиб.
Киши:
- Сен билан борабар фарзандим бор эди, лекин бир неча йил илгари уни йўқотиб қўйганман... - деди, ўйга толиб.
Болакай:
- Уни яхши кўрармидингиз? - деди.
Киши:
- Қалбимдаги эски яраларимни тирнама... - деди, маҳзун бўлиб.
Болакай иккинчи марта:
- Йўқолган болангизни яхши кўрармидингиз?! - дея сўради.
Киши:
- Сенга нима?! - деди, энсаси қотиб.
Болакай учинчи бор сўради:
- Йўқолган болангизни яхши кўрармидингиз?! - деди.
Киши:
- Қаниди уни учратсам, - деди.
Болакай:
- Мен сизнинг болангизман, - деди.
Киши:
- Болаларим сен каби иркит ҳаёт кечирмайдилар, - деди, истеҳзоли кулиб.
Болакай:
- Аллоҳ номига қасам ичаман! Мен сизнинг болангизман! - деди, ёлвориб.
Киши болакайни оёғи билан итариб юборди:
- Бошқа бу гапинги такрорлама!!! - деди, ўшқириб.
Болакай кўзлари жиққа ёш бўлиб:
- Сиз дадамсиз... ахир, дада -а -ам, - деди.
Киши:
- Бу гапни қаердан олдинг, аҳмоқ бола? - деди, жаҳли чиқиб.
Болакай:
- Бир йил олдин онам вафот этди. Ўлимидан олдин мени мана шу уйнинг олдига олиб келиб, «шу ерда даданг яшайди» деди. Мен ҳар куни тонгда келиб сизни уйдан чиқишингизни кутиб турар, чиқсангиз оёқ кийимингизни тозалаб қўйиб, сизга яхшилик қилмоқчи бўлиш илинжида бўламан, - деди, йиғлаб.
Киши:
- Онанг ким? - деди, ҳайратланиб.
Болакай:
- Менга ҳомиладор бўлганини эшитиб, ярим кечаси кўчага қувганингиз ўша аёл менинг онам эди, бечора онам, жаннатим - онам! - деди, кўзларидан кўзёшларини тинмай оқизиб.
Киши:
- А? - деди, ажабланиб.
Болакай:
- Отажон елкангизда чандиқ, бир из бор, - деди, ишонишига умиб қилиб
Киши:
- Сен... Се-е-ен, - деди - ю, тиз чўкиб қолди.
Болакай:
- Исмим нима биласизми? - деди.
Киши:
- Исминг нима, бо...о...о..лам?! - деди.
Болакай:
- Исмим, сизнинг исмингиз, дада! - деди.
Киши:
- Нима учун, менинг исмим сенга қўйилди? - деди, таъажжубланиб.
Болакай:
- Онам одамлар мени сизнинг исмингиз билан чақиришлари ва кун келиб сизга йўлиқишимни жуда умид қилганди, - деди, бошини эгиб.
Киши:
- Онанг қаерда? - деди, саволга тутиб.
Болакай:
- Онам вафот этган. У менга «отангни қидириб топ, унга яхшилик қил! Хизматини қил, шояд шу сабаб жаннатга кирсанг» деб васият қилган, - деди, илтижо қараш қилиб.
Киши чидаб туролмай ҳаммани олдида йиғлаб юборди. Кўз ёшлари юзини ювди. Болакайни маҳкам қучди ва:
- Болажоним сени қанчалар соғинганимни билсайдинг... - деди.
Болакай:
- Онамни ҳеч ҳам соғиндингизми?! - деди...
Киши жим бўлиб қолди, ҳатто юзи қизариб кетти.
Болакай:
- Нимага жимсиз, дада? Онам менга айтган эдилар, иккинчи хотинингиз онамни талоқ қилишингизни ва шу пайтгача бирон марта кўрмаган фарзандингиздан воз кечишингизни шарт қилган экан, шунинг учун биздан кечдингизми? Онам қанчалар қийналганини билганингизда эди... шунда ҳам мени сизга нисбатан меҳр билан улғайтирди. Сизни ёмонламасди... - деди.
Киши афсус надомат ичра сукут сақларди
...
Бир яқинингизни деб, бошқа яқинингиздан асло кечманг! Уларга бир хил муносабатда бўлинг! Бу ишингизда Аллоҳ ёрдам беришини сўранг!
Ўз ҳирсингизни деб, бошқаларнинг умрини, бахтини зое қилишдан қўрқинг!
©
Умму Амина таржимаси
@Vaqtqadri