Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

Zebiniso Ahmedova — psixolog. psixiatr blogi

zebinisopsixolog
Шифокор, психолог, психотерапевт — Зебинисо Аҳмедованинг шахсий Телеграм саҳифаси. Боғланиш учун: 📞 +998951662662 📞 +998909992289 🕊 Youtube: youtube.com/psixologzebiniso 📍 Тош, Чилонзор т.центр, Техномарт 3 қават Сайт: doktorzebiniso.uz
Подписчики
4 270
24 часа
-10
30 дней
10
Просмотры
625
ER
17,59%
Посты (30д)
18
Символов в посте
2 130
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Прочая
Пол аудитории
Смешанная аудитория
Возраст аудитории
-
Финансовый статус аудитории
Смешанный
Профессии аудитории
Прочие
Краткое описание
-
April 22, 00:37
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

💔
СЕВГИМИ ЁКИ ПАТОЛОГИЯ: ЧЕГАРА ҚАЕРДА?
Бир вазиятни тасаввур қилинг:
Ёш аёл қабулимга келади. Унинг кўзлари шишган, уйқусизликдан чарчаган. *"Доктор, мен уни шунчалик севаманки, усиз нафас ололмайман. Агар у қўнғироқ қилмаса, юрагим тўхтаб қоладигандек бўлади. Бутун куним унинг профилини кузатиш билан ўтади. Бу қандай буюк муҳаббат?"* — дейди у.
Аслида эса, бу ерда
муҳаббат ҳақида гап ҳам йўқ.
Бу клиник манзара.
🔍
КЛИНИК НИҚОБЛАР: СЕВГИ НИМАНИНГ ОРТИГА ЯШИРИНАДИ?
Кўпинча одамлар а азобни — соғинч, қарамликни — фидойилик деб ўйлашади. Аммо тиббиёт тилида бу қуйидагича кўриниш бериши мумкин:
1. ШИЛҚИМ ФИКР -ОКР СИМПТОМЛАРИ
Инсон севган одами ҳақида
тўхтовсиз, мажбурий (интрузив)
ўйлайверади. Бу фикрлар худди айланаётган пластинкадек мияни чарчатади. Сиз шахсни эмас, ўз фикрларингиз занжирини "севасиз".
Белгиси:** Назорат қилиб бўлмайдиган фикрларни тўхтатиш учун уни қидиравериш, севасизми деб сўрайвериш. Мияни фикри тўхтамасдан азоб бериши!
2. ДЕПРЕССИЯ СЕВГИ КЎРИНИШИДА КЕЛИШИ.
Агар ҳаётингизнинг маъноси фақат битта инсонга боғланиб қолган бўлса, у йўқлигида дунё рангсизланса — бу депрессив ҳолатнинг бир тури. Сиз қаршингиздаги инсонни эмас, балки ичингиздаги "қора тешик"ни ёпиш учун ундан
"эмоционал донор"
сифатида фойдаланасиз.
3. "УСИЗ ЯШАЙ ОЛМАЙМАН" (ҚАРАМ ШАХС БУЗИЛИШИ)
Бу ерда севги эмас,
ёлғиз қолишдан ваҳимали қўрқув
ётади. Ўз шахсиятига эга бўлмаган, доимо кимнингдир тасдиғига муҳтож инсон соғлом муносабат қура олмайди. Бу муносабат эмас, эмоционал занжирдир.
⚖️
СОҒЛОМ СЕВГИНИНГ ФОРМУЛАСИ
Соғлом муносабатда иккита мустақил "Мен" учрашади.
*
Соғлом севги
— сизга куч беради, сизни ўстиради.
*
Патологик боғланиш
— сизни сўндиради, шахсиятингизни йўқ қилади.
Ўзингиздан сўранг:
*Бу инсон менинг ҳаётимга мазмун беряптими ёки бор мазмунимни ҳам тортиб оляптими?*
⚠️
Хулоса:
Агар "севги" доимий қўрқув, уйқусизлик ва назоратсиз фикрлар келтираётган бўлса, бу қалб амри эмас, балки
ёрдам сўраётган психиканинг сигналидир.
Севги даволашни талаб қилмаслиги керак. Севги — даво бўлиши керак.
📍
PSIXOMED24
Зебинисо Ахмедова
— Психиатр, психотерапевт, нарколог.
🌐
doktorzebiniso.uz
📱
@zebinisopsixolog
Инстаграмм:zebiniso_ahmedova
📺
youtube.com/@psixologzebiniso
📞
Қабулга ёзилиш:
95 166 26 62

April 20, 03:20
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

🧠
РАШК: ОКР, НЕВРОТИК ЁКИ ПСИХОТИК?
Рашк ҳар доим бир хил эмас. У клиник жиҳатдан 3 хил механизмда намоён бўлиши мумкин. Сиздаги ҳолат қайси бирига яқин?
📌
1. ОКРДАГИ РАШК (Ёпишқоқ фикр)
Бу ерда рашк — инсон истамаган, лекин миясига мажбуран келаверадиган фикрдир.
*
Механизм:
Фикр “бошга ўзи келади”, инсон уни ёқтирмайди ва “нега шундай ўйлаяпман?” деб қийналади.
Ҳаракат:** Такрорий текширишлар (телефон титиш, бир хил саволни беравериш). Хотиржамлик қисқа вақтга келади, холос.
Хулоса:** Инсон ўз фикрига
ишонмайди,
ундан қочишга ҳаракат қилади.Кейс:** Аёл эрини алдаётгандек ҳис қилади. Далил йўқ, кунига 20 марта телефон текширади, кейин эса ўзини аҳмоқона ўйлаётганликда айблайди. Бу —
обсессия.
📌
2. НЕВРОТИК РАШК
Бу кўпроқ муносабатлардаги ишончсизлик ва ҳиссиётларга боғлиқ.
*
Механизм:
Шубҳа бор, лекин мантиқ сақланган. Эмоция кучли бўлса-да, инсон назоратни йўқотмайди.
*
Ҳаракат:
Изоҳ ва далилларни қабул қила олади. Суҳбатдан сўнг тинчланади.
*
Хулоса:
Ишонч тебранади, лекин бутунлай
йўқолмайди.
Кейс:** Эркак аёли кеч қолса хавотирланади, лекин "балким мен ортиқча ўйлаётгандирман" деб мулоқотга киришади ва тинчланади.
📌
3. ПСИХОТИК РАШК (Бред/Алдов фикр)
Бу энг хавфли даража бўлиб, тиббий ёрдам шарт.
*
Механизм:
Далилсиз 100% ишонч. Бу ерда фикр эмас, балки
факт
бордек қабул қилинади.
*
Ҳаракат:
Доимий назорат, таъқиб ва агрессия. Ҳеч қандай мантиқий тушунтириш таъсир қилмайди.
*
Хулоса:
Фикрни ўзгартириш мумкин эмас, инсон ўз дунёсида яшайди.
Кейс:** Эркак аёли хиёнат қилаётганига қатъий ишонади. Инкор қилинса, шубҳаси янада ортади. Бу —
клиник симптом.
📊
АСОСИЙ ФАРҚЛАР ЖАДВАЛИ
| Хусусият | ОКР | Невротик | Психотик |
|---|---|---|---|
|
Фикрга муносабат
| Ёқмайди | Шубҳа бор | Қатъий ишонч |
|
Муносабат
| Қарши курашади | Текширади | Инкор қилади |
|
Мантиқ
| "Балким хато" | Диалогга очиқ | Бутунлай ёпиқ |
|
Назорат
| Текшириш | Вақтинчалик | Доимий таъқиб |
⚠️
ҚАЧОН ХАВФЛИ?
Агар рашк фикрлари кун бўйи тарк этмаса, муносабатларни вайрон қилса ва агрессияга сабаб бўлса — бу даволаниши керак бўлган ҳолатдир.

Савол:
Сиздаги рашк шунчаки фикрми ёки қатъий ишончга айланганми?
📲
**Бизнинг ижтимоий тармоқлар:
📲
МУРОЖААТ УЧУН:
🏥
Клиника:
PSIXOMED24
👩‍⚕️
Доктор:
Зебинисо Аҳмедова
Психиатр • Психотерапевт • Нарколог
📞
Телефон:
+998 95 166 26 62
🌐
Сайт:
https://doktorzebiniso.uz
📲
Telegram:
https://t.me/zebinisopsixolog
📸
Instagram:
https://instagram.com/zebiniso.akhmedova
📺
YouTube:
https://youtube.com/@psixologzebiniso

April 18, 14:43
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

🧠
ШИЗОФРЕНИЯ: ҚЎРҚИНЧЛИ КАСАЛЛИКМИ?
Шизофренияни халқ орасида “жинни” бўпқопти дейиши: соппа-соғ одам бирданига ўзини “мен пайғамбаоман”, “мен одамлиман” мана кўзимга кўрсатишяпти, қулоғимга айтиб туришипти деб ишонади. Бу холат психоз дейилади Неврознинг психоздан фарқи неврозда танқид бўлади. Психозда кўзимга кўриниши йўқ нарса демайди борлигига ишонади (жинни кўраман, фариштани менга юборишган кўраман, қулоғимга овози эшитилади гапириб туришади дейди танқидсиз.
📌
ЭРТА БЕЛГИЛАР:
Касаллик тўсатдан бошланмаслиги мумкин, у кўпинча кичик "сигналлар" билан кириб келади:
Ижтимоий изоляция: Инсон яқинларидан узоқлашади, ёлғизликка интилади.
Қизиқишларнинг сўниши: Илгари қувонч бағишлаган машғулотлар ўз аҳамиятини йўқотади.
“Ғалати" ғоялар: Бошқалар учун мантиқсиз туюлган шубҳа ва ишончлар пайдо бўлиши.
Нутқдаги ўзгариш: Гап оҳангининг йўқолиши ёки фикрларнинг бир-бирига боғланмай қолиши.
Бу босқич — энг муҳим палла.** Айнан шу ерда берилган тиббий ёрдам инсоннинг ижтимоий ҳаётда қолишини таъминлайди.
📌
КЛИНИК МАНЗАРА: УЧТА АСОСИЙ УСТУН
1. Позитив симптомлар*— Меъёрда бўлмаган, лекин касаллик қўшган белгилар:
Галлюцинациялар: Йўқ овозларни эшитиш (кўпинча буйруқ берувчи ёки муҳокама қилувчи овозлар).
Васваса (Алдовчи ғоялар): Масалан, таъқиб қилиш ҳисси, ўзини буюк шахс деб билиш ёки кимдир фикрларини бошқараётгандек туюлиши.
2. Негатив (Салбий) симптомлар— Инсон руҳиятидан "узилиб тушган" парчалар:
* Эмоцияларнинг қашшоқлашиши (юз ифодасизлиги).
* Нутқнинг камбағаллашиши ва ироданинг сустлашуви.
* Ҳаётдан лаззат олиш қобилиятининг йўқолиши.
3. Когнитив бузилишлар:Диққатни жамлашнинг имконсизлиги.
* Хотиранинг панд бериши.
* Ҳатто оддий қарорларни қабул қилишдаги қийинчиликлар.
📌
DSM-5-TR БЎЙИЧА ДИAГНОСТИКА
Мутахассис диагноз қўйиши учун қуйидаги мезонларга асосланади:
**Камида 1 ой давомида қуйидагилардан 2 таси (ва ундан кўпи) кузатилиши шарт:
1. Васваса
2. Галлюцинация
3. Тарқоқ нутқ
4. Тартибсиз ёки кататоник хулқ-атвор.
5. Негатив симптомлар.
*Изоҳ: Юқоридаги дастлабки учтадан камида биттаси бўлиши мажбурийдир.*
Вақт мезони: Умумий симптомлар (ҳатто енгил шаклда бўлса ҳам)
6 ойдан ортиқ
давом этиши ва инсоннинг иш, ўқиш ёки шахсий ҳаётига жиддий путур етказиши керак.
📌
КИМГА МУРОЖААТ ҚИЛИШ КЕРАК?
Шизофрения — бу ҳукм эмас, бу тиббий ҳолат.
Психиатр: Диагноз қўяди ва асосий дори терапиясини (нейролептиклар) тайинлайди.
Психотерапевт: Инсонга янги ҳолатга кўникиш ва ижтимоий кўникмаларни тиклашда ёрдам беради.
🏥
PSIXOMED 24 — САЛОМАТЛИК ВА ИШОНЧ МАСКАНИ
Бизнинг клиникамизда ҳар бир беморга нафақат клиник нуқтаи назардан, балки инсоний меҳр билан ёндашилади.
👩‍⚕️
Доктор: Зебинисо Ахмедова
Психиатр • Психотерапевт • Нарколог
📍
Манзил:** PSIXOMED24 клиникаси
📞
Боғланиш:** +998 95 166 26 62
🌐
Сайт:
doktorzebiniso.uz
📲
Telegram:
@zebinisopsixolog
📸
Instagram:
@zebiniso
.akhmedova
✍️
САВОЛ:
Сиз ёки яқинларингизда реаллик ва хаёл ўртасидаги чегара хиралашган ҳолатлар кузатилганми? Бундай вақтда сизни нима кўпроқ қўрқитган? Пастда фикрларингиз билан бўлишинг.

April 17, 00:46
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

🧠
БОЛАЛАР НЕВРОЗИ: ҚАНДАЙ ШИКОЯТЛАРГА ЭЪТИБОР БЕРИШ КЕРАК?
Кўп ота-оналар боладаги ўзгаришларни “характер”, “эркалик” деб қабул қилади.
Аммо невроз — бу
боланинг асаб тизими ортиқча зўриққанини билдирувчи сигнал.

📌
1. ЭМОЦИОНАЛ ШИКОЯТЛАР
• Тез йиғлаш
• Асабийлик, жаҳл чиқиш
• Қўрқувлар (қарангилик, ёлғиз қолиш)
• Ўзини паст баҳолаш
👉
Болада хавфсизлик ҳисси бузилган бўлади

📌
2. ХУЛҚ-АТВОРДАГИ ЎЗГАРИШЛАР
• Ота-онадан ажралгиси келмайди
• Мактаб ёки боғчага боришни истамайди
• Инжиқлик, қарши чиқиш
• Тез чарчаш, диққат пасайиши
👉
Боланинг ички зўриқиши хулқ орқали чиқяпти

📌
3. ТАНА ОРҚАЛИ СИГНАЛЛАР (СОМАТИК)
• Бош оғриғи
• Қорин оғриғи (анализлар тоза бўлса ҳам)
• Кўнгил айниши
• Тез-тез ҳожатга бориш
👉
Бу — “танадаги стресс”

📌
4. УЙҚУ БУЗИЛИШЛАРИ
• Уйқуга кетолмаслик
• Тунда уйғониб кетиш
• Қўрқинчли тушлар
• Ёлғиз ухлай олмаслик
👉
Мия дам ола олмаяпти

📌
5. НЕВРОТИК АЛОМАТЛАР
• Тиклар (кўз қимирлаши, елка силкиш)
• Тирноқ ейиш
• Бармоқ сўриш
• Кеккараш (заикание)
👉
Асаб тизимидаги зўриқиш чиқиш йўлини қидиряпти

📌
НЕГА БУ РЎЙ БЕРАДИ?
• Оилада стресс (жанжал, босим)
• Юқори талаб ва назорат
• Қўрқитувчи ҳолатлар
• Эътибор етишмаслиги


ЭНГ МУҲИМИ
Бола “ёмон” эмас.
Бола — сигнал беряпти.
Савол беринг:
Сизнинг болангиз нимадан қўрқяпти?
Қайси вазиятда ўзгаряпти?

🧠
Эрта аниқланган невроз — тез тузалади.
Кечикса — шахс ривожига таъсир қилади.

👩‍⚕️
Мутахассис қабулига ёзилиш:
📍
PSIXOMED24
👩‍⚕️
Зебинисо Аҳмедова
📞
+998951662662
🌐
doktorzebiniso.uz
📲
@zebinisopsixolog
▶️
YouTube: psixologzebiniso

📚
Манбалар:
• American Academy of Child & Adolescent Psychiatry
https://www.aacap.org
• WHO – Child mental health
https://www.who.int/health-topics/child-mental-health
• DSM-5-TR (Anxiety & Related Disorders)

April 16, 00:51
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

🧠
ТУНГИ ДАҲШАТЛАР: ХУРРАКМИ ЁКИ ПТСР(РУҲИЙ ЖАРОҲАТМИ)?
*(Ҳар бир симптом — бу руҳиятнинг махфий кодидир)*
Кўпчилик беморларим бир хил савол билан мурожаат қилишади: **"Доктор, мен тунда босинқираб, хуррак отиб уйғониб кетяпман. Бу бошимдан ўтказган травмамнинг (ПТСР) белгисими?"
Тиббиётда аниқлик — даволашнинг ярмидир. Келинг, уйқудаги иккита мутлақо бошқа-бошқа дунёни ажратиб оламиз.
1. УЙҚУ АПНОЭСИ: БЎҒИЛАЁТГАН ТАНА (OSA)
Бу ерда муаммо руҳиятда эмас, балки **физиологияда.
Тунги "хуррак" ва тўсатдан ҳаво етмай уйғониб кетиш — бу тананинг нафас йўллари механик тўсилиб қолаётганидан бераётган SOS сигналидир.
Нима содир бўлади? Уйқу пайтида томоқ мушаклари бўшашиб, нафас йўлини ёпиб қўяди. Мия кислород етишмаётганини сезиб, сизни "қутқариш" учун стресс гормонларини уйғотади.
Белгилари: Тўсатдан бўғилиб уйғониш, эрталабки лоҳаслик, кундузги оғир уйқучанлик.
Хулоса:Бу ПТСР эмас, бу — Обструктив уйқу апноэси.
2. ПТСР ВА ФЛЕШБЕКЛАР: ТИРИК ХОТИРАЛАР
Бу ерда эса тана эмас,
хотира ва миянинг ҳимоя тизими
азоб чекади.
ПТСРдаги тунги даҳшатлар шунчаки "ёмон туш" эмас. Бу — травманинг қайта жонланиши.
Нима содир бўлади? Мия ўтмишдаги оғриқли воқеани "ҳазм қила олмагани" сабабли, уни тунда қайта-қайта намойиш этади.
Белгилари:Бемор ўзини ўша даҳшатли воқеа ичида ҳис қилади. Визуал тасвирлар, овозлар ва қўрқув худди ҳозир бўлаётгандек тирик бўлади.
Хулоса:Бу ПТСРнинг "ядроси" — *флешбек* ҳодисасидир.
📊
ПТСРНИНГ ТЎРТТА "УСТУНИ" (DSM-5 бўйича)
Агар сизда қуйидаги тўрт йўналишда ўзгариш бўлса, демак муаммо руҳий жароҳат билан боғлиқ:
1.
Интрузия:
Хотираларнинг сўрамасдан бостириб кириши (флешбеклар, тушлар).
2.
Қочиш (Avoidance):
Травмани эслатувчи ҳар қандай нарсадан — жойлар, суҳбатлар ва ҳатто ҳиссиётлардан қочиш.
3.
Когнитив инқироз:
Дунёга ишончнинг йўқолиши, доимий айбдорлик ва "музлаган" ҳиссиётлар.
4.
Юқори қўзғалувчанлик:
Доимий хавф кутиш, тез чўчиб кетиш, сабабсиз жаҳлдорлик.
###

НИМА УЧУН БУНИ БИЛИШИНГИЗ ШАРТ?
Нотўғри ташхис —
нотўғри даво
демакдир.
* Агар муаммо апноэ бўлса — сизга сомнолог ва CPAP-аппарати керак.
* Агар муаммо ПТСР бўлса — сизга профессионал психотерапия ва клиник психофармакология ёрдам беради.
Менинг тавсиям:
Ўзингиздаги белгиларни "оддий чарчоқ" деб эътиборсиз қолдирманг. Ҳар бир тинч ухланмаган тун — бу сизнинг соғлиғингиздан ўғирланган вақтдир.
Клиника:PSIXOMED24
Др. Зебинисо Ахмедова
📞
☎️
951662662

April 12, 01:45
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

📌
ХАВОТИР ТУРЛАРИ: 3-ҚИСМ. АФФЕКТИВ ХАВОТИР
Биз аввалги постларда сурункали ва оғир хавотирларни кўриб чиқдик. Бугунги мавзу — энг интенсив, тезкор ва кутилмаганда содир бўлувчи Аффектив хавотир.
📍
Бу қандай ҳолат?
Аффектив хавотир — бу ҳиссиётларнинг назоратсиз «портлаши» билан боғлиқ безовталикдир. У невротик хавотирдек ойлаб давом этмаслиги мумкин, лекин содир бўлган пайтда инсонни бутунлай эгаллаб олади.
Бу ерда хавотир ёлғиз келмайди, у доим кучли бир аффект (ҳиссиёт) билан бирга ёпирилиб келади.
📍
Қандай намоён бўлади?

Тўсатдан бошланиш:Ҳеч қандай белгиларсиз, бир лаҳзада кучли қўрқув ёки хавотир босади.
⛈️
Эмоционал аралашиш:Хавотир билан бирга бир вақтнинг ўзида ғазаб, нафрат, паника ёки қаттиқ қўрқув пайдо бўлади.
📉
Қисқа, лекин шиддатли:Ҳолат тез авж олади ва инсон ўзини бошқара олмай қолади.
🔄
Кайфиятнинг кескин ўзгариши:Бир дақиқа аввал инсон тинч бўлса, кейинги дақиқада ваҳима ичида қолиши мумкин.
🧠
Мияда нима бўляпти? (Нейробиология)
Миянинг «ҳиссиёт маркази» бўлган лимбик тизим ҳаддан ташқари таъсирчан бўлиб қолади:
1.
Дофамин ва Норадреналин ↑:
Бу моддаларнинг кескин кўтарилиши мияни «жанговар» ҳолатга келтиради. Инсон ё қочиши, ё ҳужум қилиши керакдек ҳис қилади.
2.
Лимбик тизим реактивлиги ↑:
Миянинг ҳиссиётларни бошқарувчи қисми арзимаган нарсага ҳам «портлаш» билан жавоб беради.
####
🏥
Қайси касалликларда учрайди?
* Биполяр аффектив бузилиш (БАР)
* Паник атакалар
* Аффектив эпизодлар
>
Муҳим хулоса:
Аффектив хавотир — бу руҳиятнинг «бўрони»дир. Бундай пайтда инсонга «тинчлан» дейиш фойдасиз, чунки мия кимёвий жиҳатдан «ёниб» турган бўлади. Бу ҳолатда махсус тиббий ёрдам ва аффектларни жиловловчи терапия зарур.
🏁
УМУМИЙ ХУЛОСА
Биз учта турни кўриб чиқдик:
1. Невротик— "Агар бир нарса бўпқолса-чи?" (ички конфликт).
2.Депрессив— "Келажак йўқ" лигидан қалб оғриқли ҳавотир (ички оғирлик).
3. Аффектив— "Портлаш ва паника" (ҳиссиётлар шиддати).
Агар хавотирингиз узоқ давом этса ёки ҳаётингизга халақит бераётган бўлса, бу шунчаки «чарчоқ» эмас, балки асаб тизимининг ёрдам сўраётганидир. ЁРДАМ СЎРАШГА ШОШИНГ:
🩺
998 95 166 26 62

April 12, 01:19
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

ХАВОТИР ТУРЛАРИ: 2-ҚИСМ. ДЕПРЕССИВ ХАВОТИР
Хавотир доим ҳам ваҳимали қўрқув дегани эмас. Баъзан у инсонни ич-ичидан емирувчи, руҳиятни оғирлаштирувчи кўринишда келади. Бу — Депрессив хавотир.
НЕВРОТИК хавотирда нимадир ёмон бўлиб қолса-чи?" Депрессив хавотирда: Ҳамма нарса аллақачон ёмон бўлиб бўлган ва келажак йўқдек…
Бу ерда хавотир депрессиянинг оғир занжири сифатида намоён бўлади.
Ички оғирлик:Кўкрак қафасидаги тушуниб бўлмайдиган босим, худди елкага оғир қора тош осиб қўйилгандек ҳис.
🕰️
Эрталабки азоб:Безовталик ва умидсизлик эрталаб уйғонганда энг оғир, у янги кунни бошлашга куч топмайди.
🌑
Умидсиз фикрлар:Ҳеч нарса ўзгармайди», «Менга ҳеч ким ёрдам бера олмайди
🧠
Бу характер эмас, балки мияда:1.Серотонин ва Норадреналин ↓:Мияда «бахт ва фаоллик» захираси (батареяси) тугаб қолган. Дунё фақат қора рангларда кўринади.
2.Кортизол ↑:Стресс гормони баланд.
Ташхис:
Катта депрессив бузилиш (MDD)Хавотирли депрессия (Anxious depression)
Унга ўзингни қўлга ол» дейиш фойда бермайди.
🏥
998 95 166 26 62

April 12, 00:59
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

📌
ХАВОТИР ТУРЛАРИ: НЕВРОТИК ХАВОТИР
ХОҲЛАЙМАН-ЭПЛОЛМАЙМАН ўртасидаги кураш.
Инсон ниманидир жуда хоҳлайди (муваффақият, бахт, ўзгариш), лекин ичидаги Эплолмайман деган қўрқув ёки тақиқ уни тўхтатади ва Инсон ўзини «мен ёмонман», «мен ожизман» деб ҳамма нарсадан хавотирланаверади.
Машҳур «ЧИ?» СИМПТОМИ:
Невротик хавотирнинг энг асосий белгиси — бу тинимсиз келадиган ваҳимали саволлар:
Ёмон бўлиб қолса-чи?
Авария бўлса-чи?
Ишимдан айрилсам-чи?
Фарзандларимга нимадир бўлса-чи?
🧠
Мияда нима бўляпти?
Бу фақат характер эмас, балки миядаги ўзгаришдир:
1.Амигдала ↑:Қўрқув маркази актив
2.ГАМК ↓:Мияни тинчлантирувчи «тормоз» ишламаяпти.
3.Серотонин дисбаланси:Ички хотиржамлик йўқолган.
🏥
Бу қайси касалликларда учрайди?
Генерал хавотирли бузилиш (ГХБ)Паник атакалар, Фобиялар
Муҳим хулоса:Агар сизни «чи?» деган фикрлар чарчатган бўлса, бу иродасизлик эмас. Бу — асаб тизимидаги дисбаланс. Буни тўғри ташхис ва даво билан бартараф этиш мумкин.
🏥
95 166 26 62
🌐
doktorzebiniso.uz
📲
@zebinisopsixolog

April 11, 03:13
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

##
💓
ПАНИК АТАКАДА ВАЛЬСАЛЬВА МАНЁВРИ: ЮРАКНИ ҚАНДАЙ ТИНЧЛАНТИРИШ МУМКИН?
Паник атака пайтида инсонни энг кўп қўрқитадиган нарса —
юракнинг тез уриши,
нафас қисиши ва «ҳозир ўлиб қоламан» деган ваҳимадир. Аслида бу — организмдаги
симпатик нерв тизимининг
ҳаддан ташқари фаоллашиб кетганидан далолат.
###
🔍
Вальсальва манёври нима?
Бу оддий, аммо илмий исботланган усул бўлиб, у
адашган нервни (vagus nerve)
фаоллаштиради.
Натижада:
* Юрак уриши тезлиги пасаяди.
* Мияга «хавф ортда қолди» деган сигнал боради.
* Организм стресс ҳолатидан чиқа бошлайди.
###
🛠
Бажариш тартиби (4 босқич):
1.
Нафас олинг:
Чуқур нафас олиб, ҳавони ичингизда тутиб туринг.
2.
Ёпинг:
Оғиз ва бурунни қўл билан маҳкам ёпинг.
3.
КУЧАНИНГ:
Гўёки ич келишига зўриққандек 10–15 сония давомида куч билан босим беринг.
4.
Бўшашинг:
Нафасни чиқариб, мушакларни эркин қўйиб юборинг.
>
Маслаҳат:
Буни 2–3 марта такрорлаш кифоя.
>
###
⚠️
Бу усул қачон керак?
* Юрак дупиллаб уришни бошлаганда.
* Кучли ҳаяжон ва танглик ҳисси пайдо бўлганда.
* «Ҳозир ҳушимдан кетаман» деган қўрқув келганда.
Муҳим эслатма:
Вальсальва манёври — бу «тез ёрдам». У симптомни вақтинча тўхтатади, лекин паник атаканинг туб илдизини (сабабини) даволамайди.
###
🚩
Ўзингизни текшириб кўринг:
Агар сиз:
* Доим юрак уришингизни назорат қилсангиз;
* Кичик ўзгаришдан ҳам ваҳимага тушсангиз;
* Юрагингиз тўхтаб қолишидан қўрқсангиз...
...демак, сизда
Паник бузилиш
шаклланаётган бўлиши мумкин. Бу ҳолатда фақат машқлар эмас, балки профессионал психотерапия ва нерв тизимини қайта тарбиялаш талаб этилади.
###
👩‍⚕️
Мутахассис ёрдами:
Агар паника сизнинг ҳаёт сифатингизни тушираётган бўлса, бизга мурожаат қилинг.
📍
Клиника:
PSIXOMED24
👤
Доктор:
Зебинисо Аҳмедова
📞
Телефон:
+998951662662
Ижтимоий тармоқларимиз:
🌐
Сайт |
📲
[Телеграм](https://t. +998951662662) |
🎬
YouTube

April 09, 09:43
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

🧠
АСТЕНИЯ: ОДДИЙ ЧАРЧОҚМИ ЁКИ НЕРВ ТИЗИМИНИНГ "ИНҚИРОЗИ"?
Кўпчилик чарчоқни дам олиш билан ўтиб кетадиган ҳолат деб ўйлайди. Аммо
Астения
— бу шунчаки чарчоқ эмас, бу асаб тизимининг ресурс ва қувват жиҳатдан "банкрот" бўлишидир.
🪫
Агар сиз ухлаб турсангиз ҳам ўзингизни дам олгандек ҳис қилмасангиз, демак, организмингиз SOS сигналини бермоқда!
####
📌
Астениянинг асосий турлари: қайси бири сизга таниш?
1. ГИПЕРСТЕНИК АСТЕНИЯ (Қўзғалувчанлик)
Бунда асаб тизими ортиқча сезгир бўлиб қолади.
* Кичик овоз ёки чироқ асабга тегади.
* Арзимаган нарсага "портлаб" кетасиз.
* Ички зўриқиш доимий ҳамроҳингиз.
👉
Ҳолат:
"Тўхтамай айланаётган, лекин қуввати тугаган мотор".
2. ГИПОСТЕНИК АСТЕНИЯ (Кучсизлик)
Бунда энергия минимал даражага тушади.
* Доимий уйқучанлик ва лоҳаслик.
* Диққатни жамлаш имконсиз.
* Ҳатто оддий юмушлар ҳам катта куч талаб қилади.
👉
Ҳолат:
"Бутунлай ўчиб қолган батарея".
3. СОМАТОГЕН АСТЕНИЯ (Жисмоний)
Оғир касалликлар, инфекциялар (масалан, Грипп ёки Ковид) ёки операциядан кейинги даврда кузатилади. Тана тикланиш учун бор кучини сарфлаб бўлган.
4. ПСИХОГЕН АСТЕНИЯ (Руҳий)
Сабаби — сурункали стресс, эмоционал зўриқиш ва ечимини топмаган ички низолар. Руҳият чарчаганда, тана ҳам "тўхтайди".
5. ХРОНИК АСТЕНИЯ (Давомли)
Ойлаб, йиллаб давом этадиган чарчоқ. Бунда уйқу режимининг бузилиши ва хотира пасайиши доимий тус олади.
###

Ўзингизга савол бериб кўринг:

Нега мен доим чарчаганман?

Нега дам олиш ва уйқу менга ёрдам бермаяпти?

Нега илгари завқ берган нарсалар энди қизиқ эмас?
Астения — бу айб эмас, бу даволаниши керак бўлган ҳолат!
Механизмни тўғри тушуниш ва мутахассис ёрдамида тизимли ёндашиш сизни аввалги фаол ҳаётингизга қайтаради.
☀️
👩‍⚕️
Мутахассис кўригига ёзилиш:
📍
Манзил:
PSIXOMED24
👩‍⚕️
Зебинисо Аҳмедова
📞
Телефон:
+998951662662
🌐
doktorzebiniso.uz
📲
Telegram:
@zebinisopsixolog
🎬
Instagram/YouTube:
@psixologzebiniso
#Астения
#Психология
#Саломатлик
#Стресс
#ЗебинисоАхмедова
#Невроз
#Чарчоқ
ҳам ўзингизни дам олгандек ҳис қилмасангиз, демак, организмингиз SOS сигналини бермоқда!
####
📌
Астениянинг асосий турлари: қайси бири сизга таниш?
1. ГИПЕРСТЕНИК АСТЕНИЯ (Қўзғалувчанлик)
Бунда асаб тизими ортиқча сезгир бўлиб қолади.
* Кичик овоз ёки чироқ асабга тегади.
* Арзимаган нарсага "портлаб" кетасиз.
* Ички зўриқиш доимий ҳамроҳингиз.
👉
Ҳолат:
"Тўхтамай айланаётган, лекин қуввати тугаган мотор".
2. ГИПОСТЕНИК АСТЕНИЯ (Кучсизлик)
Бунда энергия минимал даражага тушади.
* Доимий уйқучанлик ва лоҳаслик.
* Диққатни жамлаш имконсиз.
* Ҳатто оддий юмушлар ҳам катта куч талаб қилади.
👉
Ҳолат:
"Бутунлай ўчиб қолган батарея".
3. СОМАТОГЕН АСТЕНИЯ (Жисмоний)
Оғир касалликлар, инфекциялар (масалан, Грипп ёки Ковид) ёки операциядан кейинги даврда кузатилади. Тана тикланиш учун бор кучини сарфлаб бўлган.
4. ПСИХОГЕН АСТЕНИЯ (Руҳий)
Сабаби — сурункали стресс, эмоционал зўриқиш ва ечимини топмаган ички низолар. Руҳият чарчаганда, тана ҳам "тўхтайди".
5. ХРОНИК АСТЕНИЯ (Давомли)
Ойлаб, йиллаб давом этадиган чарчоқ. Бунда уйқу режимининг бузилиши ва хотира пасайиши доимий тус олади.
###

Ўзингизга савол бериб кўринг:

Нега мен доим чарчаганман?

Нега дам олиш ва уйқу менга ёрдам бермаяпти?

Нега илгари завқ берган нарсалар энди қизиқ эмас?
Астения — бу айб эмас, бу даволаниши керак бўлган ҳолат!
Механизмни тўғри тушуниш ва мутахассис ёрдамида тизимли ёндашиш сизни аввалги фаол ҳаётингизга қайтаради.
☀️
👩‍⚕️
Мутахассис кўригига ёзилиш:
📍
Манзил:
PSIXOMED24
👩‍⚕️
Зебинисо Аҳмедова
📞
Телефон:
+998951662662
🌐
doktorzebiniso.uz
📲
Telegram:
@zebinisopsixolog
🎬
Instagram/YouTube:
@psixologzebiniso
#Астения
#Психология
#Саломатлик
#Стресс
#ЗебинисоАхмедова
#Невроз
#Чарчоқ