
YANGI ASR UNIVERSITETI
#yangiasr
🔰
YANGI ASR UNIVERSITETIда янги ўқув йили бошланди
🌐
Telegram
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook |
🌐
Veb sayt
|
Youtube
🌐
Telegram
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook |
🌐
Veb sayt
|
Youtube
🌐
Telegram
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook |
🌐
Veb sayt
|
Youtube
#yangiasr
🇺🇿
Талабаларга
Мустақиллик дарси ўтилди
Юртимиздаги барча ОТМлар каби YANGI ASR UNIVERSITETIда ҳам 2026/2027-ўқув йили бошланди. Талабаликка қадам қўйган 1 -босқич талабаларига профессор-ўқитувчилар “
Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!”
мавзусида Мустақиллик дарси ўтказишди.
Қизиқарли ўтган дарс давомида Ўзбекистон Республикасининг 35 йиллик мустақиллик йўли, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, миллий қадриятлар, Ватан тараққиёти ҳамда ёшларнинг келажак олдидаги масъулияти ҳақида фикр алмашилди.
Якунда талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан ректорга мурожаат қилиб, жавоблар олдилар.
🌐
Telegram
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook |
🌐
Veb sayt
|
Youtube
#tadbir
📜
Университетда янги ўқув йили бошланди
Бугун 7-сентябр куни YANGI ASR UNIVERSITETIда 2026/2027-ўқув йили бошланди.
Янги ўқув йилининг илк кунида университетга ташриф буюрган талабалар учун раҳбарият, ўқув ишлари бўйича проректор ҳамда профессор-ўқитувчилар иштирокида учрашувлар ташкил этилди.
Учрашувлар давомида талабалар университетдаги ўқув жараёни, таълим дастурлари, ўқув фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда илм олиш жараёнида зарур бўладиган кўникмалар билан таништирилди.
Янги ўқув йили барча талабаларимиз учун янги билим ва имкониятлар, юксак натижалар ҳамда катта муваффақиятлар йили бўлишини тилаймиз.
Барча талабаларимизга ўқишларида омад ва зафарлар тилаймиз!
🌐
Telegram
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook |
🌐
Veb sayt
|
Youtube
#tadbir
🌐
Самарқандда Парламентлараро Иттифоқнинг Ёш парламент аъзоларининг XII глобал конференцияси ўз ишини бошлади
Самарқанд шаҳрида Парламентлараро Иттифоқнинг Ёш парламент аъзоларининг XII глобал конференцияси
ўз ишини бошлади.
“Мураккаб даврда инсон ҳуқуқлари, адолат ва инсон қадр-қимматини тиклаш йўлида”
мавзусида ўтказилаётган нуфузли халқаро анжуманда дунёнинг 58 та мамлакатидан ёш парламент аъзолари, 11 та халқаро ташкилот вакилларидан иборат 250 га яқин иштирокчилар қатнашмоқда.
Халқаро анжуман
Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан
ёшларнинг жамият ва давлат ҳаётидаги фаол иштирокини кенгайтириш, уларнинг парламент фаолиятидаги ролини кучайтириш, ёш авлод вакиллари ўртасида глобал мулоқот ва ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган муҳим ташаббусларнинг амалий ифодаси ҳисобланади.
Бугунги кунда дунё тобора мураккаб ва зиддиятли геосиёсий жараёнларни бошдан кечираётган бир шароитда ёшларнинг сиёсий қарорлар қабул қилиш жараёнларидаги иштирокини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, инсон қадр-қиммати ва ижтимоий адолат тамойилларини мустаҳкамлаш масалалари халқаро ҳамжамиятнинг муҳим кун тартибига чиқмоқда.
Шу жиҳатдан мазкур конференция ёш авлод овозини халқаро парламент мулоқотига олиб кириш, уларнинг глобал муаммолар ечимига қаратилган ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ёш парламент аъзолари ўртасида тажриба алмашинувини кучайтиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
Тадбирни очар экан, Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг конференция иштирокчиларига йўллаган
табригини
ўқиб эшиттирди.
Ёшларнинг сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий жараёнлардаги фаол иштирокини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш барқарор тараққиёт ва тинч келажакнинг муҳим омили экани, шу мақсадда парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш ва илғор тажрибаларни бирлаштириш ғоялари табрикнинг асосий мазмун-моҳиятини ташкил этади.
Сенат Раиси конференцияда сўзлаган нутқида таъкидлаганидек, бугунги мураккаб геосиёсий шароитда парламент дипломатияси, ўзаро мулоқот ва ёшларнинг сиёсий жараёнлардаги иштирокини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Парламентлар ёшларни сиёсатнинг объекти сифатида эмас, балки қарорларнинг тенг ҳуқуқли ҳаммуаллифи сифатида кўриши зарурлиги таъкидланди.
Ўзбекистонда ёшларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги иштирокини кенгайтириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилаётган эътибор хорижий парламентлар аъзолари томонидан ҳам алоҳида эътироф этилди.
Хусусан, янгиланган Конституция, “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва бошқа стратегик ҳужжатларда ёшлар манфаатлари устувор йўналишлардан бири сифатида белгиланганига юқори баҳо берилди.
Шунингдек, 2020 йилда Президентимиз ташаббуси билан Олий Мажлиснинг икки палатаси ҳузурида Ёшлар парламенти ташкил этилгани ёшларнинг қонун ижодкорлиги жараёнидаги иштирокини кенгайтириш, уларнинг таклиф ва ташаббусларини парламент минбарига олиб чиқиш ҳамда ёшлар сиёсатини янада такомиллаштиришда муҳим механизм сифатида қайд этилди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов конференцияда сўзлаган нутқида мамлакатимизда ёшлар масаласига қаратилаётган эътиборнинг аҳамияти ҳақида фикр юритди. Хусусан, Президентимиз айтганларидек, ёшларга имконият беришнинг энг юқори кўриниши уларнинг ўзлари қарор қабул қилиш жараёнида иштирок этишидир. Шу мақсадда парламент фаолиятида ҳам ёшлар билан ишлашнинг институционал механизмлари жорий этилди. Жумладан, Парламентлараро иттифоқ билан ҳамкорликда ёшлар парламентлари ташкил этилди. Олий Мажлис палаталари ҳузуридаги ёшлар парламентлари ёшлар ва парламент ўртасида самарали кўприк вазифасини ўтамоқда. Ёшлар нафақат қонунларни ўрганади, балки ўз ташаббусларини қонун ижодкорлиги жараёнига олиб кириш имкониятига эга бўлади.
Парламентлараро иттифоқ Президенти Тулия Эксон хоним
бугунги кунда ёшларнинг овози халқаро миқёсда муҳим қарорларни қабул қилиш жараёнларида тобора катта аҳамият касб этаётганини таъкидлади. Айниқса, турли мамлакатлардан келган ёш парламент аъзоларининг ўзаро мулоқоти, тажриба алмашинуви ва ҳамкорлиги бугунги глобал муаммоларни ҳал қилишга янги ёндашувларни шакллантиришга хизмат қилишини қайд этди.
Глобал конференция доирасида инсон ҳуқуқлари ва ёшларнинг сиёсий иштироки, ижтимоий адолат, рақамли хавфсизлик, таълим ва муносиб меҳнат, ёш аёлларнинг сиёсий фаоллиги, шунингдек, парламентларнинг глобал муаммоларни ҳал этишдаги роли каби қатор муҳим масалалар муҳокама қилинади.
Мулоқот давомида ёш парламент аъзолари замонавий дунёдаги долзарб муаммолар юзасидан ўз фикр ва ташаббусларини билдиради ҳамда инсон ҳуқуқлари ва қадр-қимматини таъминлаш, тинчлик ва адолат тамойилларини мустаҳкамлаш, шунингдек, барқарор тараққиётга эришиш масалалари бўйича ўзаро тажриба алмашади.
Тадбир якунида ёш парламент аъзоларининг таклиф ва ташаббусларини ўзида акс этган глобал конференциянинг якуний ҳужжати қабул қилиниши назарда тутилмоқда.
🌐
Telegram
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook |
🌐
Veb sayt
|
Youtube
🇺🇿
35 ЙИЛЛИК КЎРСАТКИЧЛАР
📊
Мустақиллик йилларида эришилган натижалар рақамларда
Доимий аҳоли сони
(1 январь ҳолатига)
1991 йил — 20,6 млн киши
2026 йил — 38,2 млн киши
Ялпи ички маҳсулот ҳажми
1994 йил — 6,4 млрд АҚШ доллари
2025 йил — 147,1 млрд АҚШ доллари
Ташқи савдо айланмаси
1991 йил — 3,3 млрд АҚШ доллари
2025 йил — 82,8 млрд АҚШ доллари
Экспорт ҳажми
1991 йил — 1,8 млрд АҚШ доллари
2025 йил — 34,2 млрд АҚШ доллари
Инвестициялар ҳажми
1991 йил — 1,1 млрд АҚШ доллари
2025 йил — 48,5 млрд АҚШ доллари
Қурилиш ишлари ҳажми
1995 йил — 611 млн АҚШ доллари
2025 йил — 25 млрд АҚШ доллари
Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми
1991 йил — 3 млрд АҚШ доллари
2025 йил — 87,5 млрд АҚШ доллари
Олий таълим ташкилотлари сони
1991/1992 ўқув йили — 52 та
2025/2026 ўқув йили — 215 та
Умумий ўрта таълим ташкилотлари сони
1991/1992 ўқув йили — 8 557 та
2025/2026 ўқув йили — 11 118 та
Шифохоналар сони
1991 йил — 1 388 та
2024 йил — 1 972 та
Аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги
1991 йил — 66,4 ёш
2025 йил — 75,4 ёш
100 та уй хўжалигига тўғри келадиган автомобиллар сони
2010 йил — 21 та
2025 йил — 61 та
100 та уй хўжалигига тўғри келадиган мобил телефонлар сони
2010 йил — 145 дона
2025 йил — 359 дона
Туристлар ташрифи
2012 йил — 1,9 млн нафар
2025 йил — 11,7 млн нафар
Фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони
(1 январь)
2010 йил — 201 мингта
2026 йил — 474,9 мингта
🏢
Миллий статистика қўмитаси
_________________________________
🇺🇿
Барча юртдошларимизни энг улуғ, энг азиз байрам — Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан самимий муборакбод этамиз! Мустақиллигимиз абадий бўлсин!
Ректор минбари
🇺🇿
Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги байрами муборак
!
Ассалому алайкум азиз юртдошлар, ҳурматли ўқитувчи-профессорлар ва талабалар!
Сизларни ва барча юртдошларимизни
Ўзбекистон республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги байрами
билан самимий табриклайман.
Фурсат асносида, янги 2026/2027- ўқув йилида YANGI ASR UNIVERSITETIда талабалар сафидан жой олган йигит ва қизларимизни табриклайман ва келгусида билим чўққиларини забт этишларида муваффақиятлар тилайман.
Университетимиз сиз азизларни Ватан тараққиётига муносиб ҳисса қўшадиган яхши касб эгалари ва етук мутахассислар бўлишингизда доимо изланишдамиз.
Сизга ва оила аъзоларингизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилайман! Гўзал юртимиз гуллаб яшнасин, Мустақиллигимиз бардавом бўлсин!
Бахтиёр Ишанджанов
YANGI ASR UNIVERSITETI ректори.
🌐
Telegram
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook |
🌐
Veb sayt
|
Youtube
Табрик
🇺🇿
Мустақиллик байрами муборак бўлсин!
Ассалому алайкум азиз юртдошлар, ҳурматли профессор-ўқитувчилар, талабалар ва ўқувчилар!
Сизларни
“Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!”
шиори остида ўтаётган
Ўзбекистон республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги байрами
билан чин қалбдан самимий табриклайман.
Таълим муассасамизга
асос солинганига 18 йил тўлаётган
ушбу кунларда муассасанинг устозлар, ходимлар ва тингловчиларини,
GRAND TA’LIM мактабига
қадам қўйган ўқувчиларни ҳамда
YANGI ASR UNIVERSITET
Iга ўқишга қабул қилиниб, талабалик шарафига эришган йигит ва қизларимизга ҳамда уларнинг ота-оналарига ўзимнинг самимий тилакларимни изҳор қиламан.
Янги 2026/2027-ўқув йилида барчангизга улкан ютуқлар ва муваффақиятлар ёр бўлсин!
Юртимиз мустақиллигининг улуғ байрами барчангизга муборак бўлсин!
Музаффар Саттиев,
GRAND TA’LIM мактаби ва YANGI ASR UNIVERSITET
I таъсисчиси
.
@grandtalim
/
@grandmaktabi
/
@yangiasruniversiteti